Кун пости: Сапар Исаков МХДКга сўроққа чақирилди

652

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) сўроққа чақирилди— бу ҳақда у ўзининг фэйсбук саҳифасида билдирган.

Исаковнинг айтишича, уни гувоҳ сифатида чақиришган. МХДКнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, собиқ премьер-министр Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизациялаш бўйича иш билан боғлиқ сўроққа чақирилган.

Суҳбат 26-апрелда соат 15:00да бўлади. Исаков билан махсус муҳим ишлар бўйича катта терговчи К.Сабиров суҳбатлашади.