«У шифокор бўлишни истарди». Бурулайни қандай олиб қочишди ва ўлдиришди?

165

Май ойининг сўнгида Чуй вилоятининг ЖАйил район милиция бўлимида 19 ёшдаги Бурулай  Турдали қизи ўлдирилган. Уни бир йигит мажбурлаб ўғирлаб кетган. Лекин улар қўлга олиниб, милиция бўлимига етказилгандан кейин у қизни пичоқлаб ўлдирию, шундан кейин ўзи жонига қасд қилишга уринган. Воқеа қандай бўлганлиги ҳақида Бурулайнинг оиласи ва қўшнилари билан «Клооп»нинг журналисти суҳбатлашиб келди.

Бурулайни таниганларнинг бари у жуда ақлли ва тинчликсевар қиз эди деб айтишди. У оиланинг кенжаси бўлгани учун ота-онаси ва Кожоналиевларнинг оиласидаги беш фарзанднинг меҳрига беланган қиз бўлган.

Қиз ҳалок бўлдан бери саккиз кун ўтса ҳам одамлар Кожоналиевларнинг оиласига ҳамдардлик билдириш учун келишмоқда. Ҳамдардлик учун келганлар учун ёзилган дастурхонда Бурулайнинг суратлари қўйилган. Суратларда бир ой аввал ўзи гаплашган йигити Бурулайга исирға таққани келган вақтдаги хотираларни ва никоҳ тўйи белгиланганини кўриш мумкин.

Олиб қочилган қиз 19 ёшда эди, ёш туриб, мустақил оила қуришга шошилмаган. Бурулай гаплашган йигити бўлсада, ҳеч нарсага қарамай у шифокор бўлишни орзу қилади, вақтининг барини ўқишга сарфлаган. Бурулайни олиб қочишдан ҳимоя қилиш учун қудалашув иложсиз чора бўлган — ўлимигача уни биринчи марта олиб қочишганда уни қутқариб олишнинг имкони бўлган. Айни ўша йигитнинг икки марта турмуш қуришга мажбурлаб олиб қочиш харакати Бурулайнинг ўлимига сабаб бўлди.

Ўша куни олинган суратда қиз бахтли кўринади. Бурулайнинг оқ рўмолда тушган суратида унинг қувончли табассум билан турганини сезиш мумкин. Энди эса уларнинг оилавий дастурхонида уни хотирлатувчи суратларгина турибди.

Уйининг олдидан олиб қочишган

Бурулайни уйининг дарвозаси шаҳар маршрут таксиларидан бирининг охирги бекатига яқин жойлашган. Қизни олиб қочган Марсбек ўша ҳудуддаги рейсда ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Унинг Бурулайни ўқишга ёки бошқа ишлари билан уйдан чиққан вақтда кузатиб юришга имкони бор бўлган.

27-май куни кечки ўнлар атрофида ота-онаси Бурулайни уйнинг ёнидаги дўконга қатиқ олиб келишга жўнатишади. Ўша вақтда дўконнинг ёнидаги машинада уни бунгача ҳам бир марта олиб қочган йигит ўтирган бўлган. Сотувчи аёл Гулбарчин Байгашкаеванинг айтишича, Марсбек Бурулайни деярлик дўкондан чиқиши биланоқ ушлаган.

«Қатиқ олиб чиққан эшикка. Мен бу ерда чалғиб қолдим. Жуда қаттиқ қийқириқ эшитилди. Бу бошқача қичқириқ эди. Чиқсак қизни кўтариб машинага етиб қолишибди», — деб эслади у.

Воқеага шоҳид бўлган Бурулайнинг қўшниси Михаил Василенко Марсбекни тўхтаишга ҳам харакат қилган. У қичқириқ чиқаётган машинага югуриб борган. Михаил эшикни тортиб оча олмагандан кейин машинани тепкилай бошлаган. Лекин машина кетиб қолган.

Бу орада дўконнинг сотувчиси Бурулайнинг ота-онасини чақиришга улгуриб, қизнинг отаси қўшниси Михаил билан бирга олиб қочганларни қувишган лекин ета олишмаган.

Бурулайнинг отаси Жайил РИИБ биносининг олдида.

Милиция бўлимидаги ўлим

Бурулайнинг оиласи дарҳол қизи ўғирлангани ҳақида милицияга хабар беради. Икки сотадан кейин милиционерлар қизни олиб қочганларни Бишкек-Ўш йўлида учрашади. Тартиб нозирлари Бурулайни ва олиб қочган йигитни Жайил РИИБига олиб кетишаётганини қизнинг ота-онасига телефон орқали билдиришади.

Бурулайнинг уйидан Кара-Балтага қадар йўл ярим соат вақтни олади. Қизнинг ота-онаси билан улар мурожаат қилган маҳаллий милиция ходимлари зудлик билан Кара-Балтага чиқиб кетишади.

«Биз Сокулукдан ўтиб, Беловодск қишлоғига яқинлаб қолганда қизим яна бир марта қўнғироқ қилиб, "Апа, келиб қолдингларми? Мен сизларни кутаяпман" деб сўради. Мен "ҳа, кетаяпмиз, бир оздан кейин етиб қоламиз" дедим. Шундан кейин телефон ўчиб қолди, бу бизнинг охирги суҳбатимиз бўлди», — деб эслайди Гулсара.

Қизнинг отаси Турдали Кожоналиев Бурулайни ўша охирги суҳбатдан кейиноқ ўлдиришган деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, Марсбек қизнинг баданини тилиб, «Б+Н» («Н» — Бурулайнинг бўлажак турмуш ўртоғининг исмини бош ҳарфи) деб ёзиб, ўзини бир неча марта пичоқлаган.

Ҳозир Марсбек №1 тергов изоляторида, у тергов изоляторига 12-июнда Кара-Балтанинг касалхонасидан чиқарилгандан кейин киргизилган. Касалхонада у куну тун конвойнинг назоратида бўлган. Милиционерлар касалхонада унга биргина шифокорларни киргизишган. Врачлардан бирининг айтишича, милиционерлар беморни заҳарлаб кетишади деган гумон билан овқат киргизишга ҳам рухсат беришмаган.

Бурулайнинг онаси қизи ҳақида эслаб кўз ёш тўкмоқда.

Уч соат давом этган мавҳумлик

Бурулайнинг ота-онеси Кара-Балтага тун ярмида келишган — бу қизи билан охирги гаплашгандан кейинги бир соатга етмаган муддат.

«Улар [милиционерлар] бизни бўлимга киргизмай, қизингиз тушунтириш хати яна бошқа ҳужжатларни ёзяпти деб айтишди. Ўша вақтда эса аслида аллақачон ўлиб қолган экан. Улар ушланганларни [қизим билан олиб қочган болани] бир хонага ўтказиб қўйиб, ўзлари чой ичиб ё овқатлангани кетган бўлса керак-да», — деб айтиб берди Бурулайнинг отаси.

Турдалы милиционерлар билан тонги маҳал соат учдагина гаплаша олган. Унинг эслашича, бўлимнинг етакчиси уни иш кабинетига чақириб, воқеани аста тушунтирмай, қизингларни ўлдириб қўйишди деб хабар берган.

«Бу 100 фоиз милициянинг айби. Қандай қилиб улар қизимни бўлимнинг ичида ўлдиришга йўл қўйишди? Булар «қирғизлар шунақа қилиб [қиз] ўғирлаб, кейин ярашиб кетишади» деб ўйлашиб, озроқ пулини олиб, икковини бир хонага киргизиб қўйишган-да», — дейди марҳум Бурулайнинг отаси.

У шундан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари қизининг ўлимига қандай йўл қўйишганини билиш учун  Жайил РИИБнинг ходимлари билан учрашишга харакат қилган. Аммо уларнинг ҳеч бири билан сўзлашишнинг имкони бўлмаган.

Бурулайнинг ўлимидан кейин 10 кун ўтиб ИИМ бу бўлимдаги беш милиционерни хизматдан хайдаган, лекин бу қизни ота-онасининг юрак ховурини совутмаган.

«Бу етарсиз. Шунчаки бўшатиб қўйиш — бу жазо эмас. Уларни қамаш керак. Улар шунчалик масъулиятсизлик билан одам ўлдиришга йўл қўйишди. У шунчаки пичоқ сайибгина қолмай, танасига харфларни тилиб ёзган», — деди қизнинг отаси милициянинг ёпиқ даврбозаси олдида туриб.

Марсбек Бурулайни икки марта олиб қочган. Биринчи олиб қочганда у агарда турмушга чиқмаса, қизни ўлдиришини айтган. Икки кундан кейин Бурулай гаплашган йигити иккиси никоҳ тўйининг муддатини белгилашган. Дарья Удалованинг «Клооп» учун иллюстрациясы.

Биринчи олиб қочиш

Марсбек Бурулайни биринчи марта бир ой аввал олиб қочишга харакат қилган. Ўшандан кейин қизнинг ота-онасига дарров Марсбекнинг қариндошлари қўнғироқ илиб, унинг қизга уйланиш мақсади бор эканини айтишган.

Лекин бу таклифга розилик бермаган қизининг жавобидан кейин отаси олиб қочганлар тарафга қизининг хоҳишига қарши боролмаслигини ва ёқтирмаган кишисига турмушга бермаслигини айтган.

«Ўшанда у [олиб қочган бола] менга қараб "Агарда Бурулай менга турмушга чиқмаса, мен уни бари бир ўлдираман" деб айтди. Мен ўшанда у буни жаҳл билан айтди, қўйди деб ўйлаганим учун ўзимни айбдор сезаман», — деб қаттиқ ушкурди Бурулайнинг отаси. урулайни онасининг айтишича, унинг эри билан Марсбекнинг акаси бир вақтда биргаликда ишлаган. Марсбекнинг акаси биринчи олиб қочишдан кейин турмуш ўртоғини [Бурулайнинг отасини] милицияга айтманглар деб кўндирган.

«У бундай иш такрорланмаслигини ва у [Марсбек] ҳеч қачон Бурулайга йўлиқмаслигини айтган. Катта қизим ҳам ариза ёзиб қўйишни таклиф қилган, лекин турмуш ўртоғим кўнмаган», — деб эслади Гулсара.

Ўша куниёқ Бурулай ота-онасига бошқа бола билан гаплашиб юрганини айтиб берган. Икки кундан кейин унинг гаплашган йигити Бурулайни яна бир марта олиб қочишга дучор бўлмаслиги учун қизнинг уйига совчилар жўнатган. Никоҳ тўйи август ойига белгиланган эди. Бурулай никоҳ тўйига 90 кун қолганда халок бўлди.