Парламент муҳолифати ҳукуматнинг ҳисоботини қўлламади. Қандай қилиб бундай бўлиб қолди ва бундан кейин нима бўлади?

74

«Республика — Ата-Журт», «Ата Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» фракцияларининг депутатлари ҳукуматнинг ҳисоботини тинглаб, «қониқарли эмас» деб топди. Бу Сапар Исаковнинг ҳукумати учун қанчалик жиддий эканини тушунтирамиз.

«Республика — Ата-Журт», «Ата Мекен» ва «Онугуу-Прогресс» фракцияларининг депутатлари ҳукуматнинг ҳисоботига қарши овоз берди. Бу 17-апрелда Исаков парламент муҳолифатининг мажлисида ҳисобот бераётган вақтда бўлди.

Ҳукуматнинг ишини муҳокама қилиш тўққиз соатгача чўзилди. Бу вақт орасида муҳолиф депутатлар Исаковдан кўплаган нарсаларни, «Лиглас» ва «Хуавэй» компаниялари билан амалга ошмаган ишлардан бошлаб Тогуз-Тородаги келишмовчиликкача сўрашди.

Шунингдек Исаков ўзи хатоларини тан олганига қарамай давлат иқтисоди кўтарилиб, халқаро рейтингларда кўрсатгичлар ортганини ва «Таза коом» каби давлат лойиҳалари ҳақида айтди. Унинг ҳисоботи 30 дақиқагагина чўзилиб, қолган вақтларни депутатларнинг саволлари ва ҳукуматнинг жавобларини олди.

Бу нима учун муҳим? Ҳукуматнинг ҳисоботи— бу министрлар кабинетини фаолиятининг асосий кўрсаткичи. Агарда парламент уни қўлламаса, унда бу премьер-министрни ва унинг жамоасини истеъфога чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.

Муҳолиф фракциялар ҳукуматнинг ҳисоботини тинглашмоқда. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати

Ҳозир ҳисоботни муҳолиф фракцияларгина қўлламади — улар 48 депутат. Бу ҳукуматни истеъфога чиқариш учун сабаб туғилишига етмайди — бунинг учун 61 депутатнинг кўпчилик овози керак (парламентда жами 120 депутат бор).

Бунгача Исаковнинг ҳисоботини кўпчилик коалициясининг икки фракциясида, аниқроқ айтганда, КСДП ва «Кыргызстан» қўллаган — бу 55 ўринни ташкил қилади. Бу ҳам ҳозирча парламент ҳукуматнинг ҳисоботини қўллайди деб ишонч билан айтиш учун камлик қилади.

Парламентнинг умумий мажлисида барчаси «Бир Бол»га боғлиқ бўлади — бу ҳозирча ҳукуматнинг ҳисоботини тингламаган ёлғиз фракция. «Бир Бол» кўпчилик коалициясига киради, аммо улар ҳисоботни қўллайди ёки қўлламайди деб айтиб бўлмайди (Шу билан бирга «Бир Бол» фракцияси депутатларидан бири Аскарбек Шадиев Исаковнинг ҳукуматида ишлаган).

Агарда депутатлар ҳисоботни қўллашмаса, унда бу депутатлар томонидан ҳукуматга ишончсизлик вотумуни билдиришга сабаб бўлиши мумкин. Ишончсизлик вотумудан сўнг президент ҳукуматнинг истеъфога кетишига рози ёки норози бўлмаслиги керак.

Контекстни тушунтирамиз: Ҳукуматнинг ҳисоботи бахсли қарорлар туфайли министрлар кабинетининг ишига норозиликлар фонида кўриб чиқилмоқда. Масалан: «Лиглас» ва «Хуавэй» компаниялари билан ҳамкорликдан бош тортиш, Бишкек ИЭМдаги авария, «Ақлли шаҳар»ни ишга киритишни кечиктириш ва «Кумтор» билан янги шартнома.

40 ёшдаги Исаков ҳукуматни 2017-йилнинг августида янги жамоа билан етаклай бошлаган. Аммо сўнгги ярим йил ичида бу команданинг ичидан икки кишигина қолган.

Исаковнинг ҳукумати давлат органлари билан ўзаро боғлиқликни енгиллаштиришга алоқадор кўплаган лойиҳаларни ўз ичига олган давлат «Таза коом» дастурини амалга оширишга диққат қаратган.

Исаков ўзи — ҳозир Қирғизистоннинг Социал-демократлар партиясини (КСДП) етаклаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўллов остидаги кадр.

Амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков ҳам КСДПдан чиққан. Бироқ сўнгги бир неча ҳафтада Атамбаев у билан яширин келишмовчиликка бориб, уни айрим бир билдирувлари ва кадр бўйича қарорлари учун танқид қилган.

Жээнбеков ўз навбатида куч тузумларида етакчилик хизматини эгаллаган Атамбаевнинг тарафдорларини  бирининг ортидан бирини истеъфога чиқарган ва ҳозирда у собиқ президентга нисбатан ўзининг муносабатини очиқ турда кўрсатмаган.

Ҳаммуаллифлар: Анна Капушенко, Айсимбат Токоева