МХДК Шадиевнинг мулкини қамоққа олди

55

Миллий Хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевнинг мулкини қамоққа олди. Унда 20дан ортиқ банк ҳисоблари, кўчмас мулк ва ўнга яқин компания улушлари бор. Амалдорга нисбатан жиноий иш 2018-йили апрелда қўзғалган ва у «хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» бўйича айбланмоқда.

Бош прокуратура ва МХДК собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев ҳамда унинг оиласининг мулкини қамоққа олди.

ResPublica нашрида эълон қилинган қарорга кўра, мулк «мусодараси эҳтимоли бўйича ҳукмнинг ижросини таъминлаш мақсадида» қамоққа олинган. МХДК қарорни аниқлигини тасдиқлади — ҳужжат 29-апрелда чиқарилган.

Қамоққа 20дан ортиқ банк ҳисобидаги пул ва улушлар олинади— бу ўнга яқин компаниянинг 33 фоизидан 100 фоизгача улушини ташкил қилади.

Бундан ташқари, Шадиевнинг кўчмас ва кўчма мулки қамоққа олинади. Улар: «Тойота Лэндкрузер 150», Орто-Сай қишлоғидаги иккита уй, Бишкекдаги иккита  хонадон ва яшашга мослашмаган турар жой.

Шадиев ёрдамчисининг айтишича, жиноий иш қўзғалгунга қадар бир кун аввал  собиқ вице-премьер-министр юрагини операция қилдириш учун Қирғизистондан чиқиб кетган, аммо МХДК амалдор ўлкадан кетганини тасдиқламаган.

Аскарбек Шадиевга Чингиз Айтматов номидаги мукофотга 2 млн сомнинг ўғирланиши туфайли қўзғалган жиноий иш бўйича айб қўйилмоқда. Унга нисбатан жиноий ишни 2018-йили 28-апрелда очилган.

Тергов версияси бўйича, халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим бошчиси Арсен Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун ажратилган икки миллион сомни «ўзлаштириб» олган. Шунингдек терговчилар Шадиев Закировнинг пул ажратиш бўйича ҳужжатга мукофот берилмаслигини «билиб туриб» қўл кўйган деб ҳисобламоқда.

Закировга қарши «Ишониб берилган мулкни ўзига ўзлаштириш» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Ҳозирда у МХДКга қарашли тергов изоляторида қамоқда.

Шадиев 2018-йилнинг апрелида бу иш бўйича «адолатли ва холис текширувни» таъминлаш учун биринчи вице-премьер-министрлик хизматидан кетган.