Албек Ибраимов бошқарган «ТНК Дастан» ишхонасида 470 минг доллар сарфлангани бўйича иш қўзғалди

572
Бишкек мэри Албек Ибраимов

Жиноят иши 2012-йили «ТНК Дастан» ишхонасига  буюмларни етказиш бўйича битим сабабли қўзғалди — компания  553 минг долларга битим тузган, лекин амалда баҳоси 63 минг долларни такшил қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) бундан 470 минг доллар харжланган деб ҳисобламоқда. Ўша вақтда «ТНК Дастан» ишхонасига Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов бош бўлган.

553 минг долларга келишим «ТНК Дастан» ишхонаси 2012 йили акцияларнинг 30 фоизига эгалик қилган «Дастан инжиниринг» компанияси билан тузилган. «Дастан инжиниринг» ўз навбатида айни маҳсулотлни етказиш бўйича Украинанинг давлат ширкати билан келишган, аммо етказишни қўшиб 63 минг долларга битим тузилган.

Натижада ўтадаги фарқ 470 минг долларни ташкил қилган — МХДК Жиноят-Жазо кодексининг «Атайлаб йирик миқдорда ишониб топширилган мулкни хизмат вазифасини суистеъмол қилиш билан ўзлаштириб олиш ёки сарфлаш» 171-моддасида кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят ишини очди.

«ТНК Дастан» ишхонасининг ўша вақтда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши ва Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов бошқарган.

МХДК терговга таяниб, Ибраимов мазкур иш бўйича ким сифатида ўтаётганини очиқламади. «ТНК Дастан» қандай буюмларни харид қилгани ҳам номаълум.

Ибраимов журналистларга у «ҳеч нарса билмаслигини» айтди. Бундан ташқари, у жиноят ишини қўзғаш сиёсат билан боғлиқми ёки йўқми деган саволга жавоб беришдан ҳам бош тортди.

«Изоҳ бериш учун ҳаёлни бир жойга тўплаш керак, маълумот кўп, 2011 йилдан бошлаб эслаш керак, ўшандан бери 8 йил ўтди», — деб келтирди «Тазабек» нашри унинг айтганларини.

«ТНК Дастан» ишхонасига буюмларни етказиш бўйича иш қўзғаш янги президент Сооронбай Жээнбековнинг ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев жамоалари ўртасидаги яширин кураш фонида юз бермоқда.

Охирги уч ойнинг ичида Атамбаевга яқин амалдорлар давлат органларидаги ўз амалларидан кетиб, ёки жиноят ишларининг фигурантларига айланиб қолишган.

«ТНК Дастан» бўйича иш қўзғалгунга қадар бир аввал МХДК Атамбаевга таяниб, бир неча йил унинг маъмуриятида ишлаган собиқ премьер-министр Сапар Исаковга коррупция бўйича айб қўйган.

Бундан ташқари, МХДК апрелда Бишкек мэрияси бир донаси 9090 сомдан сотиб олинган кўчатларнинг иши бўйича жиноят ишини қўзғаган. Тергв версияси бўйича, битим Қирғизистон манфаатларига зид тузилган.