Мен мусулмонман, лекин соқолим чиқмайди. Нима қилишим керак?*

162
2001-йили ислом динини қабул қилган сибирлик Муаз Бишкекнинг марказий масжидида. «Клооп» учун Павел Большаковнинг сурати

                      «Мушриклар қилгандек қилманглар: соқолингларни ўстиринглар ва                                мўйловингларни теккислаб юринглар»

Соқол ҳақидаги хадис

* — Мазкур матн соқоли ўсмаган номусулмонларга ҳам ёрдам беради.

МУҲИМ ЭСЛАТМА: Материалда врач ҳақида бўлим мавжуд. Қайсидир бир дори-дармонни қўлланишдан олдин мақолани тўлиқ ўқиб таклиф қилинади.

Мирза доимо қалин соқолим бўлса деб орзу қилар эди.

Қирғизистондаги кўплаган эркакларники каби унинг соқоли ияк қисмидагина ўсади, лекин у мусулмончилик таклифларига риоя қилиш учун уни ўстирмоқда.

«Аввал умуман соқолим йўқ эди — ўсмасди. Акам иягимдаги уч тола соқолни кўри, "Сени соқолинг ҳам йўқ, нима қиласан уни? Хунук кўринар экан, олиб ташла" деб айтар эди. Қалин соқол бўлса яхши кўринарди», — деб хаёлланади у.

Мирза нима қилиш керак ва кимга мурожаат қилган яхши?

Масжид ёнидаги дўконга бориш керакми?

Муаммони хал қилишнинг энг қулай ери бу Бишкекнинг марказий масжиди ёнидаги дўконлар. У ерда мусулмонларга керакли бўлган нарсалардан тортиб соқол ўстирувчи воситалар ҳам бор.

У бурунга томизилувчи дори каби кичкина бутилка кўламича бўлиб унинг қадоғи соқолли бола сурати билан безатилган.

Сотувчилар дори 100 фоиз натижа беришини айтиб, кафиллик беришади. Уни соғлиққа зарарсиз деб 250 сомга сотишади.

«Албатта, табиий маҳсулот! Араб Амирлигидан олиб келишади  — деб ишонтиради сотувчи. — Олинглар, олинглар, соқолинглар қадоқдаги боланикидан ҳам яхши бўлади!»

Аслида восита қандай таъсир этишини тушунарсиз, сотувчи аёл эса воситанинг кўрсатмасини «интернетдан» топишни таклиф қилди.

Агарда сиз соқолим дўкондаги номаълум суюқлик ёрдами билан ўсади деб ҳисобласангиз,  у ҳолда бу мақола давомини ўқимасангиз ҳам бўлади. Агарда «табиий маҳсулот» сизда шубҳа туғдирса, ўқишни давом этинг.

Хипстерлар барбершопига кириш керакми?

Барбершопнинг ходимлари каби соқоллар ҳақида яхши билганлар саноқли бўлса керак. Соқол ўстиришга бўлган моданинг тўлқинида Бишкекда охирги уч йилда йўқ деганда юздаги тукларни парваришлаш бўйича бир неча жойлар очилган.

Акмарал улардан бирида ишлайди (у ишлаган жойининг отини ёзмасликни илтимос қилди) ва уларга ультразамонавий хипслардан ташқари, ультраконсерватив мусулмонлар ҳам келишини айтиб берди.

«Улар қизларнинг хизматларидан умуман фойдаланишмайди, чунки мумкин эмас деб тушунтиришади. Бундай мусулмонларнинг сочи ва соқолларини эркак кишигина олиб теккизлаши керак. Биз шунчаки тиккайиб қолган соқларни олиб, соқолларини ёғлаймиз. Дин бўйича, соқол саранжом бўлиши керак», — деб тушунтиради Акмарал.

Маълум бўлишича, уларга соқолли кишилар мурожаат қилишади. Умумий олганда Қирғизистонда, Акмаралнинг кузатуви бўйича, чиндан ҳам кўпчилик эркакларнинг юзида соқол ўсмайди.

«Ҳаммасида мўйлов ўсади ва уларнинг соқоли ияк қисмидагина бор. Юзларига унча чиқмайди. Агарда ўстиришни [соқол] истаса, у ҳола пастки жағига ингичка чизиқ бўлиб ўсади», — деб мижозларнинг соқоллари бўйича кузатувини бўлишди Акмарал.

Акмарал ишлаётган барбершопда биринчи марта «миноксидил» ҳақида гап бўлди — бу соқолнинг ўсишига таъсир берувчи восита.

Барбершоп уни харидорларга сотади, лекин ходимларнинг ҳеч бири у қандай таъсир қилишини ва таркибида нима бор эканини тушунтириб бера олмади. Балки соқолнинг ўсиши бўйича яхши биладиган биров бордир?

Транс-эркекдан маслаҳат сўраш керакми?

Бишкеклик Азамат (исми ўзгартирилди) — туғилишидан жинси аёл бўлиб аниқланган эркак. Тўрт йил аввал у инсон танасини гормонал терапия ва/ёки амалиёт ёрдами билан ўзгартириш жараёни деб аталган «ўтишни» бошлаган.

Терапияга қадар Азаматнинг юзида бирорта ҳам тук йўқ бўлган, бугун эса унинг ияги билан юзини ярашимли қора соқол безаб туради.

У аввал бундай эмасди — ўтиш процессига қадар дастлабки вақтларда унинг юзига соқол сийрак бўлиб ўсар эди.

Азамат ҳам соқолининг ўсиши учун миноксидил фойдаланган. Лекин шу билан бирга у организмда тестостероннинг миқдорини ошириш учун гормонал терапияни бошлаган.

«Транс-эркакларнинг ҳаммасида ҳам соқол ўсавермайди. Гормонал препаратлар эса инсон организмига кўра бошқача таъсир кўрсатади. Мен биринчи нинани [тестостерон] сайдиргандан кейин икки ҳафтадан сўнг иягимга сочлар ўса бошлаган», — деди Азамат «Мен эффект [миноксидилдан] ёки гормонал препаратдан бўлган ёки бўлмаганини аниқ билмайман» деб қўшимча қилди у.

Бироқ тестостерон нинасини цисгендер* эркакка сайиш мумкинми ёки йўқми? Бу қандай оқибатга олиб келади?

* — цисгендер эркак — бу эркак танасида туғилган эркак

Врачга борамиз

Эндокринолог Жипаргул Аманалиева ўзини ҳурмат қилган ҳеч қайси шифокор цисгендер эркакка соқол ўсиши учун гормонал терапия ёзиб бермайди дейди.

У соқолни ўстириш учун ўзбошимчалик билан гормонал препарат сайиш ёки ичиш — бу хаддан ошган масъулиятсизлик ҳамда салбий натижага олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.

«Бу биргина ьеморнинг гормонал фонигагина эмас, унинг қонига ва юриш-туришига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.Тестостероннинг қондаги юқори даражаси асаб тизимига ҳам зарар теккизади. Одам агрессив бўлиб, тез жаҳлланиши мумкин», — дейди Аманалиева.

Соқол ўстириш учун шифокор кўрсатмасисиз ва нисбатан ягона ёлғиз восита юқорида тилга олинган миноксидил бўлиб қолмоқда.

Асосан, миноксидил соч тўкилиб, кал бўлиб қолишга қарши ишлатилади. Бу кислород, қон ва соч фолликулоарига фойдали моддаларнинг келишига имкон яратиб, томирларни кенгайтирувчи восита.

Натижада, фолликуллар ўсиб чиқиб, қалинров ва узун сочларни ўстира бошлайди.

Лекин миноксидилнинг салбий таъсирларини текшириш керак (у баданни қичиштириб, нафас олишни оғирлаштириб ва шиштириши мумкин) ва албатта врачнинг маслаҳатини олиш зарур.

Бундан ташқари, миноксидил соқолнинг ўсишига ёрдам бермай қолиши ҳам мумкинлигини унутмаслик керак. Агарда ўсмай қолса, у ҳолда соқол ўстириш учун ёлғиз усул қатори, тукларни кўчириш ҳам керак бўлади.

Дерматовенеролог Марина Шин бир туп тук сочни кўчиришнинг баҳсои 1 АҚШ доллари эканини, тўлақонли соқол ўстириш учун эса 1000-1500га яқин тук тупини кўчириш керак бўлиши мумкинлигини айтди. Бундан ташқари, Бишкекда бундай операция қилинмайди

«Бундай операция Алматида қилинади. Туркияда тез-тез қилинади,бизда эса бундай усул унчалик оммавийлашмаган», — деди у.

Азиз: «Соқол қўйиб юриш бу суннат, фарз эмас, шунинг учун мен динга ишонганодам сифатида намоз ўқийман. Аниқроқ айтганда соқол қўймай ҳам динга ишонса бўлади». «Клооп» учун Павел Большаковнинг сурати

Соқолсиз юраверсамчи?

Натижада Мирза Бишкекнинг марказий универмагидан (ЦУМ) 1000сомга миноксидил сотиб олиб, бир ойнинг ичида уни кунига икки маҳал юзига суркаган. Натижада соқол иягига ўсиб, жағи ва юзида ўсмаган.

Миноксидил исталган вақтда таъсирини кўрсатиши мумкин. Кимгадир бир ойдан кейин, яна бошқага кеч таъсир қилиши мумкин. Барбершопнинг ходимлари икки ой суркагандан кейин соқол кўпаймаса уни фойдаланишни тўхтатиш керак деб айтишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бу препарат ёрдам бермаслигини англатади.

Мирза миноксидилни яна бир ойча суркайман деб юрган, лекин мусулмонларнинг муборак Рамазон ойи келиб қолгани учун уни қўлланишни тўхтатиб қўйган. Чунки миноксидил спирт аралашмаси сифатида сотилади.

Бироқ у соқоли қалин бўлмаса ҳам натижадан рози: «Олдин умуман йўқ эди соқол, ҳозир эса яхши. Бундан хурсандман».

Қирғизистоннинг мусулмонлар дин бошқармасининг (ҚМДБ) матбуот котиби Бактияр Токтогази уулу расмий дин башқармаси миноксидилнинг қўлланилишига салбий қарамаслигини билдирди.

Лекин у соқолнинг кимдадир ўсиб, яна кимдадир ўсмаганини ёмон деб ҳисобламайди: «Эркак кишига соқол чиқиши меъёрий нарса. Ҳар кимники турлича ўсиши мумкин, кимникидир қуюқ, кимникидир сийрак дегандек».

Соқол қўймаган мусулмон диншунос Икромжон Мирсаитов ҳам шундай фикрда:

«Агарда эркак кишига соқол ўсмаса, бу у киши мусулмон эмаслигини билдирмайди».

Матн устида ишлаганлар: Регина Им, Рустам Халимов, Гульжан Эшбаева, Нуртаза Абдиев, Дмитрий Мотинов, Бектур Искендер