Кулматов божхона хизматининг раҳбарлигидан кетди

124
Кубаничбек Кулматов

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Кубаничбек Кулматовни божхона хизматининг раислик хизматидан бўшатди. Бу Кулматов МХДКга сўроққа чақиргандан сўнг бўлди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати Кулматов эгаллаган хизматидан 14-майда бўшатилганини хабар берди. Бу қарорнинг сабаблари номаълум.

Кулматов божхона хизматига 2017-йилнинг декабрида раҳбарлик қилган, бунгача у Рус-қирғиз ривожлантириш фондининг раҳбари, шунингдек ундан аввал Бишкек мэри бўлган.

У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига сўроққа олингандан сўнг лавозимидан кетди. 11-майда Кулматовни Хитойнинг ТВЕА компанияси Калис-Ордо участкасида мактабнинг қурулишига грантнинг ўзлаштирилиши ҳақида сўроққа олинган. Қурулиш вақтида Кулматов Бишкек мэри бўлган.

Қирғизистон 20,3 млн доллар грантни Хитой компаниясидан Бишкек ИЭМни модернизация қилишга сарфланган 286 млн доллар миқдоридаги кредит билан биргаликда олган.

Миллий энергохолдингнинг маълумотига кўра, грант маблағларидан 2 млн доллар мактабнинг қурилишига ва энергетика тармоғининг бошқа лойиҳаларига сарфланган, масалан, Кара-Кече Иссиқлик электр станциясига (ИЭС) 3 млн долллар ва «Датка-Кемин» электр ўтказиш линиялари хизматига 1 млн доллар.

Давлат саноат комитетининг амалдорлари тасдиқлашича, Хитой компанияси грантни қаерга сарфлаш кераклигини ўзи қарор қилган, харидларнинг баҳосини шартли белгилаган. Грант маблағлари қандай сарфлангани ҳақида деталли ҳужжатлар бўлмаган.

Жамоатчиликнинг ТВЕА ва Бишкек ИЭМни янгилашга қаратилган эътибори станциядаги авариядан сўнг маблағларнинг сарфланишини текшира бошлаган парламент комиссиясининг саволларига боғлиқ.

Депутлар Хитойнинг ТВЕА компанияси билан битимга қўл қўйишда коррупция бўлганини аниқлашган, шунингдек юстиция министрлиги битим халқаро шартномаларнинг стандартларига жавоб бермайди деб тасдиқлаган.

Депутат комиссиясининг фикри бўйича, авариянинг асосий сабаблари — бу энергетика тармоғининг сиёсатлашгани, кадрларнинг етишмаслиги, кадрларни таниш-билишлик билан тайинлаш ва эски ускуналар. Депутатлар шунингдек, янгилашнинг баҳоси «қимматлатилган» деб атаган.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган, бишкекликларнинг хонадонларида температура жуда пасайиб кетган. Авария шаҳарда қаттиқ бўлган совуқ ҳавога тўғри келган ва уларни иссиқликсиз қолдирган.