Откурбек Жамшитов Қирғизистон бош прокурори бўлди

589
Откурбек Жамшитов. Сурат: «Турмуш»

Жогорку Кенешнинг депутатлари Откурбек Жамшитов номзодини бош прокурорликка қўллади. Унинг номзодини президент Сооронбай Жээнбеков таклиф қилган. Бунга қадар парламент бу хизматни бажарган Индира Жолдубаевани истефога чиқарган.

25-апрелда парламент мажлисида Жамшитовнинг номзоди учун бир депутат қарши бўлиб, қолган 109 депутат маъқул деб овоз берди.

Муҳолифатчи депутат Наталья Никитенко Жамшитовдан бош прокуратурага «ишончни» қайтаришни сўради, чунки бунгача бош прокуратура кўплаган «сиёсий ишларни» қўзғаган.

Жамшитовнинг билдиришича, у ўз ишини кадр алмаштиришлардан ва коррупция билан курашишни кучайтиришдан бошлайди.

Аввалроқ тўрт фракциядан турган кўпчилик коалиция Жамшитов номзодини бош прокурорлик хизматга маъқуллаган. Уни бу хизматга президент Сооронбай Жээнбеков таклиф қилган.

Жамшитовгача Жээнбековнинг таклифи бўйича депутатлар истефога чиқарган Индира Жолдубаева бош прокурор бўлган. Президент Жолдубаеванинг хизматдан олинишини «коррупция билан курашнинг самарасиз бўлгани» билан изоҳлаган.

Жолдубаева бош прокурорлик хизматига 2015-йили келган. Уни бу хизматга собиқ президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган.

Атамбаевнинг президентлиги вақтида Бош прокуратура президентнинг рақибларига жиноий ишларни қўзғаган, мустақил ОАВлар билан судлашган.

Жамшитов ким?

Откурбек Жамшитов меҳнат фаолиятини 1997-йили Талас шаҳар прокуратурасида бошлаган, у ерда икки йил давомида прокурорнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Шундан сўнг Жамшитов 2008-йилгача Талас шаҳрининг ва Ўш вилоятининг прокуратура органларида терговчи бўлиб фаолият олиб борган.

2008-йили у Баткен вилоятининг Кадамжай район прокуратурасига прокурорнинг ўринбосарлигига тайинланган.

Кейинроқ 2011-йили Жамшитов Лайлак район прокурори бўлган, шунингдек тўрт йилдан сўнг уни Жалолобод вилоятининг прокурорлик хизматига тайинлашган. Бу хизматда у ҳозирги вақтгача ишлаб келмоқда.