«Судларга босим ўтказиш»да айбланаётган Манас ва Алмазлар ким? Тушунтирамиз

116

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида Манас ва Алмаз номли амалдорлар судьяларга босим ўтказишда айбланиб, қизғин муҳокама қилинмоқда. Улар ким эканини тушунтирамиз.

Контекст: 2018-йилнинг апрелида Максуда Оморова қизи Гульчехра Оморовани «Оқ уйнинг кўрсатмасини» бажармаганлиги учун судьялик хизматдан олишганини фэйсбукда ёзиб чиққан. Оморованинг айтишича, президент маъмуриятидаги кўрсатмаларни Манас Арабаев ва Алмаз Маткасимов деган шахслар назорат қилади. Бу пост жамоат резонансини пайдо қилиб, ҳуқуқ ҳимоячилари ва парламентарийлар судларга қилинаётган босимни текширишни талаб қилган.

 Манас Арабаев ва Алмаз Маткасимов деганлари ким?

Илк бор Арабаев ва Маткасимовнинг исмлари ОАВда 2016-йили пайдо бўлган. У вақтда парламент депутати Канатбек Исаев уларни судьяларнинг фаолиятига аралашишда айблаган. Унинг айтишича, «барчаси Манаснинг ва унинг ўринбосари Алмазнинг қўнғироқ қилиши билан хал бўлади». Ўшанда президент маъмурияти бу маълумотни инкор қилган.

Манас Арабаев президент маъмуриятида 2013-йили икки бўлимда, ҳуқуқий таъминлаш ва суд реформаси бўлимларида, эксперт хизматида ишлай бошлаган. 2015-йили президент Алмазбек Атамбаев уни суд реформаси бўлимининг бошчиси қилиб тайинлаган. Арабаев ўзи бунгача уч йил давомида судья бўлиб фаолият олиб борган.

Арабаевга бўйсинувчи Алмаз Маткасимов ҳеч қачон президент маъмурияти ходимлари сафида кузатилмаган, шундай бўлса ҳам уни Атамбаевнинг маслаҳатчиси Икрамжан Илмиянов билан бўлган яқин алоқасига ишора қилиб, Арабаевнинг «ўринбосари» ва «серый кардинали» деб аташган.

Маткасимов ҳақида фақатгина Атамбаев даврида унинг МХДКнинг, ИИМ ва Бош прокуратуранинг антикоррупция хизматида ишлагани маълум. У 2013-йили президент аппарати тузган суд масъулиятини ошириш бўйича экспертлар гуруҳига кирган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу маълумотни текширишни талаб қилишмоқда

Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш комитети президент Сооронбай Жээнбековга Манас Арабаев ва Алмаз Маткасимов томонидан судьяларга босим кўрсатиш бўйича маълумотни текшириш илтимоси билан мурожаат қилди. Улар ўз мурожаатида халқ олдида айбловларни очиқ кўриб, уларни хизматларидан олишни талаб қилишди.

«Адилет» ҳуқуқни ҳиомя қилиш   ташкилотининг раҳбари Чолпон Жакупова ҳам бош прокурорга текширув ўтказишини сўраб, мурожаат ёзган. Жакупованинг «Клооп»га айтишича, унинг кўп йиллик тажрибасида собиқ судья президент маъмурияти томонидан босим ва аралашув бўлаётгани ҳақида биринчи марта очиқ билдириб чиқди.

Расмий тарзда Қирғизистон ҳукумати ҳозирча Арабаев ва Маткасимовнинг атрофидаги резонансга боғлиқ ҳеч қандай баёнот қилмаган. Давлат ходимларининг ўзи ҳам изоҳ бермаган. Арабаев 2016-йили судьяларнинг ишига аралашиш бўйича айбловларни инкор қилганигина маълум.