Икки ой ичида ўзини ўлдирган икки аскар ўлимининг сабабларини комиссия текширади

76
Чуй вилоятига қарашли Джани-Джер қишлоғидаги №19 колония/Kloop.kg

Идоралар аро комиссия Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) қошидаги қўриқлаш ҳамда мудофа қилувчи департаментни текширади. Бунга икки ой ичида мазкур департаментда уч марта ўз жонига қасд қилиш ҳолати рўйхатга олингани сабаб бўлган. Натижада икки харбий вафот этиб, бири оғир жароҳат олган.

Ҳукумат ЖИДХ қошидаги мудофаа ва қўриқлаш департаментида бўлган суицид воқеасини текшириш учун комиссия тузган. Ҳозирча комиссиянинг ишлаш муддати ва таркиби номаълум.

Харбий прокурорнинг ёрдамчиси Руслан Бейшалиев «Клооп»га билдиришича, комиссия тузишнинг мақсади — нима учун охирги икки ой ичида уч харбий ўзини-ўзи ўлдиришга аҳд қилганини аниқлаш.

«Харбий хизматга чақиришга жавобгар Мудофа бўйича давлат комитетини [коммисияга] қўшдик, чунки улар аввал маҳаллий психологлар билан харбий ходимларнинг психологик портретини тузиши керак», — дейди у.

ЖИДХнинг матбуот хизматининг маълумотида комиссия департаментнинг фаолиятини баҳолаб, ЖИДХда хизмат ўтаган харбийлар ичида савол жавоб ўтказади.

Харбийларнинг ҳуқуқини химоя қилиш бўйича иш олиб борган ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова «Азаттык»қа берган интервьюсида билдирганидек, харбийликка янги келганларни турмаларни ва қамоқдагиларни қўриқлашга жўнатмаслик керак. Сабаби, улар аввал тайёргарликдан ўтиб, қурол-яроғ ушлаб кўрмаган.

«Қамоқни қўриқлаш — ўзгача иш, у ерда махсус контингент ўтиради. Улар турманигина қўриқламай, маҳбусларни ҳам қўриқлаб туришади. Агар қамоқдагилар руҳий босим кўрсатса улар қандай аҳволда қолишади?» — дейди у.

Охирги икки ой ичида ЖИДХнинг қошидаги департаментда уч марта ўз-ўзини ўлдириш рўйхатга олингани сабаб бўлган. Натижада икки аскар ўлиб, бири оғир жароҳат олган.

18 ёшли аскар 7-июнда Чуй вилоятига қарашли Жани-Жер қишлоғида жойлашган №19 қамоқда ўзини отган. «Азаттык» берган хабарга кўра, вақеага хулоса чиқарилмай туриб ўз жонига қасд қилиш қатори баҳо берилган.

Биринчи воқеадан кейин бир ҳафта ўтгач Чуй вилоятига қарашли Молдованко қишлоғида жойлашган №1 қамоқда 21 ёшдаги харбий ўзини отган. Унга амалиёт ўтказилиб, ҳозиргача аҳволи оғир. Учинчи воқеада 18 ёшдаги аскар ўзини отган. Суицид 31-июлда Бишкекнинг Ленин район судининг хожатхонасида бўлган. Аскар хизматга Бишкекнинг Биринчи май район военкамати тарафидан 2018 йили апрель ойида чақирилган.