Албек Ибраимов МХДКга терговга чақирилди

702
Бишкек мэри Албек Ибраимов

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Бишкек мэрия Албек Ибраимовни терговга чақирди. Ибраимов 2012 йили ўзи бошқарган ТНК «Дастан» ишхонасидаги ишониб топширилган йирик миқдордаги мулкни сарф қилиш иши бўйича чақирилган.

МХДКнинг матбуот хизмати Ибраимов терговга гувоҳ қатори чақирилганини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

У МХДК май ойида 2012 йили «Дастан» ишхонасига буюмларни етказиш бўйича тузилган битим сабабли қўзғаган жиноят иши бўйича сўроқ бермоқда. Ибраимов 2012 йили мазкур ишхонани бошқарган.

МХДКнинг маълумоти бўйича, «ТНК Дастан» ишхонаси 2012 йили «Дастан инжиниринг» компанияси билан 533 минг долларга шартнома тузган. «Дастан инжиниринг» ўз навбатида айни маҳсулотни етказиш бўйича Украинанинг давлат компанияси билан келишиб, лекин етказишни қўшиб 63 минг долларга битим тузган. Шу билан бирга «Дастан инжиниринг» 30 фоизга «ТНК Дастан» ишхонасига тегишли.

МХДК битим сабабли келитирлган зарарни 470 минг долларга маҳолаган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, битимга ўшанда Ибраимов ва «Дастан Инжиниринг»нинг бош директори Асылкүл Сасибаева қўл қўйган.

Жиноят иши «Йирик миқдордаги ишониб топширилган мулкни хизмат вазифасини суистеъмол қилиб сарф этиш» моддасининг асосида қўзғалган.

Бишкек мэрининг ўзи эса «Апрель» телеканалига берган интервьюсида «бу иш сиёсат билан ва шахсан ўзи билан боғлиқ деб айта олмаслигини» билдирган.