«Бишкек-140»: Биринчи кўп қаватли уйлар, Оқ уй ва Пишпекнинг етакчиси ҳақида нималарни билиш керак?

65

«Клооп» 140 йил тўлган Бишкекнинг айрим ерларининг тарихи ҳақида режиссёр Эрик Абдикаликовнинг видео серияларини эълон қилишни давом эттирмоқда. Бу лавҳада актёр Азиз Мурадилаев Фрунзенинг биринчи кўп қаватли уйлари, филармония, Оқ уй ва илк шаҳар бошчиси ҳақида айтиб беради.

Огоҳлантириш: Роликда факт бўйича хатолик кетган. Ида Каминска 1996-йили янгидан «Оскар» мукафотига кўрсатилган, шунингдек уни Элизабет Тейлор олган.

Бишкек шаҳрининг 140 йиллигига бағишланган «Бишкек-140» роликларининг сериялари ҳозир тўрт видеодан ташкил топган. Унинг муаллифи ва режиссёри Эрик Абдикаликовнинга айтишича, мақсади — бишкекликларга шаҳарнинг тарихи ҳақида айтиб бериш.

«Шаҳарликларнинг кўпчилигига шаҳрининг тарихи номаълум бўлиб қолган. Шу сабаблар бўйича, қизиқарли материал тўплаб, қисқа метражли фильмнинг сериясини тортиш қарори қабул қилинган», — деди у.

Бошида Абдикалковнинг командаси роликларни ўз маблағига тасвирга олган, шундан сўнг Бишкек мэрияси ҳам қўллов кўрсатган.

Иш тўрт ролик билан тўхтаб қолгани йўқ. Уларнинг муаллифларини айтишича, 2018-йилнинг охирига қадар у Бишкекнинг бутун тарихини ўз ичига олувчи фильмларнинг сонини 16га етказишни режалаштирмоқда.

«Яқинда биз икки мавсумнинг съемкаларига киришамиз, у яна тўрт фильмдан ташкил топган», — дейди Эрик Абдикаликов.