Кун иқтибоси: Бишкек мэри Албек Ибраимов аҳоли орасида қандай юриши ҳақида айтди

660

Бишкек мэри Албек Ибраимов «ишларнинг қандай амалга ошаётганини» билиш мақсадида шаҳар кўчаларида қандай қилиб яширин юриши ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда у 19 апрелда Ўш бозорида жабрланган тадбиркорлар билан учрашувда билдирди.

Ибраимовнинг айтишича, у одамларга танилмаслик учун девона каби эски кийим ва ёпиштирлиган соқол билан шаҳарга чиқади.