Сапар Исаков тергов охиригача қамоққа олинди

645

Бишкекнинг Биринчи Май район суди собиқ премьер-министр Сапар Исақовни тергов амаллари тугагунга қадар қамоққа олишга қарор қилди. У Бишкек ИЭМни модернизация қилишдаги коррупция бўйича жиноят ишида айбланмоқда.

Суд собиқ премьерга эҳтиёт чорасини 5 июнда чиқарди  — бу Исаков Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) терговга чақирилгач амалга оширилди.

МХДКнинг матбуот хизмати билдиришича, у мазкур муассасанинг тергов изоляторида тергов тугагунча ушлаб турилади.

Бунга қадар МХДК Исаковга 29 майда айб қўйган. Тергов версияси бўйича, Исаков президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимини бошқарган вақтда, Бишкек ИЭМни модернизасиялаш учун пудратчини танлашда, «чет эл компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилган».

Махсус хизматдагилар Исаковнинг харакатлари давлатга «йирик миқдорда» зиён келтирган деб ҳисоблайдилар.

Исаков ўзи қўзғалган жиноят ишини «абсурд» деб атаган.

«Биз энди адвокатлар билан тиғиз ишлаб, айбсиз эканимизни исботлаймиз. Бу умуман абсурд, мен бундан шокдаман», — деган у журналистларга 29-майда МХДКдаги терговдан чиққандан сўнг.