Омбудсмен олиб қочиш учун жазони икки баробарга кучайтиришни таклиф қилди

141
Қирғизистон омбудсмени Кубат Оторбаев

Омбудсмен институти никоҳлаш мақсадида қиз олиб қочиш учун жазони кучайтиришни, 5 йилдан 10 йилга қадар озодликдан маҳрум қилишни таклиф қилмода. Бу 20 ёшдаги Бурулай Турдаали қизининг ўлими билан боғлиқ ҳолда таклиф қилинмоқда. Бурулайни олиб қочишга ҳаракат қилган киши милиция бўлимида пичоқлаб ўлдирилган.

Қирғизистон ҳақиқатчиси Кубат Оторбаев 31-майда билдиришича, Қирғизистонда сўнгги вақтларда никоҳ қилиш мақсадида қиз олиб қочишга қарши қабул қилинган чоралар «етарли эмас».

Оторбаев олиб қочиш учун озодликдан маҳрум қилиш муддати 5 йилдан 10 йилгача кўпайтириш билан жазони кучайтириб, Жиноят-жазо кодексига ўзгартиришларни таклиф қилмоқчи. Бу учун ҳақиқатчи жиноят моддасининг «Оила муносабатларини урф-одатларига қарши жиноятлар» категориясини «Кишининг шахсий эркинлигига қарши жиноятлар» моддасига алмаштиришни таклиф қилмоқда.

Омбудсменнинг баёнотида милиция бўлимида 20 ёшдаги Бурулай Турдаали қизининг олиб қочган эркак киши томонидан пичоқланиши сабаб бўлган. Ҳужум натижасида Бурулай касалхонада вафот этган.

«Қиз олиб қочишга қаттиқ тўсиқ қўйилиб, айбдорлар қонуннинг барча талаблари бўйича жазо олиши керак. Бахтга қарши, Бурулай биргина олиб қочишнинг эмас, шавқатсиз ўлимнинг ҳам қурбони бўлди, бу оила қуриш ҳақида нотўғри тушунчаси бор янги авлоднинг деградацияси ҳақида айтиб турибди», — деб айтилади омбудсмен институтининг маълумотида.

Бундан ташқари, Оторбаев ўз билдирувида қизнинг ўлдирилишига йўл берган ИИБнинг ходимлари «одам ўлдиришда иштироки учун» жавобгарликка тортилиши керак деб ҳисоблайди.