Фарид Ниязов КСДПнинг ўринбосарлигидан кетиб, «Апрель» фондига раҳбарлик қилади

26
Президент маъмуриятининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов.

Собиқ президент ва КСДПнинг лидери Алмазбек Атамбаев бу фракциянинг 19 депутати билан учрашувида Фарид Ниязов партиянинг раис ўринбосарлик хизматидан кетишини айтди. Ниязов Ахси воқеалари билан апрель революциясида иштирок этганларга ёрдам берувчи «Апрель» хайрия фондига раҳбарлик қилади.

Социал-демократлар партиясининг лидери Алмазбек Атамбаев «Ала-Арча» қароргоҳида парламентдаги КСДП партиясининг 19 депутати билан учрашди. Жами КСДП парламент фракциясида 38 депутат бор. Учрашувдан сўнг  депутат Рискелди Момобековнинг билдиришича, Ниязов «Апрель» хайрия фондига раҳбарлик қилади.

«Мен бугун учрашувда Сооронбай Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги келишмовчиликлар Фарид Ниязов туфайли чиққанини айтдим. У давлат раҳбарининг аппаратига раҳбарлик қилаётган вақтда фракция билан алоқа ўрнатишда хатолар қилган. Бунинг барчасини эшитиб, собиқ президент Фарид Ниязов партиядаги ишини  тўхтатишини айтди», — деди Момбеков.

КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, Фарид Ниязов КСДПнинг сиёсий кенгашини аъзоси бўлиб қолади, аммо партия раисининг биринчи ўринбосарлик хизматидан кетади.

«Фарид Абилезимович фондни етаклаши бўйича кўпдан бери маълум бўлган. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаев апрель революциясининг иштирокчилари билан учрашувда 6-апрелдаёқ айтган. Фарид Ниязов фонднинг ижрочи директори бўлиб қолади», — деди Жолдубаева.

Унинг айтишича, «Апрель» фонди Ахси ва апрель революцияларининг иштирокчиларига ёрдам беради.