Премьер-министр Молия полициясининг раҳбарлигига Атамбаевнинг собиқ тан соқчисини тайинлади

95
Болот Суюмбаев

Қирғизистоннинг министрлар кабинетининг раҳбари  Сапар Исаков Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматининг (Молия полицияси) етакчиси Замирбек Осмоновни хизмат вазифасидан бўшатиб, унинг ўрнига 7 апрелгача Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раис ўринбосари ҳамда аввалги собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлган Болот Суйумбаевни тайинлади.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Исаков Осмоновни молия полициясининг раҳбарлигидан бўшатиб, унинг ўрнига мазкур хизматга Суйумбаевни тайинлаш бўйича буйруққа 16 апрелда қўл қўйган.

Суйумбаев 7-апрелда  2015-йилдан бошлаб МХДКнинг раис ўринбосари бўлиб ишлаган хизматидан бўшатилган. Суйумбаев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси.

Замирбек Осмонов  молия полициясини 2017-йилнинг январидан бошлаб бошқариб келган. Бу хизматга уни ўша вақтда премьер-министр бўлиб турган Қирғизистоннинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков тайинлаган. Бунгача Осмонов Давлат солиқ хизматининг раҳбар эди. У Солиқ хизматида 2010 йилдан бошлаб турли лавозимларда ишлаган.

Куч тизимларининг раҳбарларини алмаштириш

Сўнги ярим йилда янги президент Сооронбай Жээнбековнинг етакчилиги остида куч органларининг деярлик барча раҳбарлари алмашди.

Жээнбеков ҳукуматга келгандан кейин бир ой ўтиб Хавфсизлик кенгашининг котиби ҳам алмашиб,  Алмазбек Курманалиев ўз хизматидан кетган.

Сўнги ойда МХДКнинг деярлик барча етакчилари алмашди. Биринчи МХДКга қарашли  Антикоррупция хизматининг директори Дуйшонбек Чоткораев ўз хизматидан кетган. Ундан кейин истеъфога Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси ҳамда МХДКнинг раис ўринбосари Дамир Мусакеев кетган. У энди 7-апрелда Жээнбеков МХДК раиси Абдил Сегизбаев билан унинг ўринбосари Болот Суйумбаевни эгаллаган хизматларидан бўшатган.

Бундан ташқари, президент эгаллаган хизматидан бош прокурор Индира Жолдубаевани ҳам бўшатган. Бу истеъфолар  Жээнбеков куч тизимларини танқид қилгандан кейин бўлди. Ўша вақтда президент Хавфсизлик кенгашининг йиғинида куч органлари «коррупция билан самарасиз курашмоқда» деб билдирган.