Депутатлар собиқ президентни қандай қилиб жавобгарликка тортиш кераклигини ўйлаб топишди

113
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев

Парламент депутатлари Қирғизистоннинг собиқ президентларига қарши жиноий ишларни қўзғашнинг механизмлари бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Улар ҳужжатда собиқ президентларнинг дахлсизлик даражасини озайтиришни ҳам таклиф иқлишмоқда.

Нима бўлди?

Депутатлар Исхак Масалиев ва Курманкул Зулушев 30-майда собиқ президентларни

Парламент депутати Курманкул Зулушев

қандай қилиб жиноий жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақида ёзишган қонун лойиҳасини жамоат тингловига чиқаришди.

Собиқ президентларни иммунитетдан ажратиш бўйича гаплар парламент Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) аварияни ва станцияни янгилашга кетган чиқимнинг қиймати бўйича депутатлар комиссиясининг текшируви натижаларини муҳокама қилиш вақтида бошланган.

Унда Масалиев биринчи бўлиб собиқ президент Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик мақомидан ажратишни таклиф қилиб чиққан. Депутатнинг айтишича, Атамбаев ИЭМни янгилашда «премьер-министрни хатлаб ўтиб, министрларга кўрсатмалар берган».

«Амалдаги президентни импичмент орқали жавобгарликка тортса бўлар экан, шунга

Парламентнинг депутати Исхак Масалиев

кўра ишлаётган депутатни ҳам тортса бўлар экан. Шунингдек собиқ президентни ҳеч ким, ҳеч қачон ҳеч нарсага торта олмас экан. Қирғизистонда бир одам ҳеч қачон ҳеч нарсага жавоб бермайди дегани Конституцияга ҳам тўғри келмайди», — деган Масалиев.

Масалиевнинг айтганларидан сўнг парламент собиқ президентларни иммунитетдан ажратиш механизмини ишлаб чиқиш учун овоз берган.

Масалиев ва Зулушев нималарни таклиф қилишмоқда?

Ҳозир собиқ президентларни улар президент бўлган вақтда қилган ёки қилмаган ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортса бўлмайди. Собиқ президентларни қамоққа олишга, тинтувга ёки сўроққа олса бўлмайди— бу 2003-йилиёқ қабул қилинган «Президентнинг фаолиятини кафилликлари ҳақида»ги қонунда кўрсатилган.

Масалиев ва Зулушев бу қонун 2010-йилдаги Конституцияга қарама-қарши келади деб ҳисоблайди.

«Янги Конституцияда Президент инсон ҳуқуқларини ва эркинликларининг кафолати бўлмайди. Давлат раҳбарининг дахлсизлиги даражаси камайтирилган ва Конституцияда унинг оиласини давлат таъминлаши ҳақида норма йўқ», — деб айтилади депутатларнинг маълумотномасида.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари собиқ президентни тўлиқ дахлсизлик мақомидан ажратишнинг кераги йўқ деб ҳисоблайди — чунки собиқ президент «давлат сирларини ва муҳим маълумотларни олиб юрувчи бўлиб саналади».

Улврнинг фикри бўйича,собиқ президезнтни у давлат раҳбарлик хизматида ўтирганда қабул қилинган қарорлар туфайли ҳуқуқий меъёрларидан ташқари тазъйиққа учраб қолиш эҳтимоли учун хавфсизлантириш мақсадида бундай иммунитет керак.

Масалиев ва Зулушев ўз қонун лойиҳасида президентнинг оила аъзоларининг рўйхатини ҳам қисқартиришган: унга фақат яқинлари киради— турмуш ўртоғи, бундан ташқари, президентнинг вояга етмаган фарзандлари.

Ўзгартиришларда собиқ ва амалдаги президентларнинг қариндошлри бепул тиббий суғурта ҳуқуқидан ажратилиб, бепул даволаниш ҳуқуқи амалдаги ва собиқ президентлар учунгина қолдирилган.

Агарда собиқ президент жиноий модда бўйича судланса, унда у бу имтиёздан ва давлат ҳисобидан умрбод берилувчи қўриқчилардан ажратилади.

