Жээнбеков Исаков ҳукуматини истеъфога чиқарди

64
Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков. Сурат: Сабир Аильчиев/Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков Сапар Исаковнинг ҳукуматини истеъфога чиқариш ҳақида фармонига қўл қўйди — бу парламентнинг депутатлари министрлар кабинетига ишончсизлик вотумини қўллагандан икки соат ўтиб бўлди.

Исаков ва унинг министрлар кабинети ҳукуматнинг янги таркиби тузилгунча ўз вазифасини бажаришни давом эттиради. Парламент янги министрларни 15 куннинг ичида кўрсатиши керак.

Парламент депутатлари Сапар Исаков ҳукуматини истеъфога чиқариш учун 19-апрелда овоз берган — ишончсизлик вотуми учун 5 депутат қарши, шунингдек 101 депутат рози деб овоз берган.

Исаковни биргина муҳолиф фракциялар эмас, коалиция КСДП ва «Кыргызстан» ҳам қўлламаган.

КСДПнинг депутатлари Исаковга бўлган норозилигини у молия полициясининг раҳбарлигига яқиндаёқ МХДКнинг раис ўринбосарлигидан президент Сооронбай Жээнбеков бўшатган Болот Суйумбаевни тайинлангани билан изоҳлашган.