Ўш милицияси Ўзганда аварияга учраган машиналар премьер кортежидан эканини рад  қилмоқда

180
Премьер-министр Мухаммедкалий кортежидаги йўлтанламасдан бири ҳалокатдан сўнг. Сурат: «Турмуш».

Ўш милицияси Ўзган районида йўл ҳалокатига учраган икки йўлтанламас премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг кортежидан бўлганлигини инкор қилди. Аввалроқ патрул милициясидан йўл ҳалокатига премьерга ҳамрохлик қилган машиналар учраганини билдирган.

Ўш ИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаев «Клооп»га  берган интервьюсида Ўзган районидаги йўл ҳалокати премьер-министрнинг кортежи ўтиб кетгандан сўнг бўлганини айтди.

«"Жигулининг" ҳайдовчиси қаторини алмаштиргиси келиб, йўлнинг ўртасига туриб олган. Шу вақтда уни "Тойота Лэндкрузер", ундан кейинн оралиқ масофани сақламаган яна бир "Лексус" йўлтанламаси уриб олган. Жабрланганлар йўқ. Йўл ҳалокатига учраганлар премьер-министрнинг кортежининг машиналарини қаторида йўқ бўлган», — деди Аширбаев.

Унинг айтишича, жабрланган йўлтанламасларнинг бирида махсус ёритқичлар бўлган. Ҳозир милиция автомобиль ҳайдовчиси уни қонуний ёки ноқонуний олганини аниқлаштирмоқда.

Милициядан «Жигули»да «Ўзган нури» район газетасининг журналистлари бўлганини хабар берди.

Бунгача Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) матбуот хизмати бошчисининг ўринбосари Атира Бекмурзаева «Клооп»га ҳукумат бошчининг кортежидаги машиналар 7-май куни йўл ҳалокатига учраганини тасдиқлаган.

«Биз ҳали ҳам премьер-министр йўл ҳалокатининг тафсилотларини аниқламоқдамиз. Биз ҳозир бу қандай бўлганлиги ҳақида маълумот ола олмадик. Қандай русумдаги машина, қўл ҳаракати қоидасини ким бузганлиги бўйича маълумотлар аниқланмоқда», — деган у.

Илк маълумотларга кўра, йўл ҳалокати 7-майда тахминан кун ярмидан ўтган маҳалда Ўш вилоятининг Ўзган районидаги Жилалди қишлоғида бўлган.

Премьер-министрнинг кортежидаги иккинчи машина йўл ҳалокатидан сўнг. Сурат: «Турмуш».