Сапар Исаков КСДПда Атамбаевнинг ўринбосари бўлиб тайинланди

718

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков Қирғизистоннинг Социал-демократлар партиясининг (КСДП) раис ўринбосари бўлиб тайинланди. Сиёсий кенгаш у ва бошқа номзодлар учун овоз берди.

Исаков 27-апрелда КСДПда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўринбосари бўлиб тайинланди. Собиқ премьер-министр билан биргаликда мазкур хизматни депутатлар Асел Кодуранова ва Мурадил Мадеминов ҳам эгаллашди.

Бу нима учун муҳим? Бу унчалик муҳим бўлмаса ҳам, унинг тайинланиши Атамбаев Жогорку Кенгашда Исаковнинг премьер-министрликдан истеъфога чиқиши учун овоз берган социал демократларга қараганда Исаковни ҳали ҳам қўллаётганини кўрсатиб турибди.

Исаков ҳукуматга 8 ой раҳбарлик қилган, натижада унинг парламентдаги ҳамкасблари унга қарши овоз берган, у ҳам эмас яна бир партиядоши, ҳозирдаги Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков уни истеъфога кетиши ҳақида фармонга қўл қўйган. Сапар Исаков «Апрель» телеканалига берган интервьюсида парламентнинг қароридан хафа эканини айтди, чунки бунгача бир неча комитетлар ва фракциялар ҳукуматнинг 2017-йилдаги ҳисоботини қўллашган.

«Мен ҳар кишини ва сиёсатчининг принципи бўлиши керак деб ҳисоблайман. Агарда у ўз позициясини билдириб, уни ушласа, келажаги бор сиёсатчи ёки партия бу позицияни охиригача сақлаши керак [...] Бизнинг парламент сиёсий ўликка айланиб бораётгандай. Парламент ўзининг қудратсизлигини кўрсатаётгандай», — деган Исаков.

Контекст: Сапар Исаковнинг КСДПда тайинланиши собиқ ва ҳозирдаги президентларнинг тарафдорлари бўлиниб қолган социал-демократларнинг орасидаги яширин келишмовчиликнинг фонида бўлмоқда. Бироқ Атамбаев ҳам, Жээнбеков ҳам, депутатлар ўзлари ҳам КСДПда келишмовчилик бўлаётганини тўғри очиқлашмаяпти. Аммо, шундай бўлса ҳам уларнинг ичидан айримлари  партиядаги «эмоционал учрашувлар» ва «муаммолар» ҳақида айтишмоқда.