Узун пичоқ ва Оллоҳ номи билан. Қирғизистонда халол-сертификати қандай берилади

191
Toro цехининг қассоблари. Сурат: Даниль Усманов/Kloop.kg

«Кўпчилик нима учундир ҳалол — бу ҳайвонни "Оллоҳу Акбар" деган сўзлар билан сўйилиши деб ўйлайди. Биз давлат сифатида бу ундай эмас деган бўлардик. Ҳалол — бу биринчи навбатда тозалик, гигиена ва озиқ-овқат хавсизлиги», — деб тушунтиради Иқтисод министрлигининг қошидаги ҳалол индустрия секторининг бўлим раҳбари Алмаз Кайирбеков. Унинг тўртинчи қаватдаги кичик иш хонасида арабча нақшлар, шунингдек унинг ёнида ишхоналарга берилувчи давлат ҳалол сертификатининг қирғизча «Халал» белгиси илиниб туради. Кайирбеков ҳалол сертификати тарихи ҳақида фахр билан 2009-йили экономика министри ўз ведомствосининг олдида қандай қилиб ҳалол индустриясини ривожлантириш секторини очганлигини, бу бўлим 2013-йили қисқаришдан қандай қилиб ўтгани ва ҳукумат 2015-йили «Ҳалол индустриясини ривожлантириш концепсиясини» қандай қилиб қабул қилганлигини ҳикоя қилиб берди. «Бу фундаментал ҳужжат. Бу ҳужжатни биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирган давлатларнинг ичида биринчилардан бўлиб ҳукуматнинг қарори билан қабул қилганмиз. Бу нима учун қилинади? [Ҳалол ва ҳалол сертификати тушунчасининг маъноси— нима нимадан экани  тушунарли бўлиши учун», — дейди Кайирбеков.

Бишкекнинг Аламудун бозоридаги ҳалол махсулоти билан гўшт расталари. «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Арабчадан ўгирганда «ҳалол» «изн берилган» ёки «рухсат қилинган» деган маънони билдиради. Мусулмонларга истеъмол учун рухсат берилган озиқ-овқатларни шариат аниқлайди — бу Қуръонда асосланган қоидалар билан қонунларнинг йиғиндиси. Шариат мусулманларга қушларнинг (йиртқичлардан ташқари), қўйнинг ва молнинг гўштини истеъмол қилишга рухсат беради. Отнинг гўштини еса бўлади, аммо унинг мақоми мазхаблар билан аниқланади — бу шариат ҳуқуқлари бўйича мактаблар. Мусулманларга йиртқич жониворларнинг гўштини ейиш маън қилинади — бу чўчқа ва итнинг гўшти. Ундан ташқари, масалан, таркибида чўчқа ёғи бўлган озиқ-овқатлар истеъмолини тақиқлайди. «Ҳалол» сертификатини олишни истаган компанияларнинг ишлаб чиқариши шариатнинг талабларига мос келиши керак. Бу дегани мол сўйилувчи жойларда жониворлар ускуналар ёрдамисиз қўл билан сўйилиши керак ва сўйиш олдидан жонивор чўчишга улгурмай қолиши кераклигини билдиради. Молни сўйишгача уни уриб, қўрқитиб ёки бошқа жониворларнинг кўз олдида сўйиб бўлмайди. Қассобга ҳам талаблар бор: у сўзсиз тарзда мусулмон бўлиши шарт. Сўйиш олдидан у молнинг бошини Қиблага қаратиб, бошдан тарқалган қон томирларни ва уйқу безини ўткир ҳамда узун пичоқ билан Оллоҳнинг исмини айтиб бўғизлаши керак.

Бишкекка яқин ерда жойлашган Toro цехининг қўрасидаги буқалар. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Миллий ҳалол индустриясини ривожлантириш марказининг ҳалол сертификати бўйича мутахассиси Эрмухаммад Миқтибек оммавий ишлаб чиқаришда шариатнинг талабларини сақлаш доимо ҳам мумкин эмаслигини  айтади: масалан: қанотлиларни бошқа қанотлининг кўз олдида сўймаслик доимо ҳам мумкин эмас. Лекин ишлаб чиқарувчилар бундай вақтда туйнук топади — масалан:  ток билан қулоқлари ёпилиб жониворларни «тинчлантиришади», сўйилаётганда бошқа молларнинг кўзи ёпиқ бўлади.

