МХДК собиқ министр Артикбаевни қўлга олди. У ИЭМни янгилаш бўйича бефойда шартнома тузишда айбланмоқда

83
КСДП фракциясидан депутат Осмонбек Артыкбаев

Бош прокуратура парламентнинг депутати ва собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаевга қарши жиноят ишини қўзғади. У Бишкекдаги Иссиқлик электр марказин (ИЭМ) модернизациялаш бўйича Хитойнинг TBEA ширкати билан фойдасиз битим тузганликд айбланмоқда.

Артикбаевна иш қўзғалгани 5 июнда маълум бўлди. Унга қарши Жиноят ва жазо кодексининг  «Коррупция» банди асосида жиноят иши қўзғалди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) Артикбаев тергов бериш учун 5 июеда чақирилган. Унинг адвокати Айжан Орозакунова хабар қилишича, терговчилар Артикбаев ва унинг ўринбосари Айбек Калиев билан юзлаштириш ўтказилишини билдирган.

Калиевни эса МХДК апрелда қўлга олиб, тергов изоляторига қамаган. Калиев Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги порахўрлик иши бўйича гумонламноқда.

Ишнинг бошқа фигурантларидан бири собиқ  премьер-министр Сапар Исаков ҳам бўлиб қолди. МХДК унга коррупция бўйича майнинг охирида айб қўйиб, суд эса уни 5 июнда тергов тугагунча ҳибсга олган.

Артикбаевга қарши иш

Прокуратура берган маълумотга кўра, Артикбаев 2012-2013-йиллари энергетика министри бўлиб турган вақтда Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича Хитойнинг TBEA компанияси билан Қирғизистон учун фойдасиз битим тузган.

«[...]Қирғизистон Республикасининг манфаатлари ҳисобга олинмаган, чунки бажарилган ишларни қийматининг ҳаққоний эканини аниқлаш мумкин эмас. Анализ айрим позициялар бўйича танланган текширувда қийматнинг фарқи ўртача ҳисоб билан 20 млн долларни ташкил қилганини кўрсатган», — деб айтилади прокуратуранинг маълумотида

Собиқ министрга нисбатан яна бир айб, прокуратуранинг маълумоти бўйича, у ва энергетика тармоғининг бошқа амалдорлари Хитой ширкатига тегишли техник ҳужжатларни талаб қилишмаганида бўлмоқда.

Шунингдек, прокуратура пудратчининг ўзини танлаш президент Алмазбек Атамбаев тарафидан ва унинг маъмурияти раҳбарининг икки ўринбосари Сапар Исаков билан Нурсулуу Ахмедоваинг резолюциясидан кейин бўлганини кўрсатган.

Артикбаев тўрт компаниянинг ичидан танлаши керак бўлган ва натижада ТВЕАни танлаб, 386 млн доларга битим тузган — прокуратура компаниянинг ИЭМни янгилаш каби лойиҳаларни ишга ошириш бўйича тажрибаси йўқ бўлган деб айтмоқда.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева