«Манас» аэропортининг экспресс кичик автобуслари таъқиқланди. Нималар маълум?

86

Бишкекдан аэропортга ва аэропортдан кайта шаҳарга куну тун қатновчи шаттл-басларга ишга берилган кундан кўп ўтмай таъқиқ қўйилди. Транспорт министрлиги йўловчи ташувчи компаниянинг рухсат ҳужжатлари йўқ демоқда, компания эса Транспорт министрлиги рейс ишга киргунга қадар Бишкек мэрияси ҳамда Монополияга қарши тартибга солиш агентлиги билан бирга унинг ишини мақуллаган деб айтмоқда.

Нима бўлди?

«Манас» аэропорти ёз мавсуми бошида куну тун Бишкекка қатновчи экспресс кичик автобусларни ишга берган  — ОАВ «аэроэкспресслар» ҳақида 11-июнда билдирган. Шаттл-басслар сайёҳлар билан қирғизистонликларни аэропортдан Бишкеккача ва Бишкекдан қайта аэропортга қадар 120 сомга етказиб турар эди.

Кўп ўтмай 13-июнда йўловчи ташувчи компания лицензия ҳамда транспорт қонунлардаги қоида бузарликни бартараф қилиш бўйича огоҳлантириш олиб, экспресс кичик автобусларнинг ишига бир неча сабаблар ортидан таъқиқ қўйилган

Транспорт министрлиги йўловчи ташувчи компания ўзининг  шаттл-баслари юрган рейснинг схемасини тасдиқлатмай қўйган деб тасдиқламоқда;

Чуй вилоят автотранспорт бошқармасида «аэроэкспресс»лар №380 кичик автобусининг маршрутини такрор қилади ва бу ҳайдовчилар ўртасида «баҳсли вазиятларни туғдирмоқда» деб айтишмоқда.

Бишкекнинг Шаҳар транспорт бошқармалиги эса шаттл-баслар шаҳар қатновига рухсат олиши керак эди деб ҳисоблайди.

Бишкекдан аэропортга

Аэропортдан Бишкекка ва қайта Бишкекдан аэропортгача юрувчи «аэроэкспресс»ни «Халқаро"Манас" аэропорти» билан «Дас-Транс» компанияси ишга берган. Кичик автобусларнинг хизматини бишкекликлар ҳамда сайёҳлар фойдаланиши режалаштирилган.

120 сом ҳақ тўланувчи аэропортдан Бишкекка ва Бишкекдан қайта аэроротга қадар етиб олиш мумкинэди. Улар ҳар ярим соат сайин қатнаб турган.

Бундан ташқари, «Манас» аэропортига қдар ва қайта шаҳарга қайтиш учун такси хизматлари билан 500 сомга ёки ундан кўпроқ пулга, шунингдек, 40 сом тўлаб №380 маршрут такси билан бориб келиш мумкин. У Бишкекнинг ғарбидаги Ёш гвардия бульваридан чиқиб, 18 йўли тўхтайди  — сўнги бекати аэрепорт.

«Дас-Транс» компаниясининг етакчиси Нурбек Турсунбаевнинг айтишича, шаттл-басларни ишга беришга қадар у Транспорт министрлигига мурожаат қилиб, у ердан «ташаббусни қўллаб берамиз»  деб ваъда қилишган. Шундан кейин Транспорт министрлиги Бишкек мэриясидан янги маршрут  очишга кўмак кўрсатишни илтимос қилган.

Монополияга қарши тартибга солиш агентлиги ҳам «аэроэкспресс»ларнинг ишига ижобий баҳо берган.

Йўловчи ташувчи компанияга қарши шикоят

Транпорт министрлигининг матбуот хизмати шаттл-басларнинг ишига солинган таъқиқни «Дас-Транс» компанияси йўловчиларни қатнов схемасини мақуллатмай туриб таший бошлаган, демак йўловчи ташиш  «ноқонуний олиб борилмоқда» деб тушунтирди.

Министрликнинг матбуот котиби Киличбек Досумбетов Автомобиль ва сув транспорт агентлиги мазкур компанияга йўловчиларни ташиш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳужжатлари бўйича огоҳлантириш берганини «Клооп»га айтиб берди.

«Аввал ҳужжатларни тўғирлаб, шундан кейингина йўлга чиқиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришга қарамай, улар ҳозир барибир ишлашмоқда. Нима десам.. Транспорт министрлиги бунга кўз юмди, лекин улар ҳужжатларини тасдиқлаши керак», — деди у.

Досумбетовнинг айтишича, ҳайдовчилар меҳнат ва дам олиш вақти ҳам аниқланиши зарурий иш тартиби, йўл варағи ва қатнов схемаларисиз ишлашяпти.

Бундан ташқари, йўловчи ташишларни уюштириб бериш қоидалари бўйича, буюртма ташувлар йўловчиларнинг сайёҳлик фирмалар билан тасдиқланган рўйхати билангина бажарилиши керак, лекин компанияда бу рўйхат йўқ, чунки аэроэкспресслар йўловчиларни аэропортнинг ёнидан солиб кетаверишади.

«Дас-Транс» компаниясининг раҳбари Нурбек Турсунбаев нима учун унинг компаниясига огоҳлантиришни Чуй вилоятининг транспорт инспекцияси ёзиб берганини тушунмаяпти, сабаби компаниянинг шаттл-баслари Чуй вилоятининг ҳудудига тўхтамайди.

У Чуйнинг транспорт инспекциясига унинг компанияси устидан шикоятни №380 маршрут таксини ҳайдовчилари беришганини тушунтирмоқда.