Болот Суйумбаев молия полициясининг раҳбарлик хизматидан бўшатилди

64
Болот Суйунбаев

Қирғизистон премьер-министри Мухаммедкалий Абилгазиев Болот Суйумбаевни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматининг раислигидан бўшатди. Аввалроқ қирғиз ОАВлари Суйумбаев эгаллаган хизматидан кетишини билдирган, шунингдек ҳукумат бу маълумотни тасдиқламаяпти.

Аввалроқ Суйумбаевнинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизматининг бошчилигидан кетиш эҳтимоли ҳақида «Азаттык» радиоси ва «24.kg» нашри ўзининг ҳукуматдаги ишончли манбаларига  таянган ҳолда билдирган

Суйумбаев ким?

Болот Суйумбаев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси. Молия полициясининг раҳбарлигига тайинлангунга қадар у Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раис ўринбосари бўлиб ишлаган.

Президент Сооронбай Жээнбеков 7-апрелда Суйумбаевни МХДКдаги хизматидан бўшатган. Шунингдек 16-апрелда собиқ премьер-министр Сапар Исаков унинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизматининг раислигига тайинлаган.

Сўнг нима бўлган?

19-апрелда парламентнинг 101 депутати Сапар Исаковнинг ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдирган, айни шу куни Жээнбеков Сапар Исаковни ва унинг ҳукуматини истеъфога чиқарган.

КСДПнинг уч депутати Иса Омуркулов, Рискелди Момбеков ва Аида Касималиева Сапар Исаковга қарши овоз беришга уни Суйумбаевни финполнинг раҳбарлигига тайинлагани норози қилгани туртки бўлган деб тушунтирган.

Бироқ Исаков Суйумбаев туфайли истеъфога чиқаришган деб ҳисоблайди. У «Апрель» телеканалига берган интервьюсида Суйумбаев МХДКнинг раис ўринбосарлигидан «ўз ихтиёри билан кетган» деб айтган.

«Биринчидан, Сооронбай Шарипович Болот Тураровични олган эмас. У ўзи ариза ёзиб кетган. Менга маълум бўлишича, Сооронбай Шарипович ва Болот Тураровичнинг муносабатлари яхши, улар кўп йилдан бери партиядош бўлган. Сооронбай Шарипович томонидан Болот Тураровичга ҳеч қандай агрессия бўлмаган, уларнинг ўзаро муносабатлари яхши», — деган у.

Бундан ташқари, Исаков Суйумбаевни финполнинг раҳбарлигига «унинг тажрибасига ишониб» тайинланганини айтган.