Владимир Путин тўртинчи марта Россиянинг президенти бўлди

125

Москвада 7-майда Владимир Путиннинг инаугурация тадбири ўтиб, у тўртинчи марта Россиянинг президенти бўлиб қолди. Энди Путин қонун бўйича Россияни 2024-йилгача бошқаради.

Қайтадан сайланган президент Москванинг Кремлидаги Андреев залида онт ичди.

«Россиянинг ҳимоя қилиш ва халққа хизмат қилишни ҳаётимдаги мақсадим ҳамда бурчим деб ҳисоблайман», — деди Путин онт бергандан сўнг.

Илк маротаба Путин 2000-йили президент бўлиб, шунингдек 2004-йили қайта икки муддатга сайланган.

Россиянинг бош қонунлари бўйича бир киши икки муддатгагигана кетма-кет президент бўла олади, шу сабабдан Путин 2008-йили сайловда иштирок этмаган. Президентлик хизматига ўша вақтда бунгача премьер-министр бўлган Дмитрий Медведев келган. Медведев сайлангандан сўнг Путин рус ҳукуматига раҳбарлик қилди, у қайта президент бўлиб сайлангандан сўнг 2012-йилга қадар премьер-министр бўлган.

Россияда 2008-йили президентлик қилиш вақти тўрт йилдан олти йилгача кўпайтирилган. Шу сабабли 2012-йили бошланган Путиндан кейинги президентлик муддати 2018-йилгача чўзилган.

Путин 18-мартда тўртинчи марта Россиянинг президентлик сайловида ғолиб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, унга сайловчиларнинг 76 фоизи овоз берган. Путиннинг янги президентлик муддати у 71 ёшга тўлган вақтда 2024-йилда тугайди.

Сайловдан сўнг россиянинг Марказй сайлов комиссияси жиддий қоида бузарликлар бўлмаганини тасдиқлаган. Шунингдек муҳолифат бюллетенларни тўп-тўп қилиб ташлашдан бошлаб кузатувчиларни қўрқитишгача етган кўплаган қоида бузарликларни аниқлаган.

Путинга қарши митинглар

Путиннинг тўртинчи инаугурациясидан икки кун аввал Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида «У бизга подшоҳ эмас» номли норозилик акциялари ўтиб, митингчилар президентга қарши чиққан.

Митинглар Россиянинг бир неча шаҳарларидагина қўллов топган. Уларнинг ичидан кўпчилигида ҳукумат акция ўтказишга бош тортган. Москвадаги митинг вақтида унинг уюштирувчиси ва муҳолифатчи Алексей Навальний қўлга олинган. Унга «митингни уюштириш бўйича белгиланган тартибнинг қайта бузилиши» учун айб қўйилган.

Жами Россиянинг айрим шаҳарларида 1600га яқин одам қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, қўлга олинганларнинг ярми автозактарда калтакланган. Қўлга олинганларнинг орасида мактаб ўқувчилари ҳам бўлган. Саратовда қўлга олинган 12 яшар боланинг отасига ота-оналик вазифасини бажармаганлик бўйича протокол тузилган. Мактаб ўқувчиси митингга чиқиб, губернаторни танқид қилган.

Акциянинг номланиши Алексей Навальныйнинг Коррупцияга қарши кураш фондининг «У сизларга Димон эмас» антикоррупция  фильмини эслатади. Фильм Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведевнинг мулки ҳақида баён қилади. Фильм чиққандан сўнг 2017-йилнинг 26-мартида одамлар норозилик акциясига чиқиб, ҳукуматдан Медведевнинг қанча миллион мулки ҳақидаги Навальныйнинг текширувига жавобни талаб қилган. У вақтда мингдан ортиқ одам қўлга олинган.