Депутат Келдибаевнинг қўш фуқаролиги борлиги айтилмоқда. Нималар маълум?

107

Сагиндик Келдибаев номига бундай айбловларни собиқ депутат Иргал Кадиралиева қўйган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) экс-депутатнинг айбловларини инкор қилмоқда, унинг маълумоти бўйича, Келдибаев Россия фуқаролигидан 2014 йилиёқ воз кечган. Бу ҳақда нималар маълум?

Аввалги чақирилишнинг депутати Иргал Кадиралиева 20 июнда депутат Сагиндик Келдибаевни қўш фуқароликда айблаган. Келдибаев «Республика — Ата-Журт» фракциясидан парламентга 24-апрелда депутат бўлиб келган.

«Федерал миграцияхизматидаги ҳужжат Келдибаев 2018-йилнинг май ойида Федерациясининг фуқароси эканлигини айтмоқда», — деди Кадиралиева «Клооп»га берган суҳбатида.

У Келдибаевнинг устидан Бош прокуратурага ариза ёзишни ваъда қилиб, агарда унинг чет эллик фуқаролиги тасдиқланса мандатини топширишга ундамоқда.

Кадиралиева исбот қатори келтираётган ҳужжат — бу компьютер экранидан телефон камерасида олинган сурат. Агарда экрандаги суратга ишонадиган бўлсак, у ҳолда Россиянинг миграция хизматининг справкаси 2018 йилнинг 3 июнига кўра актуал ва у вақтда Келдибаевнинг Россия паспорти яроқли бўлган.

Келдибаев ўзи МСКга 2014 йилиёқ рус фуқаролигидан чиққанлиги ҳақида справка берган, лекин Кадиралиева унинг ҳақиқийлигидан шубҳа қилмоқда.

Келдибаевнинг ёрдамчиси Артур Турганбаевнинг тасдиқлашича, справка асл ва депутатнинг қўш фуқаролиги йўқ.

«МСК Келдибаевда бошқа ўлканинг фуқаролиги бор ёки йўқлигини унга мандат топширишга қадар текширган. Улар текширишган, Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги ҳам бундай ҳужжат бера олади», — деди Турганбаев.

Келдибаевнинг Россиядаги бизнеси

Жогорку Кенешнинг сайтидаги Келдибаевнинг таржимаи ҳолида у 2012 йилдан бошлаб 2013 йилгача «АСАГА+» МЧЖнинг директори ва асосчиси бўлгани кўрсатилган.

Россиянинг контрагентларни текшириш учун СПАРК сервисининг маълумотига кўра, «АСАГА+» МЧЖ Красноярскда рўйхатга олинган, унинг директори эса Назгул Батаева. Бироқ 2012-2014-йиллари Келдибаевда Россиянинг ИННи бўлган ва у компаниянинг асосчиси экани кўрсатилган.

Россиянинг  Юридик томонларнинг умумий давлат реестрининг кўчирмасида Батаева 2014-йилдан бошлаб «АСАГА+» МЧЖнинг тузувчиси деб юради, Келдибаев бўйича эса маълумот йўқ.

Элчиликнинг справкаси

Келдибаев депутатлик учун рўйхатдан ўтишда ҳужжат топширар экан 2016 йили у Россия фуқаролигини олганлигини анкетада ўзи ҳам кўрсатиб ўтганини Қирғизистоннинг Марказий сайлов комитети билдирди. Лекин унинг айтишича, у фуқароликдан 2014 йили 23 декабрда чиққан.

Шунингдек МСК Россия элчилигидан буни тасдиқловчи справка ҳам олганини билдирди.

Иргал Кадиралиева эса Россияда фуқароликни элчилик эмас,  Федерал миграция хизмати (ФМХ) аниқлайди деган қарши фикрини билдирди.

«Элчилик — бу фақатгина қайсидир бир ҳукуматнинг вакили. Шунинг  учун мен элчиликнинг справкаси сохта деб шубҳаланаяпман», — деди у «Клооп»га берган интервьюсида.

Иргал Кадиралиева

МСК Келдибаевда Россия фуқаролиги бор –йўқлигини аниқлашга қарор қилиб, Россия амалдорларига сўров жўнатди.

Кадиралиеванинг ўз манфаатлари бўлиши мумкин

«Азаттык» радиоси Кадиралиева билан Келдибаевнинг оилалари ўртасидаги тортишувлар эҳтимоли ҳақида билдирмоқда.

Иргал Кадиралиеванинг акаси Канжар Кадиралиев Ўш прокуратурасида ишлаган. Бош прокуратура 2014 йили унинг устидан «таъмагирлик» ва «бебошлик» учун жиноят ишини қўзғаганлиги сабабли бу хизматдан арйилиб қолган.

Мазкур жиноят ишини қўзғашга тадбиркор Сактан Келдибаевнинг қариндошлари тарафидан ёзилган ариза сабаб бўлган.

Сактан — Сагиндик Келдибаевнинг укаси.

                                                                                 Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева