Қандай қилиб қозоқ журналисти «Марказий Осиёдаги демократия оролчаси» бўлган Қирғизистондан бошпана ололмай қолди?

85

Қозоқ журналисти Мурат Тунгишбаевнинг хотини Мерей Тунгишбаева турмуш ўртоғи чап кўзидан айрилиб қолиши мумкинлигидан хавфсирамоқда

Уни 27-июнда Қирғизистондан экстрадиция бўлган кундан бошлаб Алматининг тергов қамоғида ётган эрининг ёнига киргизишмаяпти. Тунгишбаевга кунига ичиши лозим бўлган дори-дармон ва озиқ-овқат ҳам бериб юборишнинг иложи йўқ.

Тунгишбаевнинг яқинлари ва оиласи экстрадициядан кейин уч кун давомида уни қаерга жўнатишганини ҳам билишмаган. Тўртинчи кун дегандагина терговчи уларга Мурат Тунгишбаев Алматининг №18 тергов изоляторида эканини билдирган. Экстрадициядан кейин унга адвокатни бир мартагина киргизишган.

Агарда Қирғизистоннинг ҳукумати қонунни сақлаганда бундай бўлмаган бўларди.

Бишкекда тўрт йилга яқин яшаган қозоқ журналисти Тунгишбаевни Қирғизистоннинг махсус хизмати 10 майда қўлга олган. Тингишбаевни юртида адолатсиў суд ҳамда қийноқ кутмоқда деб айтган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг илтимосларига қарамай, қирғиз суди июннинг сўнгида муҳолифатчи журналистни Қозоғистонга ўтказиб беришга қарор қилган.

Бошпана

Мурат Тунгишбаев

Тунгишбаевнинг меҳнат йўлидаги энг таҳликали журналисттик иш — бу 2011-йили Қозоғистондаги  Жанаозенда нефтчилар оммавий иш ташлашга чиқишган қаршилик акциясини ёритиш бўлиб қолди.

Натижада қаршилик акциясини шавқатсизча босган қозоқ ҳукумати улар тўғрисида маълумот ОАВга тарқаб кетмаслиги учун барча чораларни кўрган. Тунгишбаевнинг вазияти ўзи ишлаган «Стан-ТВ» каналининг эфирида қозоқ ҳукуматига қарши танқидий фикрлар берилгандан кейин оғирлашиб кетган.

2012-йили Жанаозеннинг йиллиги арафасида«Стан-ТВ» канали билан бирга саккиз қозоқ газетаси ҳамда 23 интернет нашри ёпилган. Бу ОАВнинг барчаси шахтачиларнинг норозилиги ҳақида материаллари учун «ҳукуматни куч билан бочиб олишни тарғиб қилиш ва давлат хавфсизлигига хавф туғдириш» бўйича айбланган.

Икки йил ўтгандан кейин Тунгишбаев хотини ва болалари билан Қирғизистонга қочиб келган. Онаси эса ўша вақтда Қозоғистонда қолган.

«У чин юракдан Қозоғистоннинг тақдири учун хавотирланаётгани сезилган. Унга мажбурий қоқинликда юрган вақтини бошдан кечириш қийин бўлган, у доимо онасига қўнғироқ қилиб, ҳаммаси яхши эканини айтиб, тинчлантиришга харакат қилар эди. 10 майда у қўлга олинганини ўқиб, албатта, мен шок бўлиб қолдим», — деб эслади Тунгишбаевнинг суратчи дўсти Влад Ушаков.

Тунгишбаев Ушаков билан биргаликда Қирғизистонда Иссиқкўлдаги қаттиқ маиший қолдиқлар ҳамда Иссиқкўлдаги дарахтларнинг қийили ҳақида экологик фильмларни тасвирга олган.

У яна бир қирғиз журналист дўсти Адилет Бектурсунов билан НТС телеканалиы учун комедик шоу устида ишлаётган эди.

Операция

2017-йили 10-майда Алмати ва Астанада сиёсий қамоқдагиларни қўллаш митинги ўтган.

Бу норозилик акцияларини «Қозоғистоннинг демократик танлови» (ҚДТ) харакати уюштирган. Мазкур ташкилотни 2017 йили қочқинликда юрган муҳолифатчи Мухтар Аблязов асослаган, 2018 йили мартда эса Қозоғистон харакатни экстремистик деб эълон қилган. Қирғизистонда унга таъқиқ қўйилмаган.

Норозилик акциясининг иштирокчилари Алматидаги сиёсий маҳбусларни қўллаш митингида.  10-май. Сурат: Аян Калмурат/RFE/RL

«Мен Тунгишбаевда Қозоғистон ҳукумати билан қандайдир фикр келишмовчиликлари бор эканини билар эдим, шундан кейин умумий танишларимиз Аблязов билан хамкорликда, қандайдир бир муаммоли ижтимоий масалаларни кўтариб юрганини айтишди, лекин мен ҳаммаси шунчалик жиддий эканини билмаганман», — деди Ушаков.

Қозоғистонда митин бўлаётган куни тунда Қирғизистоннинг махсус хизмати Тунгишбаевни ҚДТ билан алоқадорлик гумони билан қўлга олган. Бунга қадар бир кун аввал қозоқ журналисти чап кўзига операция қилдириб, шифокорлар унинг кўзида пайдо бўлган тромбни йўқ қилишган.

«МХДКнинг ходимлари биз йўқ вақтда эшикни бузиби кириб, барча шкафларни оғдариб, барини сочиб, кузатув камераларини юлиб, даволаниш учун сақланган охирги пулларни ва мулкнинг барини олиб кетишибди», — деб эслади унинг турмуш ўртоғи Мерей Калиева.

Тунгишбаевнинг журналист дўсти Булат Сатаркулов унинг қўлга олиниши ҳақида биринчилардан бўлиб эшитган. У Тунгишбаев яшаган квартирага сиёсатчи Адил Турдукулов билан келганда у ерда кўп киши тўпланиб улгурган.

«[МХДКнинг ходимлари] адвокатни киргизмай қўйишди, бунинг бари жуда тезлик билан бўлиб, уни дарҳол қўлга олишди», — дейди Сатаркулов.

У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари қозоқ муҳолифатчиларига «қайсидир бир Алмати судининг қарорини» ўқиб беришди деб айтмоқда.

Суд иши

Шундан кейин Бишкекнинг Октябрь район суди ярим ойнинг ичида Тунгишбаевни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масалани кўриб чиқди. Сатаркулов судья оқловчи томоннинг аргументларини ҳисобга олмаган бу йиғинни майнабозчилик деб атамоқда.

«Судьяда Тунгишбаев хатто шикоят ҳам қила олмайдиган тайёр ҳукм борлиги билиниб қолган эди. Лекин биз ҳам ҳуқуқий давлат деб умид қилганмиз, […] уни эса бериб юборишди. Ростини айтганда, бу мунофиқлик. Ўз ҳуқуқини охиригача ҳимоя қилишга имконият беришмади», — дейди у.

Тунгишбаевнинг оиласи Қирғизистон ҳукуматини уни юртига экстрадицияламасликка кўндиришга уринган.  Калиев президент Жээнбековга видеомурожаат ёздириб, журналистнинг онаси Бактибола Тунгишбаева эса Алматининг Қирғизистондаги элчихонаси биносининг олдида ёлғиз пикетга чиққан.

Буларнинг барига қарамай қирғиз суди 25 июнда журналистни ўз юртига ўтказиб беришга қарор қилиб, икки кундан кейин у алматига етказилган.

Тунгишбаевнинг адвокати Нурбек Токтакунов журналист қўлга олингандан кейин қирғиз судлари кўплаган хатоликларга йўл қўйди деб ҳисоблайди.

Аввалига қозоқ суди журналистни «таъқиқланган ташкилотга ахборот хизматини кўрсатиш» айблари бўйича қўлга олиш қарорини чиқарган. Қирғизистоннинг Жиноят ва жазо кодексида бундай модда йўқ.

«Бу модда бизда жиноят деб ҳисобланмайди, демак, у бўйича судлаб ёки экстрадиция қила олишмайди», — деди адвокат.

Қирғизистон прокурорлари судда Тунгишбаевни мазкур модда билан экстрадициялаш мумкин эмаслигини тан олганда Қозоғистон ҳукумати унга янги айб қўйишди. Бу сафар таъқиқланган ташкилотнинг фаолиятига қатнашиш бўйича айб эшиттирилди.

Бироқ Тунгишбаевнинг иши бўйича Қирғизистоннинг суд тизимидаги энг катта хато  — бу унга экстрадиция бўйича ҳукмдан шикоят қилиш имкониятини бермаганликларида.

Қонун бўйича, экстрадиция бўйича қарорлар суд ҳукми чиққандан кейин ўн кун ўтиб кучга кириши керак. Қозоқ журналисти эса Қирғизистондан икки суткага қолмай чиқарилган.

Ҳукумат томонидан йўл қўйилган яна бир қоида бузарлик  — бу Қирғизистоннинг миграция хизмати Тунгишбаевнинг қочқин мақомини олиш бўйича илтимосномасини кўриб чиқаётган вақтда уни экстрадиция қилиш.

Нурбек Токтакунов

«У аввал ҳам қочқинлик мақомини беришни сўраб келган. Лекин у вақтда Тунгишбаевда ростдан ҳам уни Қозоғистон ҳукумати таъқиб қилаётгани ҳақида далили йўқ эди. Жиноят иши ҳам, ва бошқаси ҳам йўқ эди. Жиноят иши қўзғалгандан кейин эса Тунгишбаев қўлга олиниб, у илтимосномани ўз адвокати орқали берган», — дейди Токтакунов.

Миграция хизмати эса журналист билан юзма юз учрашмагунча қочқинлик мақомини бера олмаслигини эслатди.

«Бишкекнинг судьясы бу учрашувга нима учун қарши бўлгани тушунарсиз, чунки бу жиноят ишида ҳал қилувчи аргумент бўлиб қолар эди-да. Қонун бўйича, қочқинлар экстрадиция қилинмайди», — деб тушунтирди адвокат.

Токтакунов Тунгишбаевнинг озодлиги «Атамбаевнинг Назарбаевга қарши демаршининг натижасидаги ўнғайсизликдан чиқиш» бадали бўлган деб ишонади. У президент Алмазбек Атамбаев қозоқ лидери Нурсултан Назарбаевни «Бакиевни яхши кўради» деб айблаб, у энди Қозоғистоннинг чегара хизмати жавоб тариқасида Қирғизистон билан бўлган чегарасидаги назоратни кучайтириб юборган 2017 йилнинг октябридаги воқеани назарда тутган.

Ватан

Тунгишбаев Қозоғистонга ўтказиб берилган куннинг эртасига Алмати район суди тергов вақтида муҳолифатчи уй қамоғида бўлишига қарор қилган. Лекин ўша куниёқ ҳукм шаҳар судида шкиоят қилиб, Тунгишбаев икки ойга тергов изоляторига қамалган.

У экстрадиция қилингунга қадар Қозоғистоннинг Бош прокуратураси уни ёлғиз модда «ҚДТ фаолиятига иштирок» учун судлашни ваъда қилган. Лекин Тунгишбаев ватанига қайтиши билан харакатни «молиялаштириш йўлларини ишлаб чиқиш» бўйича яна бир айб қўйилган. Энди бир модда бўйича икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатининг ўрнига у етти йилга кесилиши мумкин.

Унинг фэйсбук саҳифасини ишлатаётган Тунгишбаевнинг хотини журналист ҳозир Алматининг вамоғида эҳтиёжи бўлган даволанишдан ўта олмаётганини ёзмоқда.

«Унга тиббий кўрик керак. Кўзини даволашга ва қон босими учун керакли барча дори-дармонларни олиб қўйишган. Бундан ташқари, уни гастрити кучайиб, ошқозони қаттиқ оғримоқда», — деб ёзган Мерей Калиева фэйсбукда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қозоқ ҳуқуқ тартибот органларининг тез-тез қийноқ ва жазоловчи психиатрия қўлланишади деб айлаб келади.

Ҳукумат 2015-йили июлда Шарқий Қозоғистон вилоятидан деҳқон ва фаол Едиге Батировни қўлга олган. У ер участкаларини рўйхатга олишдаги қоида бузарликлар ҳақида айтиб чиққани учун «сохта маълумот» берганликда айбланган.

Қўлга олингандан кейин руҳий экспертизага жўнатилган. У бир ярим ой руҳий касалхонада ётиб, у ердаги шароитни «қийноқ» деб атаган. Оқибатида экспертиза унинг ақл-ҳуши жойида деб топиб, суд эса Батировни уч йилга қамаб юборган.

Фуқаровий фаол Наталья Уласик эса Жезказганнинг маҳаллий ҳукаматини танқид қилгани учун «ёлғончилик» бўйича айбланган. Суд тиббий экспертиза унга «сурункали алаҳсираш» деган ташҳис қўйиб, 2016 йили октябрда суд уни хавфли жиноятчилар ушланувчи Республика руҳий касаллар шифохонасига давлонишга жўнатган.

Мазкур воқеадан ярим йил ўтиб, клиниканинг шифокорлари ўзи Уласикни мажбурлаб ҳам даволашнинг ҳожати йўқлигини билдиришган. Лекин суд бу хулосани қаноатланарли эмас деб атаган.

Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, жумладан Human Rights Watch ва «Халқаро амнистия» ташкилоти Тунгишбаев ишидаги Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматларининг харакатинин танқил қилишган.

Улар бошқа сиёсий маҳбуслар қўлга олинган вақтларда ҳам танқид қилиб келишган. Лекин ҳозирча бу қозоқ ҳукуматининг қарорларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Матн устида ишлаганлар: Александра Титова, Айдай Эркебаева, Айдай Иргебаева, Дмитрий Мотинов, Бектур Искендер

Тунгишбаев ҳақида билганлар кўп бўлишини истасангиз, у ҳолда бу воқеани бўлишинг.