Бишкекнинг экс-мэри Кулматов Хитой грантидан «ноқонуний фойдалангани» учун қамоққа олинди

37

Бишкекнинг Биринчи май район суди пойтахт шаҳарнинг экс-мэри ва Божхона хизматининг собиқ раҳбари Кубаничбек Кулматовни 28-июнга қадар қамоққа олди. Унга Хитойнинг ТВЕА компаниясининг грантидан  2 млн доллар ноқонуний фойдаланиш бўйича айб қўйилмоқда.

Суд Кулматовни қамоққа олиш бўйича ҳукмни 5 июнда қабул қилди. Экс-мэрнинг иши бўйича суд мажлими у Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) терговга олингандан кейин ўтди. Суднинг ҳукми бўйича, Кулматов МХДКнинг тергов изоляторида 28 июнгача бўлади.

МХДКнинг терговчилари Кулматовга 18 майдаёқ айб қўйишган. Тергов версияси бўйича, у 2014-йили Бишкек мэри бўлиб турганда пойтахтдаги Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) янгилаш ишини амалга оширган Хитой ТВЕА компаниясининг 2 млн доллар грантини ноқонуний ишлатган.

Молия Қирғизистоннинг чекка ҳудудларида икки мактаб қуришга йўналтирилган, лекин Кулматов тергов версияси бўйича, пулни Бишкекдан узоқ бўлмаган ердаги Калис-Ордо массивида мактаб қуришга сарфлаган.

Кулматов ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг атрофидагиларга қарши сиёсий қувғин бўлаётганини билдирган.

«Менинг шахсий фикримга кўра, бу сиёсий иш. Сизлар Жокорку Кенешда, шаҳар мэриясида менга қарши нима бўлаётганини ўзинглар кўриб турибсизлар», — деган у.

Аввалроқ суд 29 майда МХДКнинг сўрови билан экс-мэрнинг мулкини ҳибсга олган.

TBEAнинг гранти

Хитойнинг ТВЕА компанияси Қирғизистонга 20 млн доллар грант ажратиб, бундан ташқари, кредитга берилган 386 млн долларга Бишкек Иссиқлик электр марказида (ИЭМ) модернизация ишини амалга оширган.

Миллий энергохолдингнинг маълумотига кўра, грант маблағидан 2 млн доллар Калис-Ордо турар жой массивида мактаб қуриилиша ҳамда энергетика тармоғининг бошқа лойиҳаларига сарфланган, масалан Кара-Кече Иссиқлик электр станциясига (ИЭС) 3 млн долллар ва «Датка-Кемин» электр линияларига 1 млн доллар.

Лекин давлат саноат комитетининг амалдорлари тасдиқлаганидек, Хитой ширкати грантни қаерга сарфлаши кераклигини ўзи хал қилиб, харидларнинг баҳосини шартли белгилаган. Грант маблағлари қай шаклда сарфлангани ҳақида аниқ ҳужжатлар йўқ.

Жамоатчилик 2018 йилнинг январининг сўнгида Бишкек ИЭМда бўлган авариядан кейин иссиқлик марказини янгилашга кетган харажатнинг сарфланишини текшира бошлаган депутатлар комиссиясининг текширув хулосаларига боғлиқ ТВЕА ва Бишкек ИЭМнинг атрофидаги вазиятга жиддий эътибор бера бошлаган.