Молия полицияси Алкановага қарши жиноий ишни тўхтатди

682

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати (Финпол) «маълумотларни ноқонуний олишда» ва «банкнинг махфий сирини тарқатишда» айбланган журналист Элнура Алкановага қарши жиноий ишни тўхтатди.

Алканованинг адвокати Жиргал Бабаев «Клооп»нинг мухбирига жиноий иш тўхтатилгани бўйича билдирув уларга «яқинда» тушганини айтди.

Следователь прекратил уголовное дело в отношении журналиста Э.Алкановой, и уголовное преследование ее как обвиняемой,...

Posted by Институт Медиа Полиси on Friday, April 27, 2018

«Медиа Полиси Институти» ҳуқуқ тартибот ташкилоти билдиришича, Алкановага қарши жиноий иш тўхтатилган, чунки «мазкур жиноий иш бўлмаган».

«У журнилистик фаолиятида ноқонуний йўл билан банк ёки тижорий  сирдан ташкил топган маълумотларни йиққан эмас, чунки "ноқонунийлик" деган маълумот тўплашда айни шу ноқонуний ҳаракатларни таҳмин қилади», — деб ёзган «Медиа Полиси Институти».

Юристларнинг қўшимча қилишича, Алканова «Банк ёки тижорат сирини тарқатиш» моддаси бўйича жавобгарликка тортилмаслиги керак, чунки журналист бу жиноий ишда бир томон бўлиши мумкин эмас.

«Қачондир кимдир журналистга маълумотларни бераётганда, журналист маълумот тижорий ёки банкнинг яширин сири бўлиб ҳисобланишини билишга ҳақли эмас [...] Мазкур субъектнинг таркибига бу маълумотни олишга қонуний ҳуқуқи бор одамлар кириши мумкин», — деб ёзган «Медиа Полиси Институти».

Алканованинг текшируви

2017-йилнинг декабрида молия полицияси журналистга нисбатан жиноий иш қўзғаган. Терговчилар уни «БТА банк»нинг яширин сирини тарқатиш шубҳасида айблаган .

Алканова 2017-йили куз ойларида «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилиши ҳақида текширув чиқарган. У ўз материалида элита шаҳарчасидаги уйларнинг сотилишига собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан боғлиқлик бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Алканова «БТА Банк»нинг бошқарма раҳбари Темир Рискуловни элита шаҳарчасининг эҳтимолий харидори ва ёшлигида бирга ўқиган Исаковнинг дўсти деб  атаган. Унинг маълумотлари бўйича, ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Унинг маълумоти бўйича, собиқ ҳукумат раҳбарининг акаси Капар Исаков сотув ишлари юргизилаётганда банкнинг етакчилик хизматига тайинланган.

Ўз навбатида ҳукумат журналистнинг далилларини инкор қилиб, материал эълон қилинган «Фергана» нашри ва Алкановадан халқ олдида кечирим сўрашни талаб қилган.

Бироқ бош прокуратура вазиятни тушуниш учун «Давлат назорат органининг хизмат одамлари томонидан ноқонуний текширув юритиш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат лавозимидан ноқонуний фойдаланиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

2018-йили апрель ойининг бошида ИИМнинг тергов хизмати Давлат мулкини бошқариш бўйича фондининг собиқ бошчиси Болсунбек Казаковни «Идеал Хаус» элита шаҳарчасидаги уйларни арзон баҳода сотиш бўйича гумон билан қўлга олган.

ИИМнинг матбуот хизмати журналистик текширувга таянган ҳолда коттежлар дастлабки аниқланган 242 млн сомнинг ўрнига 142 млн сомга сотилган деб билдирган. Шунингдек Казаков ўзи журналистик текширувдан сўнг коттежларнинг баҳоси харидорлар йўқлиги туфайли арзонлатилганини айтиб чиққан.