Икки сертификат

Жами Қирғизистонда ҳалол сертификатининг икки тури бор: шахсий ва давлатники. Шахсий тури билан 2012-йилдан бошлаб Миллий ҳалол индустриясини ривожлантириш маркази шуғулланади. 2014-йилгача у Қирғизистоннинг Мусулмонлар дин бошқармаси  (ҚМДБ) билан биргаликда ишлаган, лекин кейинроқ бўлиниб кетишган, алоҳида иш олиб берган. ҚМБД 2015-йили ҳалол сертификати бўйича вазифаларни ўзига қайтаришни қарор қилиб, экономика министрлиги билан ҳамкорлик ҳақида меморандумга қўл қўйган. 2016-йилдан бери муфтият Экономика министрлигининг қошидаги “Кыргызстандарт” билан биргаликда сертификатсиялаш бўйича ишлаб келади. Бу вақт ичида 2016-йилдан бошлаб 16 ишхона давлат ҳалол сертификатидан ўтган. У учун компания ҳужжатлар билан билдирме берган, комиссияга ишлаб чиқариш жараёнини кўрсатиши керак. Агарда у  ЕАЭБнинг техрегламенти ва нормаларига тўғри келиб, ходимлар шариатнинг қоидаларини сақласа, унда компания келажакда муддатини узайтириб туриш шарти билан давлат сертификатини олади.

Цехнинг ходими Рисбек буқани сўйишга олиб кетмоқда. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Сертификат олгандан сўнг ишхона, товарларни ўзича маркировкалаш тизимига қўшила олади — бу уларга QR-кодли махсус наклейкаларни ёпиштиришга имконият беради. Экономика министрлигидаги Алмаз Кайирбековнинг айтишича, мазкур наклейкаларни ўз ҳолича ясатиб олиш мумкин эмас. Агарда истеъмолчи маркировкали колбаса сотиб олиб, QR-кодли сканердан ўтказиш билан у махсулотни ким ишлаб чиқарган, у қаерда қилинган, яроқли муддати ва таркиби каби тўлиқроқ маълумотларни ола олади. Ундан ташқари, бу тизим харидорга сохталарини сотиб олишдан ҳимоя қилиш имкониятини беради: ишлаб чиқарувчи ва унинг махсулотлари ҳақида барча маълумот Стандартлаштириш ва метрология марказида сақланади. Аммо давлат ҳалол сертификатлари барча ерларда тан олинавермайди. Масалан: Қозоғистонда— аммо у ерда шахсий Миллий ҳалол индустриясини ишлаб чиқариш марказининг сертификатлари тан олинади. Бу бозор талабига лойиқ бўлиши учун қандай сертификатларни олиш кераклигини ўйлаган қирғиз тадбиркорларини сараламоқда. Қирғизистонда танилган «Куликовский» кондитер уйи шахсий сертификат олган, аммо ҳозирча давлат сертификатидан ўтиш керак ёки керак эмаслигини хал қилмаган. «Бизнинг асосий савдо бозоримиз — бу Қозоғистон. Биз [экономика министрлигининг] давра столида Стандартлаштириш маркази берувчи ўша янги сертификатлар Қозоғистонда яроқли бўладими ёки йўқми деб сўраганмиз. Бизга ҳозир қозоқ томон сўзлашувлар юрмоқда деб жавоб берган», — дейди «Куликовский»нинг маркетинг бўйича директори Олеся Кущенкова. Колбаса чиқарадиган «Аль-Халал» ишхонасининг вакиллари билан «Ак Куу» товуқ фабрикасининг тижорий директори Дмитрий Клименко «Клооп»нинг мухбирига уларда ҳам шахсий сертификатни давлатникига алмаштириш режаси йўқлигини айтди. Цехда жониворларнинг терисини шиладиган столдаги пичоқлар. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати Шахсий сертификациянинг процедураси ва унинг яроқли муддати деярли давлат сертификати бирдек: шунингдек ҳужжатларни тайёрлаб, комиссиянинг олдида ҳисобот топшириб, ҳар йили сертификат муддатини узайтириб туриш керак. Ҳар бир сертификатнинг ген-модификациялашган озиқ-овқатларга муносабати турлича: шахсий сертификат қатъий ва ГМОси бор махсулотлар билан бошқа қўшимчаларни тан олмайди, шунингдек давлат ҳозирча бунга дуч келмаган, аммо муфтият вакилларининг айтишича, ГМОга салбий қарайди. «Бугунги кунда ГМОнинг хавфсизлигига боғлиқ масала дунёнинг ва шариатнинг ўқимишлилари орасида баҳсли бўлиб ҳисобланади. Уларнинг хавфсизлиги исботланмаган», — дейди шахсий сертификат бўйича мутахассис Эрмуҳаммад Миктибек.

