Депутатлар ИЭМни янгилаш лойиҳасидан 12та қонун бузарликни топди

63

Бишкек Иссиқлик электр марказдаги (ИЭМ) аварияни ва уни янгилашлашга кетган харажатни текшираган депутат комиссияси ўз текширувининг натижаларини кўрсатди. Унинг фикри бўйича, авариянинг асосий сабаблари— бу энергетика тармоғининг сиёсатлашгани, кадрлар етишмовчилиги ва уруғчилик алоқалари орқали хизматларга тайинлаш. Шу депутатлар янгилаш лойиҳасидан 12та қонун бузарлик топиб, Бош прокуратура ва МХДКга мурожаат қилган.

Парламент комиссияси ўз текширувининг хулосаларини 10-майда Жогорку Кенешнинг мажлисига олиб чиқди. Депутатлар комиссиянинг корутундусун охиригача муҳокама қилишга етишмасдан, кейинги хафта давом эттиришга қарор қилди.

Депутат комиссиясининг аъзолари ўз текшируви ҳақида нималар айтди?

ИЭМдаги  авария сабаби

Комиссия 2018-йилнинг январь ойи охирида Бишкек ИЭМда бўлган авария бир неча сабаблар туфайли бўлган деган хулоса чиқарган. Депутатлар уларнинг ичидан асосийсинигина айтди:

  • энергетика тармоғининг сиёсатлашгани;
  • бу тармоқни ва яхши билган кадрларнинг етишмаганлиги;
  • кадрларни таниш-билишчилик билан тайинлаш;
  • эски ускуналар;
  • ҳукуматнинг иситиш мавсумига самарасиз тайёргарлиги;
  • ИЭМ ходимларининг масъулиятсизлиги.

Комиссиянинг раҳбари Улан Примов ускуналарни таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағ мақсадсиз қўлланилганини билдирди. Унинг айтишича, Қирғизистон ҳар йили ИЭМни таъмирлашга 400 млн сомдан ортиқ пул ажратган.

Улан Примов. Сурат: Парламент матбуот хизмати ИЭМни янгилаш

Депутатлар Бишкек ИЭМни янгилаш керак бўлганини тан олди. Аммо Қирғизистон Хитойдан кредит сифатида олган 386 млн доллар — янгилашнинг олиб борилиши билан унинг қиймати — «саволлар туғдирмоқда». Комиссиянинг фикри бўйича, ҳуқуқ тартибот органлари пуллар қаерга кетганини аниқлаши керак.

Депутат Талант Мамитовнинг айтишича, депутатлар янгилаш лойиҳасида 12та қонун бузарлик топиб, Бош прокуратура ва МХДКга мурожаат қилган.

Халқ вакили сотиб олинган ускуналар билан кўрсатилган хизматларнинг баҳоси янгилаш вақтида қимматлатилган деб ҳисоблайди.

Комиссиянинг аъзоси Алмаз Токторовнинг айтишича, ускуналарнинг «баҳоси 3-4 марта қимматлатилган».

Аммо ИЭМни янгилаш бўйича Хитойнинг ТВЕА компанияси билан шартномага қўл қўйган собиқ премьер-министр Жанторо Сатибалдиев бошида Бишкек ИЭМни реконструкциялаш 396 млн долларга баҳоланган ва кейинроқ баҳо арзонлатилганини билдирди.

«Суҳбатлардан сўнг 386 млн доллар бўлиб қолди. ТВЕА баҳони бир тийин ҳам тушурмаслигини, чунки бу халқаро стандарт эканини айтди», — деди у.

Жанторо Сатибалдиев. Сурат: Парламент матбуот хизмати

Депутат Ирина Карамушкинанинг айтишича, халқ вакиллари янгилаш учун 386 млн долларга қиммат эканини тушунган. Шартномага қўл қўйиш олдидан улар ТВЕАнинг ташаббуси бўйича Хитойга бориб келганини ва у ерда уларга компаниянинг лойиҳаларини кўрсатиб, шундай лойиҳалар Қирғизистонда ҳам ишга оширилишини айтган.

«Бизни кўндиришди. Мен [Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек] Атамбаев кредитдан бир тийин ҳам олмаганига ишонаман. Буни лойиҳанинг устидан тўғридан тўғри ишлаганлар қилди», — деди Карамушкина.

Охирида депутатлар айрим тизимларнинг қурилиши охирига етказилмай туриб янгиланган ИЭМни давлат томонидан қабул қилиш шошилинч ўтказилган деган хулоса чиқарди.

Хитойнинг ТВЕА компанияси билан шартнома

Депутат комиссияси Хитойнинг ТВЕА компанияси билан ИЭМни янгилаш бўйича шартномага қўл қўйишда коррупция бўлган деб хулоса чиқарди. Юстиция министрлигидан депутатларга келишув халқаро шартномаларга тўғри келмаслигини билдирди.

Депутат Исхак Масалиевнинг фикри бўйича, Атамбаев Хитой компанияси билан шартноманинг қўл қўйилишига «аралашган».

«Президент министрларга кредит шартномасига қўл қўйиб, уни бажаришга тўғридан-тўғри кўрсатма беради. Мен президент ваколатларини суистеъмол қилган деб ҳисоблайман. Президент аралашиб, кўрсатма бериши  — бу узурпация», — деди Масалиев.

Лекин собиқ премьер-министр Сапар Исаков Бишкек ИЭМни янгилаш учун Атамбаев айрим бир компанияни танлаб олиш бўйича кўрсатма бермаганини айтди.«Масалиев Атамбаев топширма берган деб айтмоқда. Атамбаев [ИЭМни янгилайдиган компанияларни] қараб кўришни сўраган. Масалиев алдамоқда. Бизнинг хатни ўқиб кўрсангиз, биз айрим бир компанияни  қўлламаганмиз. Биз шунчаки президентга компаниялар бўйича маълумот берганмиз», — деб билдирди Исаков.

Шу билан Исаков ОАВларнинг ТВЕАнинг ИЭМни янгилашга иштирокини собиқ премьер қўллаган бўлиши мумкин деган маълумотларини инкор қилди.

«Эксимбанк» билан кредит шартномаси

Депутат Алмаз Токторов билдиришича, молия  министрининг собиқ ўринбосари Арзибек Кожошев ва ташқи ишлар министрининг собиқ ўринбосари Аскарбек Бешимов Хитойнинг давлат «Эксимбанк»ининг Бишкек ИЭМни янгилашга пул ажратиш ҳақида кредит шартномаси туфайли юзага келувчи хавфлар ҳақида огоҳлантирган.

«Кожошев шартнома ташқи қарздан беқарорликка олиб келади деб ёзган, шунингдек [собиқ молия министри Ольга] Лаврова қўл қўйиб берганку. Бешимов шартнома мустақилликка хавф туғдираётганини ёзгани, шунингдек [ташқи ишлар министри Эрлан] Абдилдаев қўл қўйган», — деди Токторов.