Видео: Молия полицияси собиқ божхона раҳбарининг уйида тинтув ўтказди

694
Нурбек Айбашевнинг уйи.

Иқтисодий ишлар бўйича жиноятга қарши курашиш Давлат хизмати Хитойдан келтирилган маҳсулотларни ноқонуний расмийлаштиришда айбланаётган Марказий божхонанинг собиқ раҳбари Нурбек Айбашевнинг уйида тинтув ўтказди.

Молия аолициясининг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Айбашевнинг уйида тинтув ўтказилган, ўзи эса тергов тугагунга қадар ТИЗОга киритилган. У хизмат вазифасини суистеъмол қилиш ва Хитой маҳсулотларини ноқонуний расмийлаштиришда айбланмоқда. Бажҳона тўловларининг тўланмагани ортидан давлатга 166 млн сомдан ортиқ зиён етказилган.

Айбашев ўз карьерасини 1994 йили божхона хизматида катта инспектор сифатида бошлаган. Кейинчалик у Бишкек божхонасининг етакчиси ва раҳбар ўринбосари, божхона хизматининг маслаҳатчи вакили ҳамда Марказий божхонасининг раҳбари сифатида ишлаган.