Гўшт махсулотларини экспорт қилиш

Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, 2016-йили қирғиз гўштини ва гўшт махсулотларини экспорт қилиш учун миқдори 623 минг долларни ташкил қилган. ЕОИИнинг техрегламентларига кўра, Қирғизистондан чиққан гўшт агарда жониворлар ЕОИИнинг ишхоналар реестрига кирган кушхона цехларида сўйилган бўлсагина ҳамкорликка кирган давлатларнинг бозорига чиқа олади. Ҳозир Қирғизистонда бундай мол сўювчи уч цех мавжуд. Биринчиси — Toro цехи — у Бишкекка яқин ерда. Иккинчиси — Норин вилоятида. Учинчиси апрелда Жалолобод вилоятида очилган. «Бизнинг қассоблар жониворларни “Бисмиллоҳи, Оллоҳу Акбар” деган сўзлар билан сўяди. Барчасини ҳалол –стандартлар билан бажарамиз», — дейди Toro мол сўйиш ишхонаси директорининг ўринбосари Далил Шадибеков. У замонавий жиҳозланган мол сўйиш цехнинг ичида кичик экскурсия ўтказди. Биринчи бекат — майда шохли мол учун столи. Ёнидагиси— йилқи ва моллар сўйилувчи бўлим.

Цехнинг ходимлари мол бўғизлангандан сўнг ускунани тозалашмоқда. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати

Шадибековнинг айтишича, мол сўювчи цехда бозордаги жонлиқлар сўйилмайди: ишхона жониворларни тўғридан –тўғри олиб келиб берадиган фермерлик чорвалар билан ишлашади. Шадибеков бу чорвалар Toro ишхонасида молларни ушлаш ва уларни боқиш бўйича ўқишдан ўтишганини айтди. Мол сўйилгунга қадар бир неча вақт ушлаб турилади — бу организмни антибиотиклардан тозалаш учун керак. Жониворларни мол доктори кўриб чиқади, сабаби касал моллар ва қўйлар сўйилмаслиги керак. Мол доктор у сўйилгандан сўнг ҳам гўштларини қараб чиқади. Toro цехи — ҳозирча Қирғизистонда Эронга экспортга юбориш учун жониворларни сўювчи ягона ишхона экан. 2012-йили Эрон ўлкада жониворлар касаллиги кўпайиб кетганлигидан Қирғизистондан чиққан импортни тақиқлаган. Беш йил ўтгандан сўнг 2017-йили Қирғизистон ва Эрон 500 тонна музлатилган Қирғизистон қўй гўштини экспорт қилиш шартномасига қўл қўйган, унинг ичидан 56 тонна бунгача ҳам Эронга жўнатилган.

Риспек катта арра билан буқани иккига бўлмоқда. «Клооп» учн Даниль Усманов сурати

Қирғизистоннинг маҳаллий саноатчилар ассоциациясининг раиси Бакит Дегенбаев 2010-йили Қирғизистон Эроннинг қўй гўштига муҳтожлигининг 30 фоизини таъминлаб туришини, аммо замонбоп мол сўювчи цехларнинг, саноат музлатгичлари ва миллий ҳалол-стандарти йўқлиги туфайли Эрон Қирғизистон қўй гўштини сотиб олишдан бош тортганини айтади. Бир вақтлар Қирғизистон Бирлашган Араб Амирликларига  (БАА) ҳам гўшт экспорт қилган, аммо 2016-йили бу давлат гўшт махсулотларига ҳалол-стандартларига тўғри келмагани учун республикадан гўшт харид қилиш тақиқланган. Экономика министрлигидаги Алмаз Кайирбеков ўз навбатида БААнинг тақиқини Қирғизистон гўштини ҳалол-стандарттларга тўғри келмаслиги билан боғлаган эмас. У Қирғизистоннинг ҳозирча БААга йилига 1200 тоннадан гўшт жўнатишга тайёр эмаслиги сабаб эканини, шунингдек БАА йилига шундай миқдорда эт маҳсулоти олишини айтади. Кайирбеков экспортнинг бундай миқдорини таъминлаш учун фермер чорвалари ассоциациясига бирикиши керак деб ҳисоблайди. «Аммо фермерлар буни исташмайди, шунингдек биз уларни [Советлар] Союзидагидай мажбурлай олмаймиз. Агарда улар рози бўлса, биз уларга [ёрдам кўрсатишга] тайёрмиз.», — дейди у.