Видео: Депутат Камчибек Жолдошбаевнинг декларацияга киргизилмаган уйи аниқланди

151

«Кактус» нашрининг журналистлари Жогорку Кенешнинг депутати  Камчибек Жолдошбаевнинг декларацияда кўрстаилмаган уйини аниқлашди. Журналистларнинг маълумотига кўра, мазкур уй Бишкекнинг «Жал» кичик районида жойлашиб, 2,5 гектарга яқин ерни ташкил қилади.

«Кактус» Жолдошбаевнинг уйи тасвирга олинган видеони 7 июнда эълон қилди — кадрлардан «О» ҳарфининг шакли каби катта уйни ва ёнида ҳовуз жойлашганини кўриш мумкин. Депутатнинг декларациясида бу уй кўчмас мулкларнинг рўйхатида кўрсатилмаган.

«Кактус» нашри журналистларининг айтишича, уйнинг қоровуллари билан депутатнинг ёрдамчилари кўчмас мулк  Жолдошбаевга тегишли эканини тасдиқлашган. Уйнинг ўзи эса Бишкекнинг «Жал» кичик районидаги Бакаев кўчасида жойлашаган.

«Клооп»нинг таҳририяти кўчмас мулкнинг эгасини текшириб кўрди. Кадастр департаментининг маълумоти бўйича, бу уй депутат Жолдошбаев эгалик қилган «Беш Сари» компаниясига рўйхатга олинган.

Жолдошбаев ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинган ўзининг эҳтиётсизлик билан айтилган фикрлари билан машҳур.

ИЭМни модернизация қилиш бўйича депутатлар комиссиясининг ҳисоботини кўриб чиқиш вақтида Жолдошбаев тадбиркорлардан пул ташлаб, Қирғизистоннинг ташқи қарзини ёпиб беришни сўраган.

Парламентнинг яна бошқа йиғинларида эса депутат Жогорку Кенешнинг мажлисларини жонли эфирга узатиш вақтида КТРК депутатларнинг «қизил юзлари» билан тасвирга олаётганидан норози бўлган.

«Эфирдан қандай кўринаётганимизни кўрдингларми?  Бетимиз қизил, бурнимиз қизил. Сизнинг кўринишингизни (вице-спикер Мирлан Бакировни) яхши қилиб кўрсатишади, бизники эса яхшиланмай қолиб кетяпти» — деган у.

Депутат 2018 йили февралда жамоат транспорти билан «Жогорку кенешга пиёда келган» халқ вакиллари ва уларнинг ёрдамчилари учун уялаётганини айтган. Ўшанда у депутатларга хизмат машиналарини қайтариб бериш бўйича масалани қараб чиқишни таклиф қилган эди.

Камчибек Жолдошбаев. Сурат: Табилды Кадирбеков/Sputnik

Жолдошбаев 2018-йили Бишкекнинг Ўш бозорида бир неча бор чиққан ёгғиндан кейин бозорни ёққанларни топиб, уларни ҳам ёқиб юборишни таклиф қилган. «Уларни тезроқ топиб, ёқиб юбориш керак. Албатта, сигарет чекаётиб, ўзини тасодифан ёқиб юборган деб айтиб қўйса бўлади. Бундан Ўш бозорида жабрланганлар ҳам рози бўлишади», — деган у.

Депутатнинг компанияларига тегишли савдо уйлари ҳам ўша Ўш бозорида жойлашган.

Жолдошбаев 2017-йили октябрда Тазабек Икрамов ва Алмаз Жутанов билан биргаликда парламентнинг «Онугуу-Прогресс» фракциясидан чиқарилган.

Жолдошбаев унинг оиласи яна нималарга эгалик қилади?

2016-йил учун солиқ декларациясига кўра, Жолдошбаев — йўқ деганда беш ишхонанинг тузувчиси, унинг яқин қариндоши эса тўрт автомобилдан иборат кичик автопаркка эгалик қилади: «Тойота Лексус» LS 430 ва RX300, «БМВ» X5 ҳамда «Субару Форестер».

«Субару»ни ҳисобга олмаганда бу автомобилларнинг бари  — қимматбаҳо йўлтанламаслар. Энг паст ҳисобда олганда, бу автомобилларнинг умумий баҳоси  42 минг долларни такшил қилади. Айни вақтда бу машиналар эгаларининг декларациясига кирган даромад 2016-йилга нисбатан асосий иш ўринлари бўйича 171 минг сомни ташкил қилган  — бу 2500 минг АҚШ долларидан бир оз камроқ.

Камчибек Жолдошбаев — «Беш Сары» МЧЖнинг асосчиси. Бу эса Ўш бозорининг ҳудудидаги иккинчи йирик савдо уйи. Шунингдек, парламентарий кичик кредит берувчи «Profit Credit Company» ҳамда тош кўмирини чиқарган «Беш Сары К» компаниясининг тузувчиси.

Мазкур ширкатларнинг барчасини депутатнинг икки қизи, Наргиз ва Гулиза Жолдошбаевалар боқшаради.

Жолдошбаев ва унинг икки қизи Бишкекда уч хонадонга эгалик қилади  — бу 12-кичик райондаги ва Исанов билан Байтик Баатир кўчаларидаги квартиралар. Гулиза Жолдошбаева рўйхатга олинган уйда квартираларнинг қиймати кўчмас мулк бозорида 70 минг доллардан 280 минг доллар  атрофида туради.

Ҳаммуаллиф: Эльдияр Арыкбаев