Бишкек вице-мэри Айгул Рискулова истеъфога чиқди

64

Рискулова вице-мэрлик хизматидан бошқа ишга ўтаётганлиги туфайли кетди.

Рискулованинг истеъфоси ҳақида 29-майда Бишкек шаҳар кенгашининг сессиясида маълум бўлди.

Бишкек шаҳар мэриясининг матбуот хизматидан Рискулованинг истеъфоси ҳақида буйруқ 25-майдаёқ чиққанини «Клооп» мухбирига хабар қилди.

«Мен бошқа ишга ўтаётганлигим сабабли хизматдан кетдим. Қайси иш эканини ҳозирча айта олмайман», — деб изоҳ берди Рискулова ўз истеъфоси ҳақида.

Рискулова вице-мэрлик хизматига 2014-йили июнда келган. У соғлиқни сақлаш, билим бериш ва ижтимоий-маданий блокда хизмат қилган.

Бунга қадар у турли  давлат хизматларини эгаллаб, БМТнинг Қирғизистондаги Жаҳон озиқ-овқат дастурининг стратегик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Рискулова президент Сооронбай Жээнбеков билан собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўртасидаги яширин кураш фонида хизматдан кетмоқда, аммо сиёсатчининг иккиси ҳам қандайдир келишмовчилик борлигини инкор қилмоқда.

Жээнбеков собиқ президентнинг издошларининг барчасини муҳим хизматлардан олган. Атамбаевнинг командасидан ҳозирча юқори хизматда ўтирганлардан Бишкек мэри Албек Ибраимов бор.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети апрелнинг охирида Бишкек ҳукумати томонидан 9 минг сомдан сотиб олинган кўчат ортидан жиноий иш қўзғаган.