ОАВ: Матраимов Божхона хизматидан олингнидан шикоят қилиб Сапар Исаковни судга берди

667
Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов. Сурат: tazabek.kg

Райимбек Матраимов собиқ премьер-министр Сапар Исаков билан судлашади. Исаков уни Божхона хизматининг раис ўринбосарлик хизматидан олган. Даъво аризасининг мақсади — хизматдан олиш «ноқонуний» эканини исботлаш.

Исаковга қарши даъво аризаси бўйича 26-апрелда маълум бўлди — бу тўғрисида «Азаттык» радиосига Матраимовнинг акаси, КСДПнинг парламентдаги депутати Искендер Матраимов билдирган. Депутатнинг айтишича, унинг укасини бўшатиш бўйича қарор «ноқонуний» бўлган, чунки Райимбек Матраимов хизматдан кетиши ҳақида ариза бермаган.

«Мен ўша вақтда премьер-министр Сапар Исаковга кириб, сабабларини сўраганман. Исаков собиқ президент Алмазбек Атамбаев “хизматдан бўшат деб айтди, шу сабабли мен ишдан олдим” деди. Атамбаев кейин матбуот йиғилишида ўзи ҳам “Матраимовни бўшат деб мен айтганман” деди-ку. Бу масалада яна бошқа жиҳатлар бор, улар кейин очиққа чиқади. Шунга укам Райимбек Сапар Жумакадировични судга берди. Судга берганини мен ҳам қўллайман, у ўзининг оқлиги исботлаши керак», —  деди Искендер Матраимов.

Искендер Матраимовнинг айтишича, укасининг судга мурожаатидан мақсад қайтадан Божхона хизматининг раис ўринбосарлик хизматига қайтиши эмас, ноқонуний ишдан олинганлигини исботлаш.