Депутатлар Текебаевнинг ишидаги «янги жиҳатлар» ҳақида айтишмоқда. Нималар маълум?

86

Қирғиз парламентарийлари пора олиш бўйича судланган «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилишид, чунки унинг ишида «янги тафсилотлар» пайдо бўлган. Нималар маълум?

Олий суд 2017 йили ноябрда Омурбек Текебаевни 2010 йили россиялик тадбиркор  Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш бўйича айбдор деб топган.

Тергов версияси бўйича, ўша вақтда Вақтли ҳукуматнинг раҳбар ўринбосари бўлиб турган Текебаев пулни олгандан кейин Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқариш имконини бериши керак бўлган. Текебаевни россиялик тадбиркор билан Маевскийнинг Қирғизистондаги ишончли кишиси Алексей Модин таништирган.

Сиёсатчи мулкини давлат ҳисобига мусодара қилиш билан саккиз йилга ҳукм қилинган. Лекин амнистия қўлланилган кейин Текебаевнинг қамоқ муддати тўрт ярим йилгача қисқартирилган.

Парламентнинг тўрт депутати 15 майда Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилишди, чунки муҳолифатчининг «айбсиз эканини исботловчи янги жиҳатлар пайдо бўлган».

Бу қандай жиҳатлар?

Маевский ва «Хаятт» меҳмонхонаси

Маевский судда кўрсатма бераётиб 2010 йилнинг августида Қирғизистонга келган вақтда «Хаятт» меҳмонхонасида яшаганини билдирган.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Наталья Никитенко билдирганидек, Текебаев билан учрашган бўлиши мумкин дейилган Маевский ўша вақтда Қирғизистонда бўлиши мумкин эмас эди.

«Мехмонхона фамилияси ўхшаш умуман бошқа одам "Хаятт"да турган деган маълумотларни берди.  [...] Маевский чегарадан ўтмаган», —  деди Никитенко.

Иш кабинетидаги учрашув

Тергов  эксперименти вақтида Модин Текебаев билан Маевский эҳтимолий учрашган кабинетни кўрсатган. Кабинет 2010 йили Вақтли ҳукумат ишлаган бинода жойлашган.

Никитенконинг айтишича, «Ата Мекен» партиясида мазкур иш кабинетини Текебаев эмас, ўша вақтда Вақтли ҳукуматнинг раҳбари Роза Отунбаеванинг биринчи ўринбосари Алмазбек Атамбаев эгаллаб тургани бўйича ҳужжат пайдо бўлган.

«Сўровга президентнинг иш бошқармасидан 306-иш кабинетини [Модин кўрсатган] Вақтли ҳукуматнинг раҳбар ўринбосари эгаллаган деб жавоб келди. Бу расмий маълумот, у тасдиқланган», — деб билдирди депутат.

«Супара» этно-мажмуасидаги учрашув

Маевский судда Текебаев билан энг муҳим учрашув 2010 1или 13 майда Бишкекдан олис бўлмаган ерда жойлашган «Супара» этно-мажмуасида бўлганини айтиб берган.

Лекин Никитенко Маевский ва Модин Текебаев билан этно-мажмуада учрашиши мумкин эмаслигини билдирди, чунки сиёсатчи у вақтда конституцион кенгашда бўлган.

«Модин ва Маевский учрашуви соат олтидан бошлаб кечки соат тўққизгача "Хаятт" меҳмонхонасида бўлганини бир неча бор айтишган. Шундан кейин Текебаев саат 5:30дан бошлаб кечки чоат 9гача кенгашда бўлгани маълум бўлиши билан маълумотлар нима учундир ўзгариб кетган — учраушв тушдан кейин "Супара" этнокомплексиида бўлган », — деб қўшимча қилди депутат.

Унинг айтишича, суд 2010-йили 13 майда Текебаев этно-комплексга бормаганини далилловчи «Супара»нинг эгалари Табилды Эгембердиев ва Жанил Турганбаевани чақирмаган.

Бундан ташқари, 2017-йили 26 сентябрда суд ўша куни Модиннинг телефони қайси ерда бўлганини билиш учун «Нур телеком» мобил операторига сўроқ жўнатган, лекин жавобни кутмай ҳукм чиқарган.

«Нур Телеком» компанияси тўлиқ жавобни 6-октябрда жўнатган, унда 2010 йили 13 майда Модиннинг телефони Бишкек марказида бўлгани айтилган.

«Бу маълумотларни Олий судга ўтказиб беришлари керак эди, аммо Бишкек шаҳар суди маълумотларни яширган», — деди Никитенко.

Хал қилувчи учрашувнинг ташкилотчиси

Тергов версияси бўйича, ўша вақтда Фавқулотда ҳолатлар министри бўлган Дуйшонкул Чотонов 13-майда Текебаев билан Маевскийнинг учрашувини ташкиллаштирган. Лекин  «Кыргыз Аэронавигация»нинг маълумотига кўра,  Чотонов 13-май куни кундузги соат 11:21да Ўшга учиб кетган.

Миллион доллар

Маевский билан Модин Қирғизистонга миллион долларни икки қисмга ажратию олиб келишганини билдиришган.  «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Мирлан Жээнчороевнинг айтишича, бу контрабанда бўлиб ҳисобланади ва бу факт бўйича Маевскийнинг устидан жиноят иши қўзғалиши керак эди.

Депутатларнинг фикри бўйича, агарда Текебаевни айбдор деб топишса, у ҳолда Маевский ҳам Модинбилан бирга жиноят ишига қатнашган шахслар қатори жазога тортилиши керак бўлган.

Депутатлар Текебаевнинг иши қайта кўрилиши бўйича Бош прокуратурага ариза беришади.