Олий суд «ҳокимиятни босиб олиш» иши бўйича қамалган муҳолифатчиларнинг қамоқ муддатини қисқартирди

113
Бектур Асанов, Дастан Саригулов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карибеков — улар ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўриш бўйича айбланишмоқда

Қирғизистон Олий суди Бектур Асановнинг, Кубаничбек Кадировнинг ва Эрнест Кадирбековнинг қамоқ муддатини қисқартирди. Карибековнинг муддати 8 йилга, Асанов ва Кадировники эса 4 йилга қисартирилди. Шунга қарамай суд муҳолифатчиларни «ҳокимиятни босиб олишга тайёрланиш» бўйича айбдор деб топди.

Суд мажлиси 7 июнда ўтди. Эрнест Карибеков 20 йилнинг ўрнига 12 йил қамоқ муддатини олди,  Бектур Асанов ва Кубаничбек Кадировнинг муддатлари 12 йилдан 8 йилгача қисқартирилди.

Аввалроқ  Биринчи май район ҳамда Бишкек шаҳар суди муҳолифатчиларни «ҳокимиятни босиб олишга тайёрланиш» бўйича айбдор деб топган.

Бу иш бўйича тўртинчи фигурант Дастан Саригулов тўрт йилга кесилгани, унинг уч йили — шартли муддат.

Судланган сиёсатчилар 2018 йил январининг охирида уч кун давом этган очлик акциясини эълон қилишган. Улар ўша вақтда Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг раҳбари бўлиб турган Абдил Сегизбаевнинг истеъфосини талаб қилишган — муҳолифатчилар у суд ҳукмига таъсир кўрсатган деб ҳисоблашган. Судланган сиёсатчиларнинг тарафдорлари билан қариндошлари ҳукуматни муҳолифатчиларга қарши «зулмни» тўхтатишни талаб қилишган

«Ҳокимиятни босиб олиш» бўйича иш

Махсус хизмат 2016-йили бир неча киши оммавий тартибсизликларни уюштириш тўғрисида муҳокама қилган телефон орқали сўзлашувнинг аудиосини эълон қилган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари тасдиқлашича, аудио ёзувда парламентни IV чақирилишининг экс-депутати Кубаничбек Кадиров, 2010-йилдаги Муваққат ҳукуматнинг ички ишлар министрининг собиқ ёрдамчиси Дуулатбек Тургуналиев ҳамда Жалолобод вилоятининг экс-губернатори Бектур Асанов суҳбатлашишган.

Тергов давомида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Асановга, Кадировга, эксперт Эрнест Карибековга ҳамда давлатга қарашли «Кыргызалтын» ишхонасининг собиқ директори Дастан Саригуловга қарши жиноят иши қўзғаган.

Айбланувчилар ўзларига қўйилаётган барча айбловларни рад қилиб, аудиони монтаж деб аташган.

Муҳолифатчиларнинг яқинлари бир неча бор митингга чиқиб, қамалганларни озод қилишни талаб қилган. Бундан ташқари, улар махсус хизматларни қўлга олинган сиёсатчиларга қийноқ қўллашда айблашган.