МХДК: Кўчманлар ўйини учун от майдонининг баҳоси қимматлатилган

98
Чўллпон-Отадаги от чопар

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) Коррупцияга қарши хизмати билдиришича, дастлабки текширувнинг натижаси бўйича, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйини ўтувчи Чўлпон-Отадаги от майдонининг қурулиш баҳоси қимматлатилган. Асосийси лойиҳалаш –смета хужжати йўқлигининг оқибатида харажатлар 1 млрд сомдан ошиб кетган.

МХДКнинг матбуот хизмати маълум қилишича, пудратчилар билан от майдонининг қурулишига битим лойиҳалаш-сметаси ҳужжатисиз туўилган, унинг оқибатида қурулиш баҳоси 480 млндан 1,5 млрд сомга ўсган.

Ундан ташқари, махсус хизматнинг дастлабки маълумотига кўра, айрим ишларнинг нархи 10 млн сомга қимматлатилган, шунингдек пудратчи 144 млн сомнинг молиявий ҳисоботи бўйича ҳужжатларни топширмаган.

Республика сертификация марказининг экспертизаси 31 млн сом сарфланган йўлга тўшалган асфальт эксплуатация  муддатини охиригача чидамаслигини, шунингдек от майдонидаги 8,2 млн сомлик темирдан ясалган ферма лойиҳа бўйича солинмаганлигини кўрсатган.

МХДКнинг версияси бўйича, пудратчи 2016-йили августда от майдонидаги селнинг оқибатларини бартараф қилишда 9,7 млн сомни беҳуда сарфлаган. Бу муаммони Фавқулодда ҳолатлар министрлиги ўз ҳисобидан ҳал қилиши керак бўлган.

От майдони қурулишини текшириш давом этмоқда, унинг натижалари бўйича ҳуқуқий баҳо берилади.

От майдони қурулишининг бош пудратчиси «Азат» ДСК гуруҳи таркибидаги «СМУ-3» компанияси бўлиб ҳисобланади. Мазкур компания Давлат музейини реконструкциялаш ишларини бажарган. «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари музейдаги ишнинг нархи ҳам қимматлатилган деб ҳисоблайди, шунингдек Бош прокуратура текширув юритишни ваъда қилган.

Бундан ташқари, бу компания Ала-Тоо майдонида «Манас» эсталигини ўрнатган, шунингдек 2017-йили 46,5 млн сомга МХДКнинг ходимлари учун уйнинг қурилишига тендерни ютиб олган. «СМУ-3»  компанияси МХДК учун 90,2 млн сомга уйнинг қурулиши учун эълон қилинган конкурсда ғолиб бўлган.

2016-йили «СМУ-3» давлат бюджетидан йирик маблағ олганлар қаторига кирган — унинг ҳисобига давлатдан 1,42 млрд сом келиб тушган.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйини

Ҳукумат 2016-йили Иккинчи бутун дунёдаги кўчманчилар ўйини учун инфраструктурани реконструкциялаш учун ва Чўлпон-Отадаги от майдонининг қурулишига 1,5 млрд сом ажратган. Архитектура ва қурулиш давлат агентлиги от майдони халқаро талабларга жавоб беради деб билдирган.

Ҳукумат йўлнинг қурулиши учун 700 тупдан ортиқ дарахт бўлган Раппопорт аллеясини кесиб, бу жамоатчиликнинг норозилигига олиб келган. Кесилган аллеянинг ўрнига кўчатлар экилган, маданий тадбирларни ўтказиш учун жой қуришни ваъда қилган, аммо ҳозирча бу иш бажарилмаган.

Биринчи бутун дунё кўчманчилар ўйини 2014-йили бўлиб ўтган, тарихда энг бюджетли бўлиб қолаверади — уларга 200 млн сомдан бир оз ортиқ маблағ сарфланган. Лекин шу йили декабрда Бош прокуратура уюштирувчилар Чўлпон-Отадаги от майдонини таъмирлашга 11 млн сомга яқин пулни сарф қилганини билдирган. Унда от майдонида таъмирлаш ишларини «Темир Канат» компанияси олиб борган.

2017-йили ноябрда Бишкек шаҳар суди «Темир Канат» компаниясининг бошчиси Эркинбек Мергенбаевни мулкини конфискациялаш билан олти йилга судланган. Тергов версияси бўйича, от майдонининг трибунаси учун ўтирғичлар «контрабанда йўли билан киритилиб, унинг натижасида божхона тўловлари тўланмай қолган».

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйини— бу кўмчанчи халқларнинг этник ўйин турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари, у икки йилда бир Қирғизистонда ўтказилади.