Жээнбеков Карабековга қўйган 5 млн сом даъвосидан воз кечди

755
Кабай Карабеков. Cурат: «Азаттык»

Президент Сооронбай Жээнбеков журналист Кабай Карабековнинг «Жээнбековнинг қариндошлари радикал араб ташкилотлари» билан алоқадор бўлиш эҳтимоли ҳақида ёзган мақоласи учун 5 млн сом жарима тўлатишдан бош тортди. Бунга қадар суд бу мақолани Жээнбековнинг ор-номуси ва қадр-қимматига путр келтиради деб топган.

«24.kg» нашри 17-апрелда билдиришича, Жээнбеков Карабековга нисбатан моддий даъводан бош тортган.

Агентликнинг маълумотига кўра, Жээнбеков суд ижрочиларига Карабековдан 5 млн сом тўлатмаслиги сўраб мурожаат қилган. Бундан ташқари, журналистдан ўлкадан чиқмаслик чеклови ҳам олинди.

«Президентнинг бу қарори Соороронбай Жээнбеков Қирғизистонда ОАВнинг эркинлиги ва демократия қадриятларини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдириб туради. Бу хурматга лойиқ харакат», — деб билдирган Карабеков «24.kg» нашрига.

Бунгача бир кун аввал Карабеков «24.kg» нашрининг сайтида Жээнбековдан кечирим сўраб, раддия эълон қилган. Шунингдек, президент шу йилнинг февралида нашр тўлайдиган 5 млн сом жаримадан ҳам бош тортган. «24.kg» раддия чиқариб, Карабековнинг мақоласини «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб аташ билан Жээнбековнинг олдида кечирим сўраган. Жээнбековнинг қариндошлари ҳақидаги Карабековнинг мақоласи 2017-йили 11-сентябрда «24.kg» нашрида чиққан эди.

Жээнбековнинг «24.kg» нашрига қарши даъво аризаси

Жээнбеков «24.kg» нашри билан собиқ депутат ва журналист Кабай Карабековни президентликка номзод бўлган вақтидаёқ судга берган. Сиёсатчи Карабековнинг «...Жээнбековнинг қариндошлари радикал араб ташкилотлари»  билан алоқаси бўлиши эҳтимоли деган сўзларини ҳақиқатга қўшмаган, унинг ор-номуси, қадр-қимматига ва тадбиркорлик мавқеига путр етказган деб топишни талаб қилган. Жээнбеков ҳар бир жавобгарлардан материалга раддия чиқариш билан маънавий зарар сифатида 5 млн сомдан талаб қилган.

Барчаси инстанциядаги судлар мақола «Жээнбековнинг тадбиркорлик фаолиятига, ор-номусига ва қадр-қимматига зарар» етказган деб топган.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя қилиш ташкилоти Жээнбековни ОАВлар билан «асоссиз» судлашишни тўхтатишни талаб қилган.

Ташкилотнинг ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Жээнбеков

ва ҳукумат мустақил ОАВлар ҳамда фаолларнинг «аҳамиятини» ҳурмат қилиб, улар «репрессиялар ёки тазйиқлардан» қўрқмасдан ишлай оладиган қилиши керак.