МХДК Бишкекдаги тарих музейини таъмирлашга сарфланган маблағни текширмоқда

139

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) Коррупцияга қарши хизмати Давлат тарих музейини таъмирлашга кетган харажатни текширмоқда. Икки кун аввал парламентдаги «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари музей тендерсиз ва лойиҳа-сметалаш ҳужжатисиз  таъмирдан ўтказилганлигини билдирган.

МХДКнинг матбуот хизмати билдиришича, тарих музейининг реконструкцияси 12,8 млн евро (1,2 млрд сом) турк грантининг маблағига юргизилиши керак бўлган. Келишимга кўра, турк томон уч йил ичида Қирғизистонга маблағ ўтказиб турган эди.

Бироқ 3,4 млн евро грант маблағлари музейнинг ташқарисига сарфлангандан сўнг ҳукумат кейинги траншнинг ўзказилиш «муддатини кутмасдан», таъмирлаш ишларини бюджетнинг пулига битказишга қарор қилган.

Умумий бюджетдан музейни таъмирлашга 19 млн евродан ортиқ (1,5 млрд сом) ажратилган. Музейнинг реконструкцияланишини текшириш давом этмоқда, унинг натижалари бўйича юридик баҳо берилади.

Музейни таъмирлаш қиймати

Муҳолифатчи «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари 26-майда тарих музейини тендерсиз ва лойиҳа-сметалаш ҳужжатисиз таъмирдан ўтганини маълум қилган. Ундан ташқари, халқ вакиллари музейни безатишга 8,7 млн сом кетганини айтган.

Депутатлар кўрсатган ҳужжатларга кўра, консультация -дизайнерлик ишларгиа 394 минг евро кетган. Музей учун мебелнинг қиймати 366 минг евро турган, шунингдек уни Европадан олиб келишган. От жиҳозларини демонстрация қилиш учун отнинг икки фигураси 28 минг еврога сотиб олинган.

Музейнинг реконструкциясини Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва унга яқин одамлар билан боғланмоқда. Таъмир ишлари у президент бўлган вақтдаги 2016-йили бошланган. Жараённи президент маъмуриятининг етакчисининг ўринбосарлик хизматини эгаллаб турган Сапар Исаков назорат қилган. Реконструкция ишларини 2016-йилнинг 31-августига қадар битириш режалаштирилганига қарамай таъмир иши бугунги кунгача давом этмоқда.

Президент Сооронбай Жээнбеков 2018-йилнинг январида реконструкциянинг юришини текшириб, музей шу йилнинг мартида очилади деб ваъда қилган.

Музей реконструкция билан боғлиқ саволлар ИЭМни янгилашга кетган 386 млн Хитой кредитининг мақсадли фойдаланиши бўйича депутатларнинг текширувидан сўнг пайдо бўла бошлаган. Депутат комиссияси баҳолар қимматлатилганини аниқлашган ва улар бошқа реконструкция бўлган объектларни ҳам текшириш кераклигини билдирган.

Парламент депутатлари ИЭМни янгилашдаги қонун бузарликлар учун жавобгарликни Атамбаев тортиши керак деб ҳисоблайди. Улар ҳеч бўлмаса собиқ президентни кол тийбестиктен ажыратуу механизмини ишлаб чиқишни ҳвм таклиф қилган.

Атамбаевнинг ҳозирдаги амалга оширилган лойиҳаларни текширишга президент алмашгандан сўнг имконият бўла бошлади. Атамбаев ва Жээнбеков ўртасида коррупцияга қарши кураш суд реформаси масалалари билан боғлиқ фикр келишмовчиликлар юзага келган, бироқ икки сиёсатчи ҳам ўзаро келишмовчилик борлигини инкор этмоқда.