Суд Қирғизистонда SoundCloud сервисини экстремистик деб топилди

111

Қирғизистонда Бишкекнинг Октябрь район суди Мусиқий SoundCloud сервисини экстремистик деб топиб, ҳукм асосида сайтга тўсиқ қўйилган.

SoundCloud Қирғизистон фойдаланувчиларида 2018 йилнинг бошида очилмай қолган. Қирғиз интернет-провайдерлерининг кўплаган абонентлари ҳозиргача сайтни оча олишмаяпти, лекин айрим фойдаланувчиларда ҳозирча ҳам унга кириш имкони бор.

«Клооп» таҳририяти оммабоп мусиқий платформанинг сайти очилмай қолиш сабабларини аниқлашга харакат қилиб, Бишкекнинг Октябрь район суди раисининг SoundCloud Қирғизистонда «экстремистик» деб топилгани тўғрисидаги жавобини олди.

Суд қарори 2017-йили октябрда чиққан. SoundCloud билан бирга яна бир неча сайтлар ҳам тақиққа учраган, уларнинг орасида таниқли LiveLeak видеошэринг сервиси ҳамда тақиқланган диний оқимларга бағишланган ресурслар мавжуд.

Суд қарори Қирғизистоннинг Бош прокуратурасининг шикояти бўйича чиқарилган.

Бундан ташқари, суднинг қарорида SoundCloudда жойлашган материалларни сақлаш ва тарқатиш тақиқиланади деб айтилган— бу сервисдаги барча мусиқа маън этиилишини билдиради, мисол учун: SoundCloudда эълон қилинган маълум мусиқачиларнинг мусиқалари.

«Бу сайтларда жойлаштирилган материалларни, атрибутларни ва рамзларни сақлашга ҳамда кўчиришга, жумладан Қирғиз Республикасининг ҳудудидаги Интернет тармоқларида жойлаштириш тақиқланади», — деб айтилади маълумотда.

«Прецедент» юридик компаниясининг етакчиси Фатима Якупбаева «Клооп»га Октябрь район судининг жавобига қараганда, SoundCloudни экстремистик деб топиш сайтдаги барча контентни маън қилишни билдириши мумкин.

Юрист суд қарорига қандай йўл билан назорат ўтказиш кераклигини тушунтира олмади.

«SoundCloud бўйича қарор— бу Қирғизистонда қайси бир ижтимоий тармоқни маън қилиш кабидир. Улар буни қандай қилиб бажаришади? Фуқаролардан мобил телефонларини олиб қўядими ёки мусиқа билан SoundCloudни ўчиришга мажбурлайдими?» — деди Якупбаева.

SoundCloud — аудио ёзувлар ва мусиқаларни жойлаштиришга бағишланга сервис. Аудиоларни тинглаш учун сайтдан бепул қўлланиш мумкин, аммо қай бир даражадан кейин трекларни кўчиришга пул тўлаш талаб қилинади.

Сайтдан янги чиқиб келаётган ижрочилардан тортиб Жастин Тимберлейк каби профессионал мусиқачиларнинг ҳам мусиқаларини топиш мумкин.

Бундан ташқари SoundCloud сервисини подкастларни ёки аудиорепортажларни жойлаштириш учун қўлланилади. Сайтда «Азаттык» радиосининг, КТРКнинг янгиликлари ва маҳаллий ижрочиларнинг қирғизча мусиқалари бор.