Президент Жолдубаевани бош прокурорлик хизматидан бўшатди

21

Президент Сооронбай Жээнбеков Индира Жолдубаевани бош прокурорлик хизматидан бўшатиш ҳақидаги фармонга қўл қўйди. Бунгача парламент Жээнбековнинг таклифи бўйича Жолдубаеванинг истеъфосини бир овоздан қўллаган.

Жээнбеков Жолдубаевани истеъфога чиқариш бўйича фармонга 13-апрелда қўл қўйди. Бунгача икки кун аввал собиқ депутатлар президентнинг Жолдубаевани эгаллаган хизматидан бўшатиш ҳақида таклифини кўриб чиқишган.

Бош прокурорнинг истеъфоси учун рўйхтга олинган 110 депутатнинг ичидан 105 таси қўллаб овоз беришган. Жолдубаеванинг истеъфосига собиқ-президент Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилган социал-демократлар партиясидан иккигина депутат қарши овоз берган.

Президент аппаратининг раҳбари Мухамметкалий Абулгазиев Жээнбековнинг таклифини прокуратура органлари қилган қоида бузарликлар «ишончни йўқолишига» олиб келганлиги билан асослаган.

«Президентнинг шаънига фуқаролардан Бош прокуратуранинг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлигига қарши шикоятлар тушмоқда. Бугун прокуратура органлари статистика органларига айланиб, фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилиши учун имкон туғдирмоқда», — деган у.

Бунга қадар депутатлар Жолдубаевани парламентга йиллик ҳисобот беришга келмагани учун танқид қилган. Жолдубаеванинг ўринбосари у касаллиги сабабли келмаган деб билдирган.

Натижада парламент «Республика — Ата-Журт» ва «Ата Мекен» фракциялари бош прокурорнинг ҳисоботини қониқарли эмас деб топган.

Бундан ташқари, муҳолифатчи фракцияларнинг депутатлари бош назорат органининг коррупция ишларини текширишни тадқиқ қилган депутат комиссиясини тузишни талаб қилган. Парламентнинг спикери Дастан Жумабеков бу масалани муҳокама қилишни ваъда қилган.

Жолдубаеванинг истеъфога чиқариш собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг кадрларини асосий хизматлардан бўшатиш вақтига тўғри келди.

Масалан: Жээнбеков 7-апрелда Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раиси Абдил Сегизбаевни, шунингдек 4-апрелда Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевни МХДКнинг раис ўринбосарилик хизматидан олган.

Жолдубаева бош прокурорлик хизматга 2015-йилнинг январида тайинланган. Унинг вақтида прокуратура Атамбаевнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилган, «Азаттык» ва «Заноза» нашрларига қарши даъво аризаларини берган.

Шунингдек, Жолдубаеванинг даврида бош прокуратура собиқ президентликка номзод ва «Республика — Ата-Журт» партиясининг собиқ лидери Омурбек Бабановга бундан ташқари, Жолдубаевагача бош прокурорлик хизматини бажарган Саляновага қарши жиноий ишларни қўзғаган.