Ҳукумат амалдорлар билвосита эгалик қилган компанияларни декларацияда кўрстаишни таклиф қилди. Бу нима учун муҳим?

84
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва ҳукумат раҳбари Мухамедкалий Абулгазиев. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Қирғизистон ҳукумати 30-июлда давлат ходимларининг мулкини декларациялаш ҳақида қонунни ўзгартиришни таклиф қилди.

Бу ташаббусда энг асосий таклиф  — амалдорлар билвосита эгалик қилган компанияларни мажбурий турда декларациялаш.

Амалдорларни ўз яқинлари ва узоқ қариндошлари қандай ширкатларга эгалик қилишини ёки улар хўжайин қатори кўрсатилмаган, лекин ишонч қатори ёки бошқа ички ҳужжатлар орқали алоқаси бўлган компанияларни декларацияда кўрсатишга масъул қилишади.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари ёзгани каби, амалдорлар «ноқонуний даромадни яшириш» ёки «солиқдан қочиш» учун уйларини, машиналарини ва бизнесини яқин ҳамда узоқ қариндошларига ёки ўзларининг тегишли кишилари номига расмийлаштириб қўйишади.

Амалдорлар ва давлат ходимларининг расмий декларацияларида кўрсатилган маълумотлар билан улар аслида эгалик қилган мулклар бир-бирига мос келмайди. Юқори лавозимли амалдорларнинг мулки ҳақида бу каби хабарлар ОАВларда анчайин чиққан.

«Агар биз айрим давлат ҳамда муниципал ходимларнинг даромадларини ва мулкларини очиқ эълон қила бошласак, ҳуқуқ тартибот органлари декларация топширганларнинг кирим-чиқимларини, шунингдек мулкларини текширишга қатнашишар эди. Бу ҳозирги ишлаётган декларациялаш тизимининг самарадорлигини оширади», — деб тушунтирди иқтисод минстри Олег Панкратов.

Агар қонун қабул қилинча, унинг ижросини солиқ хизмати, молия полицияси ҳамда бош прокуратура назорат қилади. Охирги икки орган декларациялар қанчалик тўғри тўлдирилганини текширмоқчи.

Молия полицияси ҳамда бош прокуратура декларациялардаги маълумотларни текшириш учун давлат органларнинг очиқ ва ёпиқ маълумот базаларидан фойдаланади.

Нима учун бу муҳим?

Бошқаларини айтмаганда, давлат ходимининг асосий иши фуқароларнинг олдида ҳисобот бериш ва халол ишлаш бўлиб ҳисобланади.

Мазкур ўзгартиришлар агар тўғри қўлланилса — бу ҳуқуқ тартибот органлари билан фуқароларга амалдорлари ўртасидаги коррупцияга қарши курашишга ёрдам беради.

Бироқ, кўп нарса текширувчи органларнинг ижросига ва компетентлигига боғлиқ. Билвосита (бенефициар) мулкларга ҳамда ишхоналарга эгалик қилганларни исботлаш жуда оғир ёки деярлик имконсиз.

Бенефициарни аниқлаш учун айни шу амалдор билвосита бу мулкка ёки компанияга эгалик қилишдан даромад топаётганини исботлаш керак. Айни вақтда даромад ҳам биргина пул шаклида бўлиши мумкин эмас.

Декларацияларни тадқиқ қилиш

Юрист Нурбек Токтакунов қонунга бундай ўзгартиришларни ўзи ҳам таклиф қилганини, лекин ҳозир у президентлик ҳокимияти устуворлик қилиб турган шароитда қонун рақибларга қарши танловли ишлаб қолиши мумкин деб ҳисоблашини «Клооп»нинг мухбирларига билдирди.

«Бундай қуроллар барча судларга ва ҳуқуқ тартибот органларига устунлик қилмаган демократик тизимдагина ишлайди», — дейди у.

Нурбек Токтакунов

Токтакуновнинг айтишича, молия полицияси реал даромад булоғини аниқлашнинг усулини ишлаб чиққан. Унинг фикри бўйича, бу усул коррупцияга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

«Бу йўл билан йўқ деганда солиқларнинг изини яшириш фактини исботлаш мумкин. Амалдор 100 минг ойлик олиб, айни вақтда 1 млн сом сарфлаётганининг ўзиёқ жиноят-да», — деб тушунтирди юрист.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари айтишича, ўзгартиришларни таклиф қилишга Сооронбай Жээнбековнинг февраль ойида Хавфсизлик кенгашининг йиғинида эълон қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича баёноти асос бўлган.

Ўша вақтдан бошлаб Хавфсизлик кенгаши депутатларнинг ҳамда давлат ходимларининг декларацияларини текшириш кампаниясининг бошлаганини билдирган.

Солиқ хизматининг матбуот котиби Эркин Сазиковнинг айтишича, текширув 1-июлда бошланган. Агар декларацияларни текшириш вақтида мос келмаслик аниқланса, бу маълумотлар бош прокуратурага жўнатилади.

Декларациялар фамилия бўйича текширилади, декларацияларнинг ўзи октябрда очиққа чиқарилади.

Коррупцияга қарши кураш

Президентнинг коррупцияга қарши курашиш кампанияси ишлай бошлаганига ярим йилча бўлиб қоди.

Бу вақт орасида экс-премьер-министр Сапар Исаков ҳамда Жанторо Сатыбалдиев,  собиқ мэр Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов, аввалги энергетика министри Осмонбек Артикбаев, экс-вице-премьер Аскарбек Шадиев терговга олинган.

Шадиевддан ташқари, бу амалдорларнинг кўпчилиги ҳозир тергов изоляторида қамоқда. Шадиевнинг эса қаерда экани аниқ эмас. У ўзига қарши айб қўйилгунга қадар таҳминан АҚШга учиб кетган.

Жээнбеков ўзи коррупцияга қарши кураш ниқобида сиёсий рақибларидан ўч олмаслигини айтган. Лекин, шунга қарамай қамоққа олинганларнинг аксарияти собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари бўлиб ҳисобланади.

Ҳозирги ҳукуматнинг аввалги ҳукуматнинг тарафдорларига қарши қўзғаган жиноят ишлари собиқ президент билан ҳозирги давлат раҳбарининг ўртасидаги келишмовчилик ҳақида хабар бериши мумкин. Лекин икки сиёсатчи ҳам бу нарсани тасдиқлашмайди ҳам, рад ҳам қилишмайди.

Жээнбеков президенттикка Атамбаевнинг социал-демократлар партиясининг байроғи остида келган, лекин вақт ўтиши билан ўзигача бўлган президентдан узоқлаша бошлаган.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева