Тўйга миллион сарфлаб, меҳмонлардан қарз бўлиб қолишди. Қирғизча тўйлардаги қўшимча бериш одати қандай ишлайди?

98
Бишкекнинг тарих музейи шипидаги қирғизларнинг никоҳ тўйини акст эттирган совет панноси. Меҳмонлар орасида СССР ҳудудида яшаган миллатлар вакиллари.

Қаҳрамонлар исми ўзгартирилди

                                «Менинг дўстим тўйимга 100 доллар олиб келган. Шу миқдордаги                                   пулни мен унга икки ҳафта аввал олиб борганман.

                                 Бу хатто айни ўша купюра бўлиб чиқди. Моддий томондан ҳеч                                      нарса ўзгаргани йўқ, лекин у мен топширган конвертни очиб,

                                100 долларни кўрганда қувониб кетган, шундан кейин

                                 мен айни ўша 100 долларни ўзимга қайтариб олдим!»

                                                                                              Бишкеклик Бакит

Анънавий қирғиз тадбирларида пул конвертларининг тизими таҳминан шундай ишлайди. У «қўшимча» деб аталиб, тўйнинг уюштирувчиларига моддий ёрдам бўлиб ҳисобланади.

Август ҳамда куз ойларида одатда тўй мавсуми деб ҳисобланади. Бу вақтгача қирғизистонликларда пишган ҳосилни ва мол-қўйларини сотишдан тушган пул пайдо бўлиб, уларни тўйга сарфлаш мумкин бўлади.

Қирғизистонда тўйлар никоҳ, юбилей, тушов кесиш ва бошқа сабаблар билан уюштирилади. Кўпинча бу тўйларнинг аксарияти август ойидан бошлаб октябрь ойига қадар ресторан ёки тўйхоналарда ўтказилади.

Тўйларга барча қариндошлар, дўстлар, собиқ курсдошлар, синфдошлар ва ҳамкасбларни чақириш одати бор, шу сабаблан меҳмонларнинг сони юз кишидан ортиб кетади. Чақирилган ҳар бир меҳмон тўй эгасига ўз қўшимчасини бериши керак  — бу ўртача ҳисобда 2 мингдан 10 минг сомгача бўлган пул.

Меҳмонлар уюштирувчига тўй ўтказишга кетган чиқимни  ярим-ёрти ёпишга ёрдам бериш учун қўшимча беришади — баъзан у миллион сомга ҳам етиб қолади. Қўшимча қайтариш принципига асосланган. Агарда сиз бугун бир қариндошингизнинг тўйига беш минг сом кўтариб борсангиз, у ҳолда у ҳам сиз тўй ўтказган вақтда йўқ деганда беш минг сом олиб келиб беради.

Бу фоизсиз кредит каби. Мазмун моҳиятига кўра, тўйга қатнашган қирғизистонликлар доимо ё пул  «қарз», ёки бўлмаса бошқа одамлар уларга «қарз».

Бошқа бировнинг тўйига сарфлаган пулни ўз тўйингни ўтказиш билан қайтариб олса бўлади. Август ойининг биринчи ярмида «Клооп»нинг журналистлари берган саволларга жавоб берган 27 ёшдан катта бишкекликлар  уч-тўрт тўйга бориб, у ерларда 20 минг сомга яқин пулларини қўшимча сифатида қолдиришга улгуришган. Айни вақтда улар куз ойларида яна бир неча тўйга қатнашишни режалаштириб, ҳозирдан конверт ҳақида ўйлана бошлашган.

«Чарчайсан, лекин бари бир борасан»

Махабат опа тўйларда кимга қанча пул олиб боргани ёзилган дафтардан фойдаланади. У дафтарни бу одамлар унинг келажакдаги тўйига қанча пул олиб келиши кераклигини унутиб қолмаслиги учун юритиб боради.

«Ойига беш-олти тўйда 100 доллардан берган вақтлар бўлади, пул кўп кетадию Турмуш ўртоғим икковимиз сўзсиз борамиз, чарчаймиз, лекин бориш керак. Бунинг бари асосан уялиб қолмаслик учун қилинади», — дейди у .

Махабатнинг айтишича, конвертга солинган пулнинг миқдори у тўй эгаси билан қанчалик даражада яқин алоқада экани билан боғлиқ бўлади. Камида бу 2000 сом, лекин кўп ҳолларда 100 доллар.

У бошқа одамларни тўйига сарфлаган пулларнинг бари масалан, унинг қизини тўйида албатта қайтиб келади деб ишонади.

«Лекин агарда менинг қизим ёки бошқа болаларим тўй ўтказишни истамаса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда юбилей ўтказиб қўямиз», — деб фикр қилади Махабат.

Официант қирғиз тўйида бир товоқ гўшт билан. Сурат: Табилды Кадирбеков/Sputnik

«Қўшимчани қайта тўплаш керак»

Чолпон 28 ёшда, у шундай норасмий қирғиз мажбуриятлари сабаб ота-оналар ўз болаларини тўй ўтказишга мажбурлашларини айтмоқда. Чолпон тўй ўтказмай ҳам яқин дўстлари билан ўзи учун кичик кеча уюштиришни истаган. Лекин бундай кечадан кейин у бари бир ҳам қариндошлар учун тўй ўтказишга мажбур бўлган.

«Онам қариндошлар тўй кутишаётганини ва онам доимо “қўшимча” бериб, энди уларни қайта йиғиш кераклигини айтган. [...] Никоҳ тўйига кетган чиқимни ёплик, лекин моҳият жиҳатидан қўшимча нарса — бу бошқаларнинг тўйида беришга тўғри келган қарз», — дейди Чолпон.

Бишкектик Айпери эри билан бирга ҳар ой тўйларга 300 доллардан сарфлашларини айтиб берди.

«Бир йил аввал биз 200 кишига тўй ўтказдик. Биз таниганларнинг ҳаммаси келди. Ўшанда тўйга кетган чиқимни қўшимчанинг ҳисобидан ёполдик», — дейди у.

«Тўйдан кўп ҳам пул ошиб қолмайди»

Асқар ҳозирча бўйдоқ ва дабдабали тўйларга умуман қарши, лекин у уйланиш вақти келганда ота-онаси ўз фикрига рухсат беришмайди деб хавфсирайди. Унинг ҳисоби бўйича, унинг келажакдаги тўйига дўстларининг ўзиёқ 60 мингга яқин пул олиб келишади. Асқар уларнинг тўйига таҳминан шунча миқдорда пул сарфлаган.

«60 минг — бу ёмон эмас, лекаин танганинг иккинчи томони ҳам бор: рестораннинг ижараси, озиқ-овқат, гўшт ва бошқа керакли нарсаларни харид қилиш керак. У ерда бошқа харажатлар ҳам кўп, тўйдан кейин пул кўп ҳам ошиб қолмайди».

Унинг айтишича, 300 кишига мўлжалланган ўртача тўйга миллион сом кетади.

48 ёшдаги Жипара опа кўп ҳолларда тўйлар чиқимга учрашгагина туртки бўлади деган фикрга қўшилади, лекин бу уни ўз фарзандларига тўй ўтказиш истагидан тўхтатмайди.

«Бизнинг даврда ҳеч ким бундай тўй базмларини ўтказмас эди, ҳозир эса бу серчиқим бўлса ҳам ўз болаларимнинг бахтли тантанасига гувоҳ бўлгим келади. Унинг устига мен тўйларда анчагина пул берганман. Уларни қайтариш керак», — деб ниҳоялади у.

Унинг айтишича, тўй эгалари конвертдан доим ҳам пул топаверишмайди, баъзида меҳмонлар конвертга «қарз» деб ёзилган қоғоз солиб қўйишади. Жипаранинг тушунтиришича, бошқа меҳмонларнинг олдида «уялиб қолмаслик учун» пул йўқ бўлса ғам тўй эгасига конверт бериб қўйиш керак.

«Оқибатда турмушга чиқишдан бош тортдим»

Бишкеклик Мээрим бир неча ой аввал турмушга чиқишга қарор қилиб, ота-онасига «тўй бўлмаслигини» билдириб, бу ўз навбатида онаси билан аразлашиб қолишгача олиб борган.

«Албатта, онам ўзи бориб юрган тўйлардаги одамлар ҳам бизнинг яхши кунимизга гувоҳ бўлишини истаган. Унинг устига онам тўй тадбирлари, байрам, тантаналарга қолдирмай бориб, ўз қизини эса яхшироқ турмушга узатолмай қолишидан изза бўлган», — дейди Мээрим.

Мээримнинг айтишича, унинг онаси тўй ўтказиш кераклигини айтар экан у бошқа тўйларда тарқатган пуллар ҳақида ҳам айтишни истаган. Лекин асосан у қизи қариндошларининг дуосини ололмай қолишидан хавотирланган.

«Онам бошқаларнинг дуосини олиш керак деб айтган. Унинг айтишича, қариндош-уруғи, уй-жойи йўқ ёшлар ва ўтмиши бўлмаганларгина шунчаки уйланишган», — деб эслайди Мээрим.

Натижада у шахсий сабаблар боис никоҳ тўйидан бош тортган  — бу тўй билан ҳеч қандай алоқадор бўлмаган. Лекин Мээрим тўйлар ҳақида фикри ўша бўйдан ўзгартира олмаганини айтади:

«Муз ўрнидан жилди, кейинги сафар онам менинг истагимни ҳисобга олиб, тўй-томошадан воз кечади деб умид қиламан».

Ҳаммуаллиф: Айгерим Казибаева