«Ислом давлати» номидан «Бишкек ҳукуматига ультиматум»

170

Ижтимоий тармоқларда «Ислом давлати»нинг номидан ниқобли шахслар Бишкекнинг ҳукуматига «ультиматум» қўйган видео пайдо бўлди. Унда шаҳар ҳокимиятидан ўқитувчи Мукарам Токтогуловани «шҳардан чиқариш» талаб қилинган ва агарда талаб бажарилмаса,  «қон тўкиш» билан таҳдид қилингани акс этилган. МХДК бу видеони текшира бошлаган.

Нима бўлди?

Ижтимоий тармоқларда «Бишкек ҳомиятига ультиматум» деган ном билан видео тарқала бошлаган. Видеода экстремисттик «Ислом давлати» (ИД) ташкилотининг байроғи олдида ниқобли икки кишини кўриш мумкин. Улардан бири ҳукуматдан Марказий Осиёдаги Амерка университетининг (МОАУ) ўқитувчисини шаҳардан чиқаришни талаб қилиб, акс ҳолда «Бишкекда кўп қон тўкилади» деб айтган.

«Ҳозир Бишкекда бўлаётганларнинг бари — бу ҳафтада бошланувчи хақиқий харбий харакатларга тайёргарлик. Агарда сизлар бизнинг синглимиз Мукарам Токтогуловани бўшатмасанглар бу харакатлар бошланади. Биз Бишкекнинг ҳокимиятига ультиматум қўямиз», — деган улардан бири.

Шунингдек, у «полиция навбатдаги биноларни зарарсизлантиришга улгурмай қолади» деб билдирган — бу сўзлар охирги ўн кунда бомба ҳақида чиққан уч маълумот ортидан айтилди. Бомба қўйилганлиги ҳақидаги биринчим аълумот МОАУда, иккинчиси «Бишкекпарк» савдо марказида, учинчиси «Бишкек-2» темир йўл бекатида чиққан.

Қирғизистоннинг махсус хизматлари мазкур ҳолатнинг барини текшириб, портловчи модда топилмаганини билдириб, шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари «телефон террористини» излай бошлаган.

Нималар маълум?

Иккинчи видео

Аслида икки видео мурожаат бўлган: уларнинг бирида номаълум шахслар Бишкекнинг ҳокимиятига, иккинчисида эса бишкекликларга мурожаат қилишган. Иккинчи видеода ниқобли киишилар Токтогуловага ким қўл теккизча, «у дўзахда ёнади» деб айтган.

«Менга ва менинг яқинларимга Бишкек шаҳрида биз учун жуда кўп яхшилик қилган опамизнинг шаънига доғ туширилгани маълум бўлди.  Мен Мукарам Токтогуловага учраштирган Оллоҳдан розиман. У Оллоҳнинг ёрдами билан менга ягона тўғри йўлни кўрсатган одамлар билан таништирган», — дейди ниқобли киши.

Ҳозирча бу ИДми ёки йўқми номаълум

Иккинчи видео тафсилотларини аниқлаш ҳозир имконсиз

Икки ролик ҳам арабча жумлалар билан бошланади, уларни «Биз Оллоҳга ишончимизни билдирамиз» деб таржима қилиш мумкин. Шунингдек унда ИД билан Россиядаги ИДнинг шўъбаси бўлган «Кавказ Вилояти»нинг рамзи бор.

Лекин роликнинг иккиси ҳам паст сифатда, субтитрларсиз, кадрлар логотипсиз тасвирга олинган.

Асосан ИДнинг номидан тасвирга олинган видеолар юқори сифатда тасвирга олинади ва айрим ҳолатларда видеога террорчиларга яқин медиа-гуруҳларнинг логотиплари қўшилади.

Шунга қарамасдан видеодаги номаълум шахс ИДнинг номидан сўзлайди, такшилотнинг ўзи эса ҳозирча видео улар тарафидан тасвирга олингани ёки олинмаганини тасдиқламаган.

Мукарам Токтогулова ким?

Токтогулова МОАУда этнографиядан дарс беради

Апрелнинг ўртасида у ўз талабаларини Қозоғистонда 1997 йили тузилиб, 2009 йили тақиқланган «Ата Жолы» сектасига жалб қилишга харакат қилганликда айбланган.

Токтогулованинг ўзи «Ата Жолы»га алоқаси борлигини инкор қилмоқда.

«Мен бу ташкилотга аъзо эмасман, хатто у ҳақда ҳеч нарса билмайман. [...] Мен бу ҳақда кеча яқин Германиядаги синфдош қизим [фейсбукда] ўша постни жўнатиб қўйгандан кейин билдим. Мен шок ҳолатидаман, ростан ҳам нима қилишни билмаяпман», — деб келтирди «Кактус» нашри унинг сўзларини.

МХДК мазкур видеони текширмоқда

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг матбуот хизмати видеони тайёрлашга ва тарқатишга алоқадор кишиларнинг шахсини аниқлаётганини билдирмоқда. МХДКнинг маълумотига кўра, Токтогулова ҳозир Қирғизистоннинг чекка ҳудудида иш сафари билан юрибди.

«Мукарам Токтогулова ҳуқуқ тартибот органларининг, жумладан МХДКнинг кузатувига олинган эмас, унинг ҳуқуқларини чеклаш бўйича қайдайдир бир масала қўйилган эмас», — дейилади маълумотда.

ИД — кўплаган ўлкаларда, жумладан Қирғизистонда ҳам экстремистик деб тан олинган ташкилот. «Ислом давлати» Ироқ ва Суриянинг ҳудудида «халифалик қуриш бўйича» фаолият олиб бормоқда. Ташкилот душманларига ва асрларига қилган қаттиқ қўллиги билан маълум, у одамларнинг кўз ўнгида ўлим жазосини амалга ошириб келган.

Ҳаммуаллиф: Айсымбат Токоева