Фактчек: Божхоначининг уйидаги тинтув: ижтимоий тармоқларда фейк суратларни тарқатишмоқда

605
Россиянинг куч тузумлари тинтув вақтида Григорий Слабиковдан пакетга солинган пулларни топди. Сурат: Mk.ru

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ва мессенжерларда тинтув вақтида олинган йирик миқдордаги пуллар тасвирланган суратлар тарқамоқда. Бу суратларни Божхона хизматининг собиқ раҳбари Нурбек Айбашевнинг уйидаги тинтув билан боғлашламоқда, аммо аслида бундай эмас.

Суратлар сўнгги бир неча кун ичида тарқала бошлаган— 30-майда фотосуратлар Фэйсбук саҳифаларида ва «Компромат КГ», Компр.KG. каби тематик гуруҳ ва саҳифаларда пайдо бўлган.

Бир неча соат ичида бу суратларни 200га яқин қўлланувчи бўлишган. Суратларларда елим пакетлар ва сейфларга солинган турли хил валютадаги пуллар тасвирланган.

Комп.KG саҳифасидаги суратнинг скриншоти.

Бу суратларни майнинг охирида ўз вазифасини суистеъмол қилиш айби бўйича қўлга олинган марказий божхона хизматининг собиқ раҳбари Нурбек Айбашевнинг уйидаги тинтув билан боғлашган.

Бироқ бу суратлар  Россиянинг Ростехнадзорининг Шимолий-Ғарбий бошқармасининг раҳбари Григорий Слабиковнинг уйини тинтув қилиш вақтида олинган.

ФХХнинг ходимлари 2018-йили 10-майда Слабиковнинг хонадонида ва унинг шаҳар четидаги уйида тинтув ўтказган — куч тузумлари ундан турли хил валютада миллиард рубль маблағ топган.

Камида икки қирғиз ОАВи фейк суратларни эълон қилган ва уларни Айбашев билан боғлаган— улар давлат «Кабар» агентлиги (!) ва унча оммавийлашмаган «Lenta312» нашри. Материал чиқиш олдидан «Кабар» бу суратларни ўчириб ташлаган, лекин «Lenta312» сайтида у суратлар ҳали ҳам турибди.