Депутатлар шунингдек, собиқ президентнинг  оиласини хизмат машинасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратишни ҳам таклиф қилмоқда . 2003-йилдаги қонун бўйича, агарда собиқ президент вафот этса давлат уларга бундай транспорт ажратиб бериши мумкин.

Собиқ президентни ким жавобгарликка тортади?

Агарда қонун лойиҳаси кучга кирса, унда собиқ президентни жавобгарликка тортиш учун бош прокуратура ва парламент масъул бўлиб қолади.

Қирғизистонда 2019-йили бош прокурорга собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш имконияти берувчи янги Жиноий–процессуал  кодекси кучга киради.

Бош прокурор бундай қарор қабул қилиши билан парламент собиқ президентни жавобгарликка тортишга розилик бериш керак ёки керак эмаслигини хал қилиши керак бўлади. Бу айбловнинг тафсилотларини ўрганиб, собиқ президентнинг ўзининг аргументларини текширган махсус комиссиянинг тузулишини талаб қилади.

Собиқ президентни жиноий жавобграликка парламент депутатларининг кўпчилик розилиги билангина торта олади.

Қирғизистон Конституцияси бўйича, ҳозир парламент ва бош прокуратура жиноий жавобгарликка собиқ президентни эмас, амалдаги президентнигина торта олади.

Шунга қарамай Атамбаевни жавобгарликка тортса бўладими?

Юрист Нурбек Токтакунов Масалиев ва Зулушевнинг қонун лойиҳаси Атамбаевни жиноий жавобгарликка тортишга ёрдам бермайди деб ҳисоблайди, сабаби «қонуннинг ортга ишлаш кучи йўқ».

Бу дегани Атамбаевни у қонун кучига киргунича қилган жиноятлари учун жавобгарликка торта олмасликларини билдиради. Агарда Атамбаевни янги ўзгаришлар бўйича бари бир суд қилишса, унда депутатлар қонуннинг орқага ишламайди деган низомини бузади.

Токтакуновнинг айтишича, шунга қарамасдан, депутатларда Атамбаевни «қонуннинг ортга ишламаслиги» бўйича принципини бузмай туриб жавобгарликка тортишга имкониятлари бор.

Бунинг учун юрист президентнинг фаолиятининг қафолати бўйича қонундаги аниқламани ўзгартиришни таклиф қилмоқда — у собиқ президентнинг ўз бошқаруви вақтида қилган ҳаракатларигагина тарқаши үчүн иммунитет тўлиқ бўлмаслиги керак деди.

«ИЭМ бўйича ва бошқа жиноятларни ҳаракатлантириб турган табиати бор. Чунки у (Атамбаев) ҳозир ҳам бу жиноятларни яшириш учун ҳаракатлар қилиши мумкин: мулкни тақсимлаш ва транзакцияларни юритиш. Агарда [депутатлар] Атамбаевни жиноятчи деб ҳисоблашса, унда бу профессионал  ҳуқуқ тартибот органлари учун бугун қилинаётган [жиноятни] ошкор қилиб, [Атамбаевни] жавобгарликка тортиш қийин бўлмайди», — дейди Токтакунов.

Контекст:

Сўнгги бир неча ойдан бери парламент Бишкек ИЭМда авариянинг тафсилотини текшириб, унинг янгиланиши қандай ўтганлигини суриштиришмоқда (станция Хитойнинг 386 млн доллар кредитига янгиланган).

Бу ҳолатга айбдорлар сифатида парламентнинг депутатлари собиқ премьер-министр Сапар Исаковни ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўшиб, Бишкек ИЭМ бўйича қарор қилган бир неча амалдорларни аташган.

Бу билан боғлиқ барча суриштиришлар собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва ҳозирдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг командаларининг ўртасидаги көмүскө тирештин шартында бўлмоқда.

Сўнгги уч ойда Атамбаевнинг деярли барча издошлари ҳукуматдаги асосий хизмат ўринлардан воз кечиб, хизматларидан олиниб ёки жиноий ишларнинг фигурантларига айланишган.