Текебаев авф эмас, иши қайта кўриб чиқилишини илтимос қилди

157
Омурбек Текебаев ва Дуйшенкул Чотонов Сурат: Игорь Коваленко / 24.kg нашри

«Ата Мекен» партиясининг судланган лидери Омурбек Текебаев авф эмас, унинг иши қайта кўрип чиқилишини талаб қилмоқда. Чунки у ўзини айбдор деб ҳисобламайди. Аввалроқ омбудсмен Кубат Оторбаев президент Сооронбай Жэнбековдан сиёсатчини авф этишни илтимос қилган.

Адвокат Искен Афиджанов Текебаев ўзи ҳам ва унинг адвокатлари ҳам сиёсатчига қўйилган айбни тан олмаганини ва ҳеч қандай авф сўраб мурожаат қилмаганини «Азаттык» радиосига берган интервьюсида айтди. «Бизнинг кечирим сўрашимизга асос йўқ. Чунки бизнинг ҳеч қандай айбимиз йўқ», —  деди у.

Афиджановнинг айтишича, авф сўраш ҳақидаги ғоя — бу омбудсменнинг шахсий ғояси ва  Конституцияга кўра, президент Текебаевге унинг истагисиз ҳам авф бера олади.

«Ата Мекен» партиясининг адвокати Таалайгул Токтакунова Текебаев жиноят ишини қайта очилган ҳолатлар бўйича қараб чиқишни талаб қилаётганини  «24.kg» нашрига айтди.

Унинг айтишича, ишни қайта кўриб чиқиш учун барча ҳужжатлар тўпланган. Ҳоир улар расмий турда Қирғизистон президентининг иш бошқармасининг етакчиси Турусбек Коёналиевнинг жавобини кутишмоқда.

«Турусбек Коёналиев ҳукумат уйидаги  № 306 хонада 2010-йили Алмазбек Атамбаев ўтирганини аниқлаши керак. Уни судда бир қатор гувоҳлар тасдиқлашган. Алексей Модин ва Леонид Маевский эса ўз кўрсатмалрида Омурбек Текебаевнинг иш кабинети қатори кўрсатишган», — дейди у.

Видео тасвирга олинган тергов эксперименти вақтида Маевский 2010-йил Вақтли ҳукумат ишлаган ҳукумат уийдаги иш кабинетини кўрсатган. Оқловчи томон Маекский кўрсатган хонада  Алмазбек Атамбаев ишлаган деб тасдиқлаган.

Бунга қадар омбудсмен Кубат Оторбаев президент Сооронбай Жээнбековга Текебаевни авф қилиб, сиёсатчини қамоқдан озод қилиш илтимоси билан мурожаат қилган. Оторбаев президентдан Текебаевнинг Конституция  қабул қилинганининг 25 йиллигига ва Инсон ҳуқуқлари бўйича умум декларациянинг қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан қамоқдан чиқаришни илтимос қилган. Авф этиш бўйича комиссия омбудсменнинг илтимосини кўриб чиқади.