Бегона қизлар бўлмайди. Қиз олиб қочиш ҳақидаги «Ала-качуу» кичик фильмини кўринг

798

БМТнинг Тараққиёт дастурининг Қирғизистондаги бўлими режиссёр  Азим Азимовнинг қизларни олиб қочиш ҳақидаги қисқа фильмини эълон қилди. «Клооп» таҳририяти уни қунт билан кўриб чиқиб, бу фильмни сиз ҳам ҳозироқ кўриб чиқишингиз керак деган таклифни беради.

Фильм отаси Россияда ишлаб юрган вақтда онаси билан яшаётган Ажар исмли қизнинг воқеасини баён қилади.

Ажар онасига уй юмушларига ёрдам беришга харакат қилганига қарамай, лекин унинг ҳам ўз қизиқишлари ва шахсий ташвишлари бор. Унинг орзуларидан бири бу ўз мактабига пианино олинишига имкон берувчи мусиқий танловда ғолиб бўлиш.

Оила ўртача яшагани боис, Ажарнинг онаси вақти-вақти билан қарзга ботади. Батир исмли қўшниси уч ойдан бери улардан қарзини тўлатолмай Ажар билан уришиб кетади.

Кунларнинг бирида Ажарни ўқишдан чиққандан кейин номаълум болалар олиб қочиб кетишади. Бу ҳақда онаси эшитиб, нима қилишни билмай Батирдан ёрдам сўрагани югуради. Батир бир вақтда Ажар билан уришиб кетгани учун ўзини айбдор ҳис қилиб, вазият оғир эканини тушуниб қизнинг онасига ёрдам беришга қарор қилади.

Батир билан бирга Ажарнинг онаси биринчи навбатда милицияга боради, лекин милиция бўлимида ҳеч ким йўқ бўлади.Ўша вақтда улар қизни ўз кучи билан қутқаришга отланишади. Улар Ажарни олиб қочиб кетганларга бориб, руҳий босимларни зўр-базўр босиб ўтиб, қизни уйдан олиб кетишади.

Олиб қочганларни яқинларининг қаршиликларига қарамай, барчаси муваффақиятли бўлиб, милиция ҳам ўз вақтида етиб келиб, бари Ажарни олиб уйларига йўл олишади.

Фильмда асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

Фильм қизларнинг никоҳланиши учун олиб қочиш муаммосига ва уни нималар кутаётганига эътибор қаратади.

Масалан, қизнинг онаси билан Батир Ажарни қутқаришга келган эпизодда муллани учратишади. Мулла уларнинг ёнидан ўтаётиб,балоғатга етмаган қизга никоҳ ўқимаслигини айтади.

Балоғатга етмаганларга никоҳ қийишга таъқиқ  — Қирҳизистонда бир неча йил давомида жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлиб, ваниҳоят қонун қабул қилинган.

Шунингдек, фильм  урф-одатлар ва руҳий босим масаласини кўтаради. Бу нарсани эшикнинг остонасига ётиб олган кампир тасвирланган эпизод аниқ очиб берган. Чунки қари кишининг устидан хатлаб ўтиб бўлмайди, агарда хатлаб ўтса, «бахтли бўлмай қоласан» деган тарбия устунлик қилади. Лекин Батир бор кучини тўплаб, ўз қўрқувини ҳам, кампирнинг устидан ҳам, маънавий босимдан ҳам хатлаб ўтади.

Фильм қиз олиб қочишда оила аъзолари ва яқинларнинг қўллови қанчалик муҳим рол ўйнашига катта эътибор берган.

Батир ўйнаган ролб бундай ҳолатларда эркак кишининг хатти –харакати қандай бўилши керак деган фикрда намуна сифатида биринчи планга чиқарилган. Буни унинг фильмдаги асосий «Қизнинг бегонаси бўлмайди» деб айтган сўзи кўрсатиб туради.

БМТни Тараққиёт дастурининг гендер бўйича мутахассиси  Умутай Давлетова фильм аёлларнинг ҳуқуқи ҳақида айтаётганига қарамай, эркак киши сифатида Батир яратган образ жуда кучли эканини тан олди. Чунки Қирғизистондаги реал ҳақиқат шундай.

Бу нима учун муҳим?

Фильм олиб қочган кишининг қўлидан милиция бўлимида вафот этган 20 ёшли Бурулайга бағишланган. Бу воқеа катта муҳокамага сабаб бўлиб, қайтадан Қирғизистонда аёлларнинг ҳуқуқини муҳокама қилиш масаласини кўтарган.

Кўп ҳолларда бу каби ўғирлашлар зўравонлик ва қизнинг хоҳишига қарши никоҳлаш билан якунланади. БМТнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда олиб қочиш соат сайин юз бериб туради ва ҳеч бўлмаганда никоҳ қийишнинг 35 фоизи — бу олиб қочишнинг натижаси.

Айни вақтда судлар мол ўғирлаш ва автомобилларни ҳайдаб қочишга нисбатан олиб қочиш учун одамларни ўртача ҳисоб билан у қадар қаттиқ жазолашмайди.