Ижтимоий тармоқда журналист Эгизбаевнинг «ўлдирилиши» ҳақида фаразлар айтилмоқда. ИИМ буни тасдиқланмаган маълумот деб атамоқда

833
Марҳум Улан Эгизбаев. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Журналист Улан Эгизбаевнинг ўлими резонанс яратиб, «Азаттык» радиосининг асосий тадқиқчиси 28 ёшида шунчаки Иссиқкўлга чўкиб кетиши мумкин эмас эди деган таҳминларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Эгизбаев қирғиз тилида ёзган ўлкадаги қалами ўткир журналист эди: коррупциянинг юқори даражада текшириб, амалдорларга ноқулай саволларни берарди ва ижтимоий муҳим мавзуларни яхши очиб бериб юрган.

Унинг ўлими конспирологик назарияларнинг яралишига сабаб бўлди. Айрим фаоллар, ҳукуматнинг танқидчилари ва Эгизбаевнинг танишлари журналистнинг ўлими олдиндар тайёрланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фаразларни айтишмоқда.

Масалан, журналистнинг дўсти Каниет Жиргалбеков бир қатор қирғиз нашрларига берган интервьюсида Эгизбаевнинг чўкиб ўлишига ишонмаслиги ҳақида айтган. У моргда журналистнинг оёғидаги бир неча шубҳали доғларни кўрганини айтган.

«Оёғида доғ бор эди буни текширишгани йўқ! Ўз кўзим билан кўриб, қўлим билан ушлаганман! [Тасодифий ҳалокат бўйича] маълумот аниқлаштирилмади!» — деб ёзган Жиргалбеков.

Лекин бу фараз билан бирга бош таҳминларнинг ҳам жиддий далиллари йўқ. Ҳозирча мазкур таҳминларнинг бари журналистнинг ўлимига нисбатан чиқарилган дастлабки расмий версияда ишонмасликка асосланган.

Милиция шошилмасликни илтимос қилмоқда

ИИМ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг уларникидан бошқа версия тузиш бўйича харакатларига салбий реакция қилди. Милиция уни «аниқланмаган маълумот» ҳамда «ёлғон маълумотни ҳақиқатга ўхшаштиравериш» харакати деб атамоқда.

Расмий версия

Иссиқкўл ИИБнинг маълумотига кўра, Эгизбаев 19-июлдан бошлаб 22-июлга қадар Иссиқкўлдаги «Акун» пансионатида дам олиб юрган ва дам олиши тугаб кетиш олдидан яна бир марта кўлга тушишга қарор қилган.

Биринчи уни маҳаллий турғунлар кўлга сакраб тушувчи пирснинг ёнида сезиб қолиб, улар журналист кўлда ўйнаяпти, чўкмаган деб таҳмин қилиб, ёрдам чақиришмаган.

Эгизбаевни унинг танаси сувда қалқиб қолган вақтдагина олиб чиқишган. Унга пансионатнинг ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга харакат қилишганига қарамай журналистни сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

«Милиция ходимлари тарафидан олиб борилган ишлар натижасида кўлга чўкиб халок бўлган инсоннинг шахси аниқланган. У “Азаттык” радиосининг журналисти Улан Эгизбаев бўлиб чиққан, унинг жонсиз танаси Иссиқкўл район касалхонасининг ўликхонасига олиб келинган», — деб билдиради милиция.

Марҳум журналист Эгизбаевнинг танаси 24-июлда Норин вилоятининг Кок-Жар қишлоғида дафн қилинди.