Қирғизистон депутатлари МХДКни назорат қилишни истамоқда

825

Депутатлар махсус хизматларнинг фаолиятини назоратга олувчи комитет тузишни таклиф қилишмоқда.   Юрист Нурбек Токтакунов бу махсус хизматлар ишининг шаффофлиги билан парламентаризмни ривожлантириш учун зарур деб ҳисоблайди. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК)нинг собиқ раис ўринбосари эса жамоатчилик бундай назоратга тайёр эмас деб ишонади.

«Онугуу-Прогресс» фракциясидан Исхак Масалиев ва «Ата Мекен» партиясидан Наталья Никитенко парламентга махсус хизматни назоратга олишга имкон берувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқаришди.

Улар парламентда Миллий хавфсизликни таъминлаш органларининг фаолиятини назорат қилиш ва хавфсизлик бўйича комитет тузишни таклиф қилишмоқда.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари қирғиз ҳукумати махсус хизматларни муҳолифатчиларни овлаш учун фойдаланишган, янги комитет эса уларни «демократик назорат учун шаффоф» қилиш имкониятини яратади бе ҳисоблашади.

Масалиевнинг айтишича, махсус хизматлар давлат маҳфий сирлари билан ишлагани сабабли уларга парламент назорати керак — бундай вазиятда жамоатчилик уларни парламент билан ўзаро ҳаракатланиш орқали назорат қилишга иштирок эта олади.

Қонун лойиҳасига кўра, янги комитет парламентдаги ҳозирги Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича комитетни алмаштиради.

Янги комитетга қандай ваколатлар берилмоқчи?

Агар қонун қабул қилинса, у ҳолда янги комитет қуйидаги ваколатларга эга бўлади:

  • Махсус хизматларнинг ҳисоботлари ва баёнотларини олишга ҳақли бўлади;
  • Махсус хизматлар ходимларини изоҳ учун чақириб, жавобгар муассасаларнинг етакчилари билан учраша олади;
  • Режа бўйича ва режадан ташқари текширувлар ўтказиб, махсус хизматларнинг иш кабинетларига кира олади;
  • Махсус хизматларнинг ишини тартибга солган ҳужжатлар ва қонунларнинг сақланишини текшира олади;
  • Махсус хизматларнинг фаолияти ёки уларнинг ҳаққонийлигига тегишли ички сиёсатни қайта қараб чиқа олади;
  • Ҳавфсизлик органларининг ишини таҳлил қила олади;
  • Миллий ҳавфсизлик органларининг молиявий фаолиятини текшириб, харажатларнинг самаралилигини тадқиқ қила олади;

Махсус хизматлар нима қилиш керак бўлиб қолади?

Агарда қонун лойиҳаси ўтиб қолса, махсус хизматлар қуйидагиларни бажариши лозим бўлади:

  • Улар режалаштириб ёки текширувга олмоқчи бўлаётган комитетга операция ҳақида хабар бериши керак;
  • Парламетга талаб қилинаётган ҳар бир маълумотни ёки ҳужжатни бериши керак;
  • Комитетга улар махсус хизматлар тарафидан кўрилган ёки хали кўрилмаган ҳуқуқ меъёрларидан чиққан харакатлар ҳақида билдириб туриши керак.

Нурбек Токтакунов: «Бу дунё практикаси»

Адвокат Нурбек Токтакунов таклиф қилинаётган қонун лойиҳасини қабул қилиш керак деб ҳисоблайди, чунки Қирғизистонга махсус хизматларнинг устидан назорат керак.

«Миллий хавфсизлик органларининг устидан айнан шундай парламент назорат қилиши бу жаҳон практикаси. Британияда барини парламент назорат қилади. Бошқа Европа ўлкаларида ва  [АҚШ] да ҳам шундай . Мазкур давлатларнинг барини […] хавфсизликка эътибор қилмасликда умуман айблаб бўлмайди», — деди у «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида.

Токтакуновнинг айтишича,махсус хизматларнинг ваколатлари кўп ва уларнинг иши жамоатчилик билан матбуотнинг эътиборини кам жалб қилади  — бундай шартлар ҳар бир хизматни бузади деб ҳисоблайди адвокатю

 Артур Медетбеков: «Парламент хали етилмаган»

МХДКнинг собиқ раис ўринбосари Артур Медетбеков Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети МДҲ ўлкаларида энг очиқ-ойдин махсус хизмат деб ҳисоблайди.  У президентга ҳисобот беради, унинг ортидан Бош прокуратура назорат қилади, бундан ташқари, у доимо парламентнинг тармоқ комитетида ҳисобот бериб туради.

Медетбековга кўра, давлат тарафидан бўлаётган бундай назорат етарли, кучлироқ назар ташлаш учун эса парламент ва жамоатчилик «юқори маънавий жавобгарликка етмаган ва етилмаган ҳам».

«Энг асосийси — бунинг учун депататларнинг ва депутатликка номзодларнинг ҳаммаси учун тест ўтказиш керак», — деди у депутатларда қўш фуқаролик бор ва уларнинг кўпчилигида ўз вақтида  «у ёки бу иқтисодий хатоликлар бўлганини», бундан ташқари, яна бошқалари криминал тузимларга алоқадор деб қўшимча қилар экан.

«Агарда махсус хизматлар ҳар бир масала бўйича парламент олдида ҳисобот бераверса, у ҳолда барча маълумот диний террор ташкилотлари доҳил, барчага аён бўлиб қолаи. Аниқроқ айтганда, хавфсизлик иш биргина яширин тартибда бораётганда таъсинланади. Агарда ҳамма билиб турса,  уҳолда қайси хавфсизлик ҳақида гапиришимиз мумкин?», — деб ҳисоблайди у.

                                                                            